1 Ўзбекистон республикаси



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/112
Sana22.06.2022
Hajmi1,63 Mb.
#691722
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112
Bog'liq
1.2.-Qonunchilik-normalari

1.3.
 
 Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
Қонуни. 
Мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб 
таълим соҳасида эски ёндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янгича 
тамойилларга, миллий қадрият ва анъаналаримизга, илғор жаҳон 
тажрибасига асосланиб, ҳаётимизни тубдан янгилаш, узоқ ва давомли 
мақсадларимизни амалга ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор 
аҳамият қаратилиб, бор куч ва имкониятлар шу йўлда сафарбар этилиб 
келинмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 1997 йил 
29 августда қабул қилинган бўлиб ушбу қонун 5 бўлим ва 34 моддадан 
иборат. Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар 
ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим 
олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган. 
Билим олиш ҳуқуқи: 
1. Давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;
2. Ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни 
ташкил этиш;


27 
3. Таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул 
ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига 
касб-ҳунар ўргатиш;
4. Барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги 
босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши;
5. Оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга 
аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида 
аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади. 
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга асосан таълим соҳасидаги давлат 
сиёсатининг
 асосий принциплари қуйидагилардан иборат: 
1.
Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда 
эканлиги;
2.
Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
3.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
4.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда 
ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
5.
Таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
6.
Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма 
учун очиқлиги;
7.
Таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган 
ёндашув;
8.
Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
9.
Таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. 
Ушбу қонунда тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак 
ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан 
шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги хамда педагогик фаолият билан 
шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг таълим 
муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги алохида 
таъкидлаб ўтилган. 
“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида таълим муассасасининг 
ҳуқуқий мақоми назарда тутилган. Унга асосан, таълим муассасаси юридик 
шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади. 
Нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб 
юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга 
бўлади. Таълим муассасасини аккредитациялаш ваколатли давлат органи 
томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади. 
Таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган 
устав асосида фаолият кўрсатади. Таълим муассасаси аттестация 
натижаларига биноан давлат аккредитациясидан маҳрум этилиши мумкин. 
Таълим муассасалари ўқув-тарбия мажмуиларига ҳамда ўқув-илмий-ишлаб 
чиқариш бирлашмалари ва уюшмаларига бирлашишга ҳақли. 
“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида Давлат таълим 
стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим 


28 
мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди деб 
кўрсатилган. 
Давлат 
таълим 
стандартларини 
бажариш 
Ўзбекистон 
Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурий хисобланади. 
Таълим муассасаларида таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби 
Давлат тили тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга 
солиниши алохида қайд этилган. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish