10- мавзу. ЎЗбекистон республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар (2 соат) Режа



Download 45,52 Kb.
bet1/2
Sana13.06.2022
Hajmi45,52 Kb.
#663581
  1   2
Bog'liq
10- мавзу (2)


10- мавзу. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР (2 соат)
Режа:

  1. Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ССРда таълим тизимининг ҳолати.

  2. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тизимидаги ислоҳотлар.

  3. Таълим тизимининг мазмун моҳиятининг жахон стандартларига мос келтириш борасидаги ўзгаришлар.

  4. Янгиланаётган Ўзбекистонда таълим соҳасининг сифат ўзгаришлари ҳамда халқаролаштириш тамойиллари.

  5. Фан, олий таълим ва ишлаб чиқарувчилар интегрциясининг қабул кўрсаткичлардаги ўрни.

Аҳоли турмуш фаровонлиги даражаси мамлакатнинг фақат иқтисодий тараққиёт даражаси билан эмас, балки ижтимоий соҳалар тараққиёти даражаси билан ҳам ифодаланади. Айнан ижтимоий соҳада давлатнинг инсонпарварлик даражаси ҳар томонлама яққол намоён бўлади. Ижтимоий соҳа тараққиётининг қай даражадалиги маълум жиҳатдан мамлакатдаги сиёсий ва психологик муҳитни, аҳолининг умумий кайфиятини белгилайди. Ижтимоий соҳаларнинг ўсиши худудларнинг умумий иқтисодий тараққиёт даражасини кўрсатувчи белги бўлиб хизмат қилади.


Советлар тузуми йилларида партия яккахокимликнинг вужудга келишига жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида ўз мафкуравий таъсирини ўтказиб борди. Айниқса, бу кишилар онгини ўзгартиришда муҳим олим бўлган таълимда, илмда ва маданиятда жиддий тус олди. Халқнинг маърифатга, фанга ва миллий маданиятга бўлган интилиши хукмрон кучлар томонидан узоқни кўзламай ва яхши ўйламай олиб борган сиёсатлари натижасида сиёсий манфаатлар йўлига бурилди.
Янги зиёли кадрларни шакаллантириш, эски мавжуд зиёлиларни йўқ қилиш ана шу мақсадларни кўзлаб амалга оширилди. Саводхонлик даражасини ўсиши бюрократик бошқарув тизимини мустаҳкамланиб бориши, техника тараққиёти томон юриш ва илмий муассасаларнинг ташкил топиш жараёнлари улар устидан қаттиқ мафкуравий назоратнинг ўрнатилиши билан ҳамоҳанг равишда юз берди.
Саводсизлик даври тугатилди. 1941 йилга келиб мактаблар сони 5504 тага, уларда ўқиётган ўқувчилар сони эса 1 млн 315 тага етди. Советларнинг “маданий инқилоб” тадбири жамиятнинг барча жабҳаларини, айниқса унинг ҳар бир соҳасини қамраб олди. Мактабларда сиёсий тарбияни йўлга қўйишга ва уни такомиллаштириб боришга эътибор берилди.
Иккинчи жаҳон урушидаги катта йўқотишлар олий маълумотли ходимларнинг сон ва сифат жиҳатидан камайиб кетишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида урушдан кейинги йилларда олий таълимни ривожлантириш зарур эканлигини тақазо этарди. Олий таълимни ривожлантириш динамикаси қуйидагича кечди. 1950-1953 йилларда 16.600 та мутахассис тайёрланди. 1959 йилда 31 та олий ўқув юртида 88 минг киши таълим олди. 1985 йилга келиб, 42 та олий ўқув юртларида 285.5 минг киши таълим олди. 1960 йилда 30 та олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрланган бўлса, 1985 йилда уларнинг сони 42 тани ташкил этди.
Бироқ, булар миқдор кўрсаткичларидаги айрим силжишлар эди. Лекин масаланинг асосий жиҳати – олий таълим муассасаларини битириб чиқаётган мутахассисларнинг сифати ва савияси масаласида кўплаб муаммолар мавужуд эди. Шу ўринда жаҳон фанлар тизимида ўз мавқесига эга олимлар қатлами етишиб чиқганлиги ва техникада катта ютуқлар қўлга киритилганли гини инкор этиб бўлмайди.
Аммо маъмурий буйруқбозликка асосланган улкан сиёсий ва иқтисодий бошқарув бу ютуқларни халқ хўжалигига жалб эта олмади. Новаторлик ишланмаларни бюрократик чиғириқдан ўтгунича аҳамиятини йўқотар эди. Фаннинг кўп тармоқлари милитарлашган ҳарбий услубга йўналтирилди. Шу билан бирга, олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқув-тарбиявий ишларни мафкуравий андозага солиш кучайди, халқаро фанлараро алоқалар қаттиқ назорат остига олинди.
Ўзбекистонда малакали кадрларни тайёрлашдаги, аҳолининг илмий маданий,таълим-тарбиявий тараққиётини таъминлашда етарлича натижалар анъаналарни ўзида жамлаган кучли потенциал жамланган. Шунинг учун Ўзбекистондаги олий таълим олдида тўпланган ижобий тажрибаларни сақлаш ва мазмунан бойитиш дунё таълим кенгликларида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш каби фавқулодда жиддий вазифа туриб қолди. Айниқса, бир неча ўн йиллаб мафкуравий исканжада бўлган фан, маданият, таълимнинг ундан бўшатиш, янги қадриятлар, инновациялар орқали жонлантириш мустақил Ўзбекистон халқи олдида шарафли ва сермашаққат вазифалардан бири эди.
Ўзбекистон мустақиллик остонасида турар экан, республика раҳбарияти дастлабки вазифалардан бири илм-фанни, таълим тизимини ислоҳ қилиш, модернизация қилиш лозимлигини чуқур англар эди. Ўзбекистон раҳбари И.Каримов 1988 йил 20 ноябрда Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясида бўлган учрашувда шундай деган эди: “Республика ҳаётининг барча соҳаларида илм-фан мавқеини принцип эътибори билан янги сифат даражасига кўтариш республика Фанлар Академиясининг асосий вазифасидир, деб ўйлаймиз. Илм-фан аҳлига буйруқ бериш, қуруқ маъмуриятчилик, олимларга аппарат ходимлари кабинетларида пайдо бўладиган “ижтимоий буюртмани” рўбарў қилиш даври ўтиб кетди. Ижодий изланишларнинг натижаларини қамраб олган Фанлар акадепмияси олимларининг асарлари ва тавсиялари республика тараққиётининг истиқболини белгилайдиган кеклажакдаги ҳисоб-китоблар ва сиёсатнинг пойдевори бўлиши даркор...
Фанга истеъдодли ёшларнинг кириб келишини таъминлаш учун комплекс тадбирлар туркумини амалга ошириш зарур. Бу борада олий мактабнинг, ҳатто умумий таълим мактабларининг фаолиятини тубдан қайта қуриш керак”.1
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида ислоҳотларни бошидан кечирган ва натижасини кўрсата олган соҳалардан бири таълим тизимидир. Ўзбекистон илм-фанга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Замоннинг тезкор тараққиётига хизмат қилувчи янги фан соҳалари бўйича тадқиқотлар йўлга қўйилди. Табиий ва аниқ фанларни ўқитиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикасида илм-фанни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ўрни беқиёсдир. Шунингдек, республика олий таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчилар фаолиятининг салмоқли қисми илмий тадқиқотларгна қаратилганлиги ўз самарасини бера бошлади. “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Ўзбекистонда илму-фан ривожланишига бош мақсадлардан бири этиб белгиланди.
1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг фармонига биноан Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий Аттестация Комиссияси ташкил этилиши муносабати билан Фанлар Академиясинингнинг мавқеи ортди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2002 йил 20 февралдаги фармони илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар сифатига қўйилган талабларга мувофиқ иолмий техника ва инновация фаолиятини янада ривожлантиришда, шунингдек, мамлакат илмий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Республиканинг илмий тадқиқот мажмуини Академия, олий таълим ва бошқа тармоқларидаги 350 дан ортиқ муассасани, жумладан, илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртларидаги илмий тадқиқот бўлинмалари, лойиҳа конструкторлик ташкилотлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва тажриба корхоналари, ахборот-ҳисоблаш марказлари ўз ичига олади. 2006 йилдаги натижалар бўйича фаннинг турли тармоқлари бўйича 34 мингдан ортиқ илмий ходим фаолият кўрсатган. Уларнинг 2.4 минги фан доктори, 2.4 минги фан номзодлари эди.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви халқ таълими тизими тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. Миллий педагогик тафаккур таъсиричан таълимнинг соғломлаштириш жараёни бошланди. Узоқ вақт мобайнида ташқи дунёдан узиб қўйилган, ўзга мамлакатлар тарихий тажрибасидан ҳам, миллий маърифий меросдан ҳам баҳраманд бўлмаган миллий педагогика жаҳон майдонига чиқди. Эришилган натижаларни ўзгаларники билан қиёслаш, бошқалардан ижобий жиҳатларни ўзлаштириш имконияти пайдо бўлди.
Республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда Ўзбекистон хукумати тарихимиздаги таълим жараёнларини ўрганиб чиқиб, таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайёрлади. Барча эътибор таълим тизимларини демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштирилиб, унинг моддий-техник базасини замон ва давр талаблари даражасига кўтариш ва Ўзбекистон маърифий салоҳиятини кучайтиришга қаратилди.
Ўзбекистон Республикасида 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Таълим тўғрисидаги” қонун илгари эришилган муваффақиятларни сақлаб қолишга хизмат қилди. Ушбу қонун ўз вақтида муҳим бўлган бўлса-да, аммо таълим тизимини ислоҳ қилишнинг амалий чора-тадбирлари, таълим тарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқисларини бир-бири билан узвий боғлаш, яъни узлуксизликни таъминлаш муаммоларини еча олмади. Таълим тизимидаги йиғилиб қолган муаммолар 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги янги қонунни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг яратилишига сабаб бўлди.
Миллий дастур муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари, миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни рўёбга чиқариш босқичлари, кадрлар тайёрлашнинг илмий модели, кадарлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари каби бўлимларни қамраб олган. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги” Қонуннинг моҳиятини ўзида акс эттирган бу дастур республика таълим тизимининг истиқболли келажагига мўлжалланган бўлиб, уни комплекс ривожлантиришга қаратилган. Миллий Дастур ва дастурларнинг хаётга татбиқ этилиши натижасида мазкур соҳа тубдан ислоҳ қилинди, замонавий узлуксиз таълим ва тарбия тизими яратилди.
Мамлакатимизда янгича ижтимоий-иқтисодий шароитларда шаклланаётган мактабгача таълим тизими бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Мактабгача таълим муассасаларининг янги тармоғи пайдо бўлмоқда. Мисол тариқасида “Хонадон боғчаси”, “Фермер хўжалиги боғчаси”, “Болалар боғчаси – бошланғич мактаб” мажмуалари вужудга келмоқда. Сўнгги уч йилда янги ижобий ютуқлардан бири мактабгача таълим муассасалари хусусий секторнинг улуши ошиб бормоқда. МДҲ давлатлари доирасида ноёб тажрибалардан бири мактабгача таълим халқ таълимидан мустақил Вазирлик тасарруфида бошқарилмоқда. Зеро бу соҳа улкан хажмга эга. 2006 йилда 6565 та мактабгача таълим муассасаси бўлиб, 571157 бола таълим тарбия олган. 59595 нафар педагог ходим шу соҳага жалб этилган. Аммо бу рақам шуни ҳам кўрсатадики, 21,4 %гина мактабгача болаларни қамраб олган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёевнинг 2017 йил 30 сентябрдаги Қарорига мувофиқ юртимизда биринчи марта Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Бу соҳада фаолият тубдан янгига негизга қурилди. Ўтган қисқа даврда 980 дан ортиқ боғчалар ишга туширилди. Сўнгги 2 йил ичида эса болалар боғчалари сони 1 минг 400 тага ортиб, 6 минг 367 тага етди. Уларда таълим ва тарбия ишлари мазмун ва сифат жиҳатидан энг илғор усул ва воситалар ёрдамида олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёев Олий мажлисга Мурожаатида Ўзбекистонда таълим тизими тараққиёти давлат сиёсатининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб шундай деди: “Учинчидан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарур. Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган бир хикматли сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди. Шу сабабли, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни, таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозим”.2
Таълим тизими аҳолининг катта қисмини жалб қилади. Умумий ўрта таълим узлуксиз таълим тизимидаги асосий бўғин бўлиб, у билимларни зарур хажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўрикмаларини ривожлантиради.
1997 йилда Ўзбекистонда 59 та олий ўқув юрти, 258 та ўрта махсус ўқув юрти, 75 та коллеж фаолият юритди.
1998-2000 йилларда мамлакатда 160 минг ўқувчига мўлжалланган 47 та академик лицей ва 260 та касб-хунар коллежлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Шу мақсадлар учун 135 млр.сўм сарфланди.
2000 йил бошига келиб, мамлакатимизда 61 та олий, 25 та ўрта махсус ўқув юртлари, шу жумладан, 75 та коллежларда 360 мингдан ошиқ талаба таҳсил олди.
Ўзбекистонда 2006 йилда 9748 та мактаб бўлиб, уларда 5 млн 926860 та ўқувчилар таълим олади. Улар учун 451567 та ўқитувчилар фаолият юритиб 463 номда 16,8 млн нусха дарслик нашр этилади.
Таълим тизимининг энг масъулиятли бўғинларидан бири бўлган олий таълимни тубдан ўзгартирилиши мустақил Ўзбекистонда ислоҳатларнинг таркибий қисми бўлди. Мамлакат келажаги ва тараққиёти бевосита ёшларнинг миллий истиқлол ғояси руҳида тарбияланганлиги билан белгиланади. Бу мураккаб вазифа эса замонавий таълим ва тарбия тизимини вужудга келтириш орқали амалга оширилади. Шу боис таълим тизимида маънавий-маърифий ишларни замон талаблари даражасида ривожлантириш устивор вазифа сифатида белгиланган. Ёшларнинг тегишли мутахассислик, ҳунар ва касбларини чуқур эгаллашлари Ватан ва миллат манфаатлари йўлида фидойилик кўрсата оладиган баркамол шахсни тарбиялаш ҳам олий таълим зиммасидаги асосий вазифа эканлиги белгиланган.
Олий таълим узлуксиз таълим тизимини бош бўғинларидан бири ҳисобланади. Бу соҳа жамиятнинг иқтисодиёти, фани, маданияти ва технологик жараёни билан яхлит холда часбарчас боғлиқдир. Шунинг учун унинг тараққиёти умуммиллий ривожланиш стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. ХХI аср глобализация билан боғлиқ ҳолда олий таълимга янги анъаналар ва янги муаммоларни етказиб берди. Бу жараён дунёнинг барча университетларига ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугунги кунда барча университетлар учун дунё таълим кенгликларида ўз мавқеини сақлаб қолиш, тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида бўлиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.3
Биринчи галда университетлар таълим тизимини замонавий лойиҳаси тайёрланиб, таълим тизимининг асоси бўлган янги ўқув режалар, дастурлар яратилди. 1993 йилдан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди ва бакалаврлар тайёрлашда қўлланила бошлади. Вилоят марказларида ташкил этилган олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг илмий интеллектуал имконият ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1995 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув юртларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси нинг “Таълим тўғрисида” қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида олий таълим муассасалари моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш, дарслик ва ўқув услубий материаллар, педагог кадрлар билан таъминлаш амалга оширилди. Бу даврда Тошкент Ислом университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатика университети каби ўнлаб университет ва институтлар ташкил этилди. Москва Давлат университетининг филиали, халқаро Вестминстр университети, Турин политехника институти каби нуфузли олий таълим даргоҳлари минглаб ёшларга илғор хорижий тажрибани қўллаб, таълим бериши мамлакатимизда кадрлар тайёрлашни яна бир поғона юқори кўтарилишига омил бўлди. Шунингдек, мамлакатимиз олий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, хорижда тайёрланадиган мутахассисликларни қўшма факультет ва институтлар кўмагида тайёрлаш тажрибаси йўлга қўйилди. Ўзбекистонда олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 28 январдаги Фармони билан Тошкент Давлат университетига “Миллий университет” мақоми берилди. Республикамизда эмас балки Марказий Осиёда олий таълимни ташкил топишида ва ривожланишида Тошкент Давлат Университети катта ўрин тутади. Даврлар мобайнида ушбу университетнинг қатор факультетлари негизида бир нечта мустақил институтлар ташкил топди. “Миллий университет” мустақиллик йилларида олий таълим ривожига муносиб хиссасини қўшди ва кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурининг ижросида ҳақиқий байроқдорлик қилди.4 Шу ўринда олий таълим соҳасида кўплаб соҳаларга бош мезонни белгиловчи Ўзбекистон Миллий университетида 30 дан зиёд илмий мактаблар шаклланган бўлиб, улардаги илмий натижалар илму фан тараққиётига хизмат қилаётганлиги қувонарли холдир.
2006 йил республикада 62 та олий ўқув юртида 265438 талабага 21409 та профессор-ўқитувчи, жумладан 1662 нафар фан доктори ва профессорлар, 7360 та фан номзодлари ва доцентлар таълим берди.
Олий таълимдаги тубдан ўзгаришнинг асосийларидан бири янги авлод дарсликларини яратилиши, давлат таълим стандартини шакллантириш бўлди. Бу олий таълим, шунингдек, академик тизимдаги олимларнинг улкан ҳажмдаги машаққатли, масъулиятли вазифаларидан бири бўлиб, замонавий илмий қарашларни ўзида жамлаган билимлар тўплами вужудга келди.
Олий таълимнинг мақсади мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожини таъминлашга, ўзи танлаган мутахассислик бўйича бозор иқтисодиёти шароитида мустақил ишлашга лаёқатли, юқори малакали, рақобатдардош кадрларни тайёрлашдан иборат. Республика олий ўқув юртларида талабалар билим олиш билан биргаликда илмий тадқиқот ишларини ҳам олиб борадилар. Илмий мавзуларп кўпинча талабаларнинг ихтисослиги бўйича тегишли ишлаб чиқариш корхоналари, илмий тадқиқот муассасалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг хориждаги нуфузли олий таълим муассасалдари билан алоқани кучайтириш, чет эл инвестицияларини таълим соҳасига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги таълим тизимини такомиллаштириш ва уни жаҳон андозаларига кўтариш, малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, хорижий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш, профессор-ўқитувчи, докторант аспирант ва талабаларнинг тил ва касбий малакасини ошириш ҳамда таълимнинг турли йўналишлари бўйича тажриба алмаштириш мақсадларида амалга оширилмоқда.
АҚШ, Жанубий Корея, Россия ҳамда Европа мамлакатларининг етакчи олий ўқув юртларида малака оширишнинг тизимли асоси яратилди. Шунингдек, охирги йилларда яна бир ижобий ютуқ хориждаги ватандошларимиз илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш, иқтидорли хорижлик олимларнинг Ўзбекистон олий таълим муассасаларида дарс беришлари йўлга қўйилди. Шунингдек, ўқитишнинг янги технология ва усулларини ўргатмоқдалар. Илм аҳли чет элдаги олимлар билан мустаҳкам ижодий алоқалар ўрнатилди. “Умид”, “Истеъдод” ҳамда “Эл-юрт умиди” фондлари томонидан илм фан, таълим намоёндаларини жорижий тажрибага ўрганиш муҳим вазифа қилиб қўйилди. Бунинг натижасида табиат ва техника-технология ҳақидаги фанлар ҳам жаҳон андозаси даражасига кўтарила бошланди. 1997 йилнинг декабрида “Устоз” жамғармаси ташкил топди. Ушбу жамғарманинг асосий мақсади профессор-ўқитувчилар орасидан юқори малакали педагог-устозларни тайёрлашдан иборат. Бу жараённи амалга оширишда ривожланган демократик мамлакатларда мавжуд бўлган тажрибалар ўрганилди ва улар татбиқ этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 сентябрдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма чет элларда фаолият кўрсатаётган салаҳиятли ватандаги олимлар, мутахассислар ва экспертларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларга фаол жал этишга шунингдек иқтидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиш, етакчи халқаро институтлар хамда хорижий ташкилотларда малака оширишда кўмаклашади.
Мустақиллигимиз келажаги ёшлар қўлида экан билимдон, маънавиятли, мустақил фикрлаб, мустақил иш юритадиган ёшларни, мамлакат раҳбари таъбири билан айтганда, жамиятимизнинг энг катта бойлиги, миллатимизнинг интеллектуал, ақл-заковат бойлиги бўлмиш йигит-қизларимизни тарбиялаш мамлакатимиз ҳаётида биринчи даражали вазифа эканлиги кўп бор таъкидланди.5
Республикадан ташқарида ҳам кенг танилган – Тошкент ва Самарқанд давлат университетлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари, Жаҳон тиллари университети, Тошкент иқтисодиёт университети, Техника университети, Аграр университет, Консерватория, Санъат институти, шунингдек, республиканинг барча минтақаларида жойлашган тиббиёт, гуманитар тармоғи таълим тизимининг ўзаги бўлиб қолди.
Бозор муносабатларини ривожлантириш, хўжалик юритишнинг илғор усуллари ва ишлаб чиқаришни илмий-техникавий ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ билим соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлаш кенгайиб борди. Шу йилларда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида 360 мингдан ортиқ талаба ўқиб, малака эгаллади.6
Таъкидлаш жоизки, 2011-2016 йилларда олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш шароитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш доирасида 25 та олий таълим муассасасининг 202 та объектида янги қурилди, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди. Иқтисодиётни реал сектори талабларидан келиб чиқиб, муҳандислик ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқишга қабул қилиш унинг умумий сонига нисбатан 23 фоиздан 33.2 фоизга ошди.
Мамлакатимизда 2016 йилда сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий соҳалар билан бир қаторда, ижтимоий соҳаларда ҳам чуқур сифат ўзгаришлари рўй берди. Жамият ижтимоий соҳасининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири таълим-тарбия соҳаси бўлиб, унинг ривожи сиёсий, ҳуқуқий иқтисодий ва маънавий соҳаларга бевосита таъсир этади ҳамда ижтимоий соҳалар меъёрий моҳияти, камолот даражасини белгилаб беради.
2017 йил йилда таълим давлат сиёсатининг энг устивор йўналишига айланди. Давлат бюджетидан таълимга ажратилган маблағлар бюджет харажатилари қисмининг 33.7 фоизи даражасида режалаштирилиб, таълим соҳасига йўналтьирилаётган ҳаражатлар ҳажми мамлакатимиз ЯИМ таркибида 10-12 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон таълим майдони улкан ҳажмга эга бўлиб, 10 мингга яқин мактаб, 1556 та лицей ва коллежлар, 100 дан зиёд олий ўқув юртларида янги таълим тизим асосида билим ва тарбия олиб, замонавий касб-ҳунарларга эга бўлиб, мамлакатимиз таълим моделининг самарасини намоён этмоқдалар.
Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар замирида олий таълимнинг ўрни ва аҳамиятига улкан хисса қўшилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган илм-фан тараққиёти, таълим ривожланишининг келгусидаги ҳар бир муваффақияти, муаммоли масалалари ечим топиши хаётий масала эканлиги теран тушунтирилди.
Биз юқорида таъкидлаганимиздек таълим тизими бир неча миллион фуқарони бирлаштириб, мамлакатнинг эртанги кунига биринчи галдаги дахлдор соҳа эканлиги барчамизга аён бўлиб бормоқда. Шунингдек, глобаллашув жараёни шиддат билан ривожланишни тақазо этаётганлиги ҳам кундек равшан. Бежизга 2016-2020 йилларнинг май ойигача олий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган 62 дан ортиқ меъёрий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинмаганлигини теран англамоғимиз лозим. Биз шу ўринда уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтсак, мавзунинг мазмун мохиятини тушунарли бўлади. Олий таълимнинг янги сифат бочқичига кўтарилишига хизмат қилувчи ушбу Фармон ва қарорларнинг қабул қилишни ёшларимизнинг жахоннинг ривожланган мамлакатлардаги таълим стандартларига тўла мос келадиган билимларни эгаллашларига, уларнинг ижодий ва интелектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Ушбу меъёрий хужжатлар яна шуниси билан эътиборлики унда фақатгина ютуқлар санаб ўтилмай, ишчан танқид, муаммоларни эътироф этиш орқали келажак тараққиёт учун конструктив ғоя ва таклифлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат Бош Вазири Ш. Мирзиёев 2016 йил 30 сентябрда “1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан йўллаган табригида шундай деган эди: “Айни пайтда бугунги кунда олдимизда янада муҳим ва долзарб вазифалар турганини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шу борада илм-фан ва таълим тарбия соҳасини моддий техника базасини янда мустаҳкамлаш, унинг нафақат давр билан ҳамоҳанг бўлишини, балки замонданолдинда юришини таъминлаш,педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг илғор усулларнидан кенг фойдаланиш, бу ишларни хориждаги нуфузли марказлар билан ҳамкорликда олиб бориш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, ўқитувчи ва домлаларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш, қисқа қилиб айтганда, ҳаётимизга катта куч бўлиб кираётган янрги авлодимизни камол топтириш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар сафарбар этилади”.7
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди (2016 йил 19 октябр) Ўзбекистон раҳбари Ш.Мирзиёев илм аҳлига, таълим намояндаларини шарафлаб шундай деган эди: “Маълумки, Ўзбекистон улкан табиий заҳиралар, иқтисодий ва инсоний салоҳиятга бой мамлакат. Аммо Яратганнинг ўзи ато этган яна бир бебаҳо бойлигимиз борки, у ҳам бўлса, халқимизнинг беқиёс интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир.
Илм-фан намоёндаларининг, таъбир жоиз бўлса “игна билан қудуқ қазийдиган” заҳматкаш олимларимизнинг машаққатли илмий изланишлари мамлакатимиз, унинг бугунги ва келгуси равнақи учун жуда катта аҳамиятга эга. Бу фидойи инсонлар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш мақсадида биз бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Бугунги кунда дунёда инновацион ғоясиз, илм-фан ютуқларисиз биронта соҳани ривожлантириш мумкин эмас.8 Ушбу ният ва фикрлар келгусида аниқ режалар асосида амалга оширилди ва таълим тизимида улкан сифат ўзгаришларига асос бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёев президентлик лавозимига киришган кунларданоқ Ўзбекистонда илму-фанни тараққий топтириш, таълим тизимини шу жумладан, олий таълимни забардаст соҳага айлантиришга тизимли амалий кўмак беришга бош бўлди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси салоҳияти оширилди. Ўзбекистон Фанлар Академияси тизими такомиллаштирилди, моддий техника базаси мустаҳкамланди, унинг таркибида бир қатор илмий тадқиқот институтлари ва марказлар фаолияти тикланди. Кўп йиллик танаффусдан сўнг Фанлар акадмиясига сайлов ўтказилиб, ўзининг илмий ишлари билан мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ном қозонган истеъдодли олимлар академик деган юксак шарафга сазовор бўлдилар. 2016 йил 30 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намоёндалари билан учрашувида қайт этилганидек, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига янада такомиллаштиришни муҳим ахамиятга эга. Бугун жаҳонннинг етакчи университетлари илий марказлари ва фанлар академиялари билан илмий хамкорликни янада мустахкамлашни замонни ўзи талаб этмоқда. Мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражаси ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин.
Олимларни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотларни янги босқичга кўтариш илму фанни иқтисодиёт тармоқларидаги улушини ошириш мақсадида Инновацион ривожланиш Вазирлиги ташкил этилди. Бунда истиқболли илмий лойиҳаларга катта ҳажмда давлат грантлари ажратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намоёндалари билан учрашди. Учрашув чоғида бугунда илмий тадқиқотлар, таълим тизимида сифат жиҳатидан тубдан яхшилаш борасида қатор фикрлар билдирилди ва моддий техника базасини яхшилаш учун 6 млн доллар ҳажмида молиявий кўмак ажратишга кўрсатмалар берилди.
Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалалари алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунга мувофиқ Талабалар шаҳарчаси 6 та 9 қаватли уйлардаги 216 та хонадон тайёр холда фойдаланишга топширилди. Давлатимиз раҳбари Олмазор туманига ташрифи доирасида мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди. Хонадон эгаларини табриклар эканлар, “Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизни олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади”- деб ният билдирди. юқоридаги фикрлар, ниятлар амалий иш харакатга айланаётганлиги хаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Ушбу сафар давомида Инновацион ривожланиш Вазирлигининг янги биноси билан танишиш чоғида Президент: “Мамлакатимиз юқори технологик соҳаларбўйича дунёда ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш Вазирлиги ташкил этилиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак,- дея таъкидлади.
Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш учун зарур тизим яратилди. Илмий тадқиқот муассасалари ва олимларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, қиймати 28.2 миллиард сўмлик 31 та стартап лойиҳа молиялаштирилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида 2020 йил биринчи чораги даврида Германия, Россия, Белорусиядаги шериклар билан 9.6 млрд сўмлик 38 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
Олимларга яратилаётган шароитлар, илмий тадқиқотлар натижалари билан танишув чоғида давқлатимиз раҳбари талаба ёшларнинг чуқур билим олишлари масаласига тўхталиб, “Ёшлар имтихондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқишлари лозим”, деб таъкидлади. Чунки давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча саъйи-ҳаракатлар, халқимизнинг орзу-умиди ёшларимизнинг етук, билимдон, соғлом фикрли бўлишида намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 октябрдаги Фармойишига кўра тузилган Ишчи гуруҳ томонидан олий таълим тизимидаги ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор олий таълим муассасаларида ҳали ҳам илмий педагогик салоҳиятни пастлиги, таълим жараёнларини ахборот услубий ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш замонавий талабларга жавоб бермаслиги, уларнинг моддий-техника бажасини тизимли янгилашга мухтожлиги аниқланди. Олий таълим тизимида ўқув жараёнига илғор халқаро тажрибани кенг жорий этиш, етакчим хорижий турдош илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқфаларини йўлга қўйиш орқали педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш борасида ишлар талаб даражасида эмаслиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш” тўғрисидаги Қарори олий таълим ривожланишига катта ҳисса қўшди. Қарорда “ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технилогиялар, таълим дастурлари ва ўқув методик материалларини кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш” белгиланди.
Шунингдек, белгиланган вазифалар сирасига “олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълим тизимида илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, уларнинг академик илм-фан билан интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий фаолияти самарадорлигини ошириш, иқтидорли талаба ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга жалб этиш”га ҳам эътибор берилди.
Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастури қабул қилинди. Дастурга мувофиқ 48 та ОТМларда 180 та ўқув, илмий-лаборатория биноси, спорт иншоотлари ва ижтимоий-мухандислик инфратузилмаларида қурилиш ва капитал таъмирлаш олиб борилади. 53 та ОТМларда 400 та ўқув лабораториялари босқичма-босқич энг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланади. Бакалавриат ва магистратурага талабалар қабул қилишни 2021 йилгача 18 фоизга ошириш кўрсатиб ўтилди. Ушбу Дастурнинг амалга оширилишига йўналтириладиган маблағлар 1.7 триллион сўмдан зиёд эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Статегияси тўғрисида”ги Фармони билан Ҳаракатлар стратугиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналишида мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирлари туради.
2017 йилда янги таълим муассасалари қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳижа эътибор қаратилди. 12 та умумтаълим мактаби янгитдан барпо этилди, 320 таси реконструкция қилинди, 152 та мактаб капитал таъмирланди.
Кўплаб ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар асосида 11 йиллик таълим қайта тикланди.
Жойлардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун Тошкент вилоятида Чирчиқ давлат педагогик институти ташкил этилди. Бундан ташқари, 15 та олий таълим муассасаларида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимлрда ўрта махсус маълумотга эга бўлган 5 мингдан ортиқ педагоглар учун олий маълумотлар олиш имконияти яратилди.
Таълим тизимидан инновацион ва креатив ёндашувлар асосида Мухаммад Хоразмий ва Мирзо Улуғбек номлари билан аталадиган, аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган махсус мактаблар ташкил этилди.
Ўзбекистонда 2017 йилда янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тани, ҳудудлардаги филиаллар сони 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 тага етди. Олий таълим муассасаларида иқтисодиёт реал сектордаги талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилди. Бунда 260 мингдан зиёд талаба 850 дан ортиқ йўналиш ва мутахассисликлар бўйича билим олишди.
2018 йил Инвестиция дастури доирасида 356 та таълим муассасасида 684 миллиард 700 млн сўмлик” “Рбод қишлиқ”, “Обод маҳалла” дастурлари бўйича 371 та умумтаълим мактабларида 424 млрд сўмдан зиёд қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилди. 2018 йилнинг август ойига қадар давлат бюджетидан 12 триллион 366 млр. Сўм ёки ялпи харажатларнинг 26 фоиздан зиёда айнан таълим-тарбия соҳасига йўналтирилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу тизимдаги ислоҳотларимизнинг кўлами ва миқёси янада яққол намоён бўлади.
Таълим тизимининг кейинги босқичи олий таълим соҳасида ҳам улкан ислоҳатлар олиб боришмоқда. 2018 йилда юртимизда халқаро талабларга жавоб берадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. 2018 йилнинг ўзида мамлакатимизда жами 13 та олий таълим муассасаси жумладан Самарқанда “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Жанубий Кореянинг Пучон университети, Инха университетлари филиаллари, АҚШнинг Вебстер университети филиали иш бошлади. Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент шаҳридаги ““МЭИ” Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент филиали, Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти фаолият олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ–4740-сон қарорига мувофиқ Геология фанлари университети ташкил этилди.
2018 йилда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий таълим муассасаларининг миллий рейтингги яратилди, таълим илмий тадқиқот жараёни тахлил этилди.
Мазкур тахлил соҳада қатор муаммо хамда камчиликлар борлигини кўрсатди. Хусусан олий таълим муассасалари қабул квотаси қамрови умумтаълим мактаблар, академик лицей ва касб-хунар коллежи битирувчиларининг атиги 7-9 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич Россияда 74, Корея республикасида 96 фоиздир.
Олий таълим 2019 йилда: Янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши ва олий таълимга қамровнинг ошиши қуйидагича бўлди:
2019 йилда жами 14 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди: 6 та маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали; 8 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали.
Янги ташкил этилган 14 та олий таълим муассасасида:
40 та янги таълим йўналиши (бакалавриатура); 41 та янги мутахассислик (магистратура) очилди.
Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори бўлган олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.
Ёшларнинг олий таълим билан қамрови 20 фоизга етказилди. Олий таълим муассасаларида талабалар сони 423 минг нафардан ошди (2016 йилда 273 минг нафар). Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари 121 мингдан ошди (2016 йилга нисбатан икки баробар).
Магистратурага қабул 7705 тани ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 баробарга (54%) оширилди:
Табиий ва муҳандис-техник соҳа мутахассисликлари бўйича тўлиқ давлат гранти асосида белгиланди ҳамда давлат гранти улуши 54 % га оширилди;
55 та олий таълим муассасасида 21 та хорижий давлатнинг (АҚШ, Германия, Туркия, Финляндия, Франция, Голландия, Индонезия, Исроил, Италия ва бошқа) етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Жумладан:
83 та таълим йўналиши (бакалавриатура)
64 та мутахассислик (магистратура) бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 июнда Ўзбекистон ёшларга йўллаган байрам табригида олий таълимда кечаётган тараққиёт ва сифат ўзгаришларига тўхталиб ўтди. Жумладан, шундай деган эдилар:
- Бугунги шиддатли замонда, глобал миқёсда рақобат кучайиб бораётган мураккаб вазиятда юксак интеллектуал салоҳиятга эга кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Шу боис биз ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз олий таълим тизимида туб ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз.
Жумладан, кейинги уч йилда республикамиздаги олий ўқув юртлари сони 60 фоизга ошиб, 116 тага етди. Улар орасида нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари борлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул квоталари сони изчил ошириб борилмоқда.
Агар 2016-2017 ўқув йилида бу рақам 58 мингтани ташкил этган бўлса, жорий йилда 150 мингтага етади. Яъни, бу йил мактаб битирувчиларининг 25 фоизи олий ўқув юртларида ўқиш имконига эга бўлади. Ҳолбуки, 2017 йилда бу рақам 9 фоизга тенг эди.
Президентимизнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“ ги қарори олий таълим тизимидаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таълим сифатини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази фаолиятини такил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарори 2020 йил 10 феврал Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда Фаол иштирокини таъминлаш тўғрисида”га Қарори (2018 йил 5 июнь, ПҚ-3775) соҳасидаги қатор муаммолар келтириб ўтилган: “биринчидан, олий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим олаётган талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти; иккинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини билимини ва педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизим мавжуд эмаслиги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармони имзоланди. Ушбу Фармон юқоридаги фикрларни изчиллик билан амалга ошириш йўлларини кўрсатиб берганлигини олий таълимда тўпланиб қолган узоқ йиллик муаммоларга ечим топиб бериш баробарида, олий таълим жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган, мамлакатнинг келажаги учун хизмат қила оладиган даражада кўтаришнинг янги бир даврини бошлаб берганлигини мушоҳада қиламиз.
Ушбу концепцияда олий таълим соҳасида давлат – хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобот муҳитини яратиш;
Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг филиалига айлаштириш;
Республикадаги камида 10 та олий таълим муассасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symondg Wotld University Ranking, Times Higher Education ёки Akademic Ranking of World Universites) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети биринчи 500 ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатини киритиш олий таълим муассасаларини академик мустақиллиги таъминлаш каби қатор муҳим вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Фармонда нодавлат нотирожат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим Кенгаши тузиш белгиланди. Кенгаш вазифалари сирасига профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчининг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни тахлил қилиш орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
таълим беришда юқори сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш” киритилди.
Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари:

  • Хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитиш ташкил қилинган ОТМлар сони 23 тадан 45 тага кўпаяди.

  • Ўқув ва илмий адабиётларнинг электрон шаклини яратиш 20 фоиздан 30 фоизга оширилади.

  • Магистратура мутахассислиги битирувчилари илмий фаолиятга йўналтириш 15 фоиздан 45 фоизгача кўтарилади.

  • Хорижда малака оширган ва стажировка ўтаган профессор-ўқитувчиларнинг улуши 2 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

  • Мухандислик – техник таълим йўнали шларида тахсил олаётган талабалар улуши 20 Фоиздан 50 фоизгача кўпаяди.

  • 2019 йил аҳолини олий таълим билан қамраб олиш 20 фоизни ташкил этган бўлса, 2030 йилга бориб 50 фоизга ошади.

  • Нодавлат, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим уасасалари сони 35 тага етказилади.

  • Кредит – моддий тизим жорий этиладиган олий таълим муассасалари сони ҳам 2 тадан 85 тага кўпаяди.

Ушбу Фармоннинг иловасида мамлакатда 114 та олий таълим муассаси мавжуд бўлиб, улардан 93 таси махаллий ҳамда 21 таси хорижий олий таълим муассаси ва уларнинг филиаллари ҳисобланиши айтиб ўтилди. Жумладан, сўнгги 3 йилда янги 6 та олий таълим муассаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий олий таълим муассаси филиаллари ташкил этилди. Кадрлар буютмачилари таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 329 та таълим йўналиши ва 582 та магистратура мутахассисликлари киритилди. 2019-2020 ўқув йилида 59 та олий таълим муассасисида сиртқи таълим, 10та олий таълим муасссасида кечки таълим жорий этилди.
Республикада олий таълим муассасаларида таълим таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 410 минг, магистратура мутахассисликлари бўйича 13 минг нафарни ташкил этиб, сўнгги уч йилда 1,7 бараварга ошди. Сўнгги 3 йилда 1693 693 нафар профессор ўқитувчи докторлик диссертациясини химоя қилиши натижасида олий таълим муассасаларида илмий даражага эга педагог ходимлар сони 9636 тага етди.
Сўнгги 3 йилда олий таълим муассасаларинг 1611 нафар профессор ўқитувчиси хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташи малака ошириши таъминланди. Халқаро ҳакорлик доирасида хорижий олий таълим ва илмий муассасалар магистратура мутахассисликларига 112 нафар, докторантурасига 51 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди.
Ушбу Фармоннинг иловасида бугунги таълим тизимининг шаффофлиги ва демократик рухда эканлиги буткул намоён бўлади. Муаммоларни хаспўшланмай очиқ берилди ва фақат танқид билан чекланмай, унинг ечими йўллари батафсил ёритиб берилди.
Юқорида келтирилган меъёрий хужжатларнинг амалга оширилишидан келган натижалар олий таълим муассаларининг тараққиётида қандай акс этганлиги бугунги кун учун хам келажак ривожланишимиз учун хам катта ахамиятга молик масаладир. Олий таълим муассасаларининг реал имкониятларидан келиб чиқиб, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизими жорий этишга йўл очилди. Шу билан биргаликда бу олий таълим олиш истагидаги ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир неча олий ўқув юртларига хужжат топшириш имконияти олий таълим олишда тенг имкониятлар яратилишини таъминлайди. Олий таълим тизимида квота институтнинг йўқ қилиш сари изчил қадам ташланмоқда. Фуқароларимизнинг чет давлат ОТМ ларда Ўзбекистон ОТМ ларига ўқитишни кўчириш соддалаштирилди. 2019-2020 ўқув йилида ўқишни кўчиришга ялпи равишда рухсат берилди. Минглаб талаба ёшлар республикамиз ОТМ ларида ўқишни давом эттиришга муваффақ бўлдилар.
Олий таълимдаги сифат ўзгаришлари билан биргаликда унинг жамият хаётидаги инсонпарварлик жихатларига хам алохида тўхталиб ўтиш жоиз бўлади. Бунинг учун олий таълимга қабул бўйича қилинган қарорларнинг мазмун моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажаратилди.
2020/2021 ўқув йили учун республика ОТМларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланди. Унга кўра, республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 2799 та квота ажратилган.
2020 йил 12 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4947-сон қарори билан “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” қарори тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ республика олий таълим муассасаларида иқтисодиёт тармоқлари соҳаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE лойиҳалари доирасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
“CLASS” лойиҳаси бўйича: Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Компьютер лингвистикаси” мутахассислиги”;
“INTRAS” лойиҳаси бўйича: Андижон машинасозлик институти, Термиз давлат университети, Жиззах политехника институтида “Интеллектуал транспорт тизимлари” мутахассислиги;
“MECHAUZ” лойиҳаси бўйича: Андижон машинасозлик институтида “Мехатроника ва робототехника” магистратура мутахассислиги;
Фарғона политехника институтида “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналиши.
“SPACECO” лойиҳаси бўйича: Тошкент ахборот технологиялари университетида “Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари” мутахассислиги;
“DSinGIS” (Tempus “Ge-UZ”) лойиҳаси бўйича: Қорақалпоқ давлат университетида “Геодезия ва геоинформатика” мутахассислиги.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди.
2020 йил 20 июлда республика бўйича жами 1 452 789 нафар (жорий йилги битирувчилар 530 496 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтганлиги ўзи мамлактимиз фуқароларининг олий таълимдаги ўзгаришларни чуқур англаётганлиги ва юртимиз келажагида олий таълимнинг катта ўрни борлигини англаётганлигидан далолатдир.
Олий таълимдаги катта ислохотлар ижтимоий адолатни барқарор бўлиши билан хамоханг кечди. Болаларнинг мажбурий мехнатига чек қўйилди. Пахта “умумиллий харакати” ислох этилди. Ўқитувчи ва соғлиқни сақлаш ходимлари, талабалар хамда ва бошқа давлат ташкилотлари ходимларининг беминнат хизматидан фойдаланиши амалиёти деярли тугатилди.
Олий таълим тизимидаги мавжуд муаммолар тан олинмоқда ва очиқ муносабат билдирилмоқда. Олий таълим тизимининг шаффофлиги, мобил тезлиги ошириб борилмоқда. Таълим ва соғлиқни тизимидаги муаммолар эътироф этилди. Уларнинг ечимига қаратилган ислоҳатлар хаётга тадбиқ этилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, нуфузли университетлар ректорининг, таниқли профессор-ўқитувчиларнинг олимларнинг пресс-клублардаги очиқ мулоқотда иштирок этишлари муаммолар юзасидан очиқ, бевосита фикр билдиришлари хам бу сохадаги жамоатчилик билан алоқа йўлга қўйилишида мухим қадам бўлди.
Мактаб ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақларини ошириш юзасидан амалий харакатлар қилинди. Педагог ходимларни намунавий арзон уй-жойлар, автотранспорт билан таъминлаш мақсадида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар беприш, уларнинг оила аъзоларига тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратиш тизими йўлга қўйилди.9 2019 йилда бошлаб мутахассис ўқитувчиларнинг оширилган ҳақи миқдори 54 фоизга олий тоифали педогогкларнинг эса 64 фоизга етказилди. Ушбу саъий харакатлар натижасида 2018 йилда умумий ўрта таълим мактаблари 16 минг нафар олий маълумотли ёш кадрлар билан тўлдирилди. Қарийиб 13 минг нафар эркак ўқитувчилар мактабларга қайтишди. Профессор-ўқитувчилар ойлиги ва мавқиени ошириш сиёсати тизимли давом эттирилмоқда. Ўқитувчиларинг бошқа мажбурий меҳнат ва жамоат ишларига жалб этиш амалиётига чек қўйилди.10 Ойлик моашлари бир неча баробар оширилди. Илғор ўқитиш тизимини кенгроқ жорий этиш, илмий тадқиқот ишларига рағбатлантириш мақсадида 20 фоизда 60 фоизгача устама хақ тўлаш албатта ўз натижаси кўрсатади.
Халқимиз азалдан илм ва маърифатга интилиб келган. Истиқлол йилларида ушбу соҳа давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қаторидан ўрин олди. Буни олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар яққол тасдиқлайди.Бу жараёнда жисмонан соғлом, маънавий етук баркамол ёшларни тарбиялаш ва уларнинг билим олиши бўйича бергиланган вазифаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда фаровон ҳаётни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Шунингдек устоз ва шогирдларнинг биргаликдаги саъи-харакатлари, олимларнинг фидокорона меҳнатлари туфайли масафавий таълим ва он-лайн дарс беришда хам ижобий тажрибалар тупланди. Эндиликдак узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, малакли кадрлар сиёсатини ривожлантиришни хамда унинг моддий техник базасини мустахкамлаш борасида қилинаётган ишлар мухим ахамият касб этади. Шунигдек, таълим ва ўқитиш сифатини бахолашнинг халқаро стандартларига ўтишда олий таълим муассасалари фаолияти ва самарадорлигини ошириш тақазо этилмоқда.
Фан-техника таррақиёти ва таълим тизимини рақобат бардош соҳага айлантириш Ўзбекистон учун хаётий масала эканлиги халқимиз онгу-шууридан мустахкам ўрин олди. Илмсевар, маърифатга эҳтиром билан қаровчи Ўзбекистон халқининг ушбу соҳадаги орзу- истаклари амалга оширишда барча куч ғайрат сарфланмоқда. Бу тизим юксак маънавият заминида қурилиб, давлат таълим стандартлари ва тегишли таълим дастурлари билан таъминланди.
Олий таълим сифатини, университетларнинг жахоннинг нуфузли университетлари қаторидан жой олиш Ўзбекистондаги олий таълим олдига қўйилган бирламчи талаблардан бўлиб қолмоқда. Илм-фан тараққиётининг янги босқичи, янги фан, илм тадқиқот, инновацион ютуқларнинг рағбатлантирш ва уларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизми яратилмоқда. Умуман айтганда, мустақиллик йилларда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини жахон талаблари даражасига кўтариш доимо кун тартибида турди
Таълим тузилишини модернизациялаш, уни демократлаштириш, компьютерлаштириш ва инсонпарварлаштириш, таълим дастурини эркин танлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш тобора кучайиб бормоқда. Таълимни фундаменталлаштириш, маънавий масъул шахсни шакллантириш, билишни эмас, балки фикрлашни ўргатиш зарурлиги яққол кўзга ташланмоқда. Зеро, ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши учун замон руҳига мос янгидан-янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, таълим тизимининг барча босқичларида сифат ўзгаришларига эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлар янада кучайтирилмоқда..

Download 45,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish