10-боб. Асосий воситалар ҳисоби


Бажарилган иш ҳажми ва иш ҳақини ҳужжатлар билан расмийлаштириш



Download 364,32 Kb.
bet23/25
Sana13.07.2022
Hajmi364,32 Kb.
#793475
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Buxgalteriya 2-kun

8.2. Бажарилган иш ҳажми ва иш ҳақини ҳужжатлар билан расмийлаштириш
Ишлаб чиқариш хусусияти, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш тизимидан келиб чиқиб, корхонада бирламчи ҳужжатларнинг қуйидаги шакллари қўлланилади: ишбай ишга наряд; йўналиш варақаси (харитаси); бажарилган иш ҳажми тўғрисида билдирги; бажарилган иш ҳажмини ҳисобга олиш қайдномаси; ишларни қабул қилиш далолатномаси. Нарядлар якка тартибдаги маҳсулот тайёрлайдиган якка-ёлғиз ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Бир марталик ва жамғариш, шунингдек якка тартибдаги ва бригада нарядлари фарқланади. Бир марталик нарядлар бўйича смена ёки ой давомида бир турдаги иш расмийлаштирилади, жамғариш нарядлари эса ой охирида ёпилади ва турли хил ишларни акс эттиради. Якка тартибдаги наряд бир ишчининг иши учун расмийлаштирилади, агар иш бригада томонидан бажарилса, бригада ишини акс эттирадиган бригада нарядлари расмийлаштирилади. 88 Маҳсулот цехлар бўйича навбатма-навбат ишлов бериш йўли билан тайёрланадиган мунтазам (серияли) ишлаб чиқаришларда бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олиш учун йўналиш хариталари қўлланилади. Ишчилар бир турдаги операцияларни бажарадиган, ишлаб чиқариш оммавий хусусиятга эга бўлган корхоналарда уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариши бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олиш қайдномаси билан расмийлаштирилади. Ишнинг бир меъёрдаги шароитларидан четга чиқишлар қўшимча ҳақ тўлаш варақалари билан расмийлаштирилади. ИШ СОАТЛАРИНИНГ МЕЪЁРИ (ИШ ВАҚТИ) ҚУЙИДАГИЧА БЕЛГИЛАНАДИ: 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 8 соатли иш куни ва 7 соатли байрам олди иш кунлари ҳисобга олинади. 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 7 соатли иш куни ва дам олишдан олдинги 5 соатли иш куни, шунингдек байрам олди кунлари 6 соатли (шанба кунига тўғри келса - 4 соатли) иш куни ҳисобга олинади. 36 соатли иш ҳафтасида - 6 соатли иш куни ва 5 соатли байрам кунидан олдинги иш кунлари ҳисобга олинади.

  1. БАЙРАМ КУНЛАРИ:

  2. 1 январь - Янги йил

  3. 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни;

  4. 21 март - Наврўз байрами;

  5. 9 май - Хотира ва қадрлаш куни;

  6. 24 июнь* - Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр);

  7. 31 август* - Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа);

  8. 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни;

  9. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни;

  10. 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни. --------------------------------------------------- *) Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)

  11. байрамларининг кўрсатилган кунлари бир кунга ўзгариши мумкин. Қўшимча дам олиш кунлари 2 январ, 23 март ва 31 август. Вақтбай иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун асосий ҳужжат бўлиб фойдаланилган иш вақти табели ҳисобланади. У иш жойларида бригадирлар, усталар, цех, бўлим бошлиқлари томонидан тўлдирилади. Ишда бўлмаган кунлари қуйидаги шифрлар билан акс эттирилади: «К» – касалланиш, «Д» – дам олиш куни, «Т» – таътил ва ҳоказо. Тегишлича расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлар ой охирида бухгалтерияга топширилади, бухгалтерия ходимлари уларни диққат билан текширадилар, сўнгра ҳар бир ходимга тегишли бўлган иш ҳақини ҳисоблайдилар ва маълумотларни ишлов учун ҳисоблаш марказига топширадилар ёки компьютерга киритадилар. Ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи ходимнинг шахсий счётида кўрсатилади.


Download 364,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish