«ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ: МУАММО, ТАҲЛИЛ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ» (1-қисм)
292
касб-ҳунар ўрганиши учун шарт-шароитлар яратиш, бандлигини
таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга катта куч ҳамда
маблағлар йўналтирилмокда.
2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли
сало- матлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиб, бу борада давлат
дастури қабул қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси бўйича 648 минг нафар
ишсиз “ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, биринчи чоракда шундан 283
мингининг бандлиги таъминланган. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли
ўтказиш мақсадида 36 мингта қўшимча тўгарак ташкил этилиб, 874 мингга
яқин ўғил-қизлар жалб этилган. Беш муҳим ташаббус доирасида таълим
муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига 97 мингта санъат ва спорт
инвентари, компьютерлар, 562 мингта бадиий китоб етказиб берилган.
Лекин айрим худуд ва соҳаларда ёшлар масалаларига эътибор ҳали
ҳам талаб даражасида деб бўлмайди. Ишсиз ёшларни касб ва
тадбиркорликка ўқитиш, маблағ билан таъминлашда ҳам камчиликларга
йўл кўйилмокда. Айни пайтда Андижон вилояти саноат корхоналари ва
кластерларда 7 мингта доимий вакант иш ўрни мавжуд бўлган бир вақтда,
атиги 5 мингга яқин ёшлар доимий ишга жойлаштирилганлигини қандай
баҳоласа бўлади.
Хусусан, Республикада “1 + 1” дастури доирасида 100 минг нафар
ёшни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш белгиланган бўлсда,
Савдо-саноат палатасининг қуйи тузилмалари бу ишларни тизимли ташкил
эта олмаётганлиги ҳам маълум. 2021 йилнинг ўтган 4 ойи ичида,
республика бўйича 21 минг нафар ёш тадбиркорликка ўқитилган лекин
Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич атиги мингта, Наманганда 1 100 та ёшлар
га сертификат берилган. Бухорода эса, бор-йўғи, 216 нафар ёшлар касб-
ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган.
Бундан ташқари, ишсиз ва уюшмаган ёшларнинг иш билан
бандлигини таъминлаш Сурхондарё вилоятида 30,0% ни ташкил этиб, бу
республикадаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Мамлакат Президентининг таъбири билан айтганда “Ёшлар
бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб даромад олиши учун шароит
яратиб бериш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Яна бир бор такрорлайман,
бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз, бу — тадбиркорлик,
айникса, кичик ва ўрта бизнесдир”.
66
Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги
имкониятларни янада кенгайтириш ва иш билан бандлигини таъминлаш
бўйича янги механизм яратилмоқда. Бу тизим халқ ва ташкилотларга зарур
бўладиган бир қанча имтиёзларни ҳисобга оладиган механизм бўлади.
Ушбу механизмда:
Do'stlaringiz bilan baham: