1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/82
Sana28.04.2022
Hajmi1,24 Mb.
#586896
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   82
Bog'liq
6.2-Musiqa-fanini-oqitish-metodikasi

Мусиқий маданият 
1. Қўшиқ куйлаш фаолиятида мусиқий дунѐқараш, мусиқий дид 
шаклланди. Бу фаолият турида болалар мусиқий билимларга асосланган 
ҳолда қўшиқ куйлайдилар. Бунинг учун улар мусиқий асарга тааллуқли 
бўлган маълумотларни ўзлаштирадилар. Шу жараѐнда уларда мусиқий 
дунѐқараш ва мусиқий дид шаклланди. 


38 
Мусиқа саводи фаолиятида мусиқий тафаккур, тасаввур ва мусиқий 
дунѐқараш шаклланди. Бу фаолият турида болалар мусиқанинг яратилиш 
тарихи, мусиқанинг ифода воситалари - ритм, метр, регистр, улчов, лад, темп, 
нота йўли ва ѐзуви, товушлар узунлиги ва баландлиги, мусиқа ижодкорлари, 
ижрочилари ҳақида билимга эга бўлиш билан бирга, уларнинг мусиқий 
тафаккурлари шакллана боради. Бу ўз навбатида болаларни мусиқа оламига 
олиб киради ва мусиқий дунѐқарашларини шакллантиради. 
2. Мусиқа тинглаш фаолиятида Мусиқий идрок, Мусиқий дунѐқараш 
шаклланади. Бу фаолиятда болалар мусиқа тинглаб, уни бевосита идрок эта 
бошлайдилар. Бу эса уларнинг мусиқий тафаккурларини шакллантиради
шунингдек, уларда мусиқий дунѐқараш ҳам шаклланиб боради. Тингланган 
мусиқий асар ҳақида мулоҳаза юрита бошлайдилар. 
3. Мусиқа остида ритмик ҳаракат бажариш фаолиятида мусиқий 
дунѐқараш, мусиқий дид, мусиқий тафаккур, мусиқий идрок, мусиқий ритм 
ҳисси ва мусиқий хотира шаклланди. Бу фаолият турида ўқувчиларда деярли 
барча мусиқий психологик хусусиятлар шаклланди. Чунки бу фаолиятда улар 
ўзлари бевосита мусиқий асарга жўр бўладилар. Аввал улар мусиқий асарни 
тинглаб кўрадилар (мусиқий идрок), бу эса мусиқанинг ритмик кўринишини 
эслаб қолишни (мусиқий хотира), қайси асбобда жўр бўлса яхшироқ 
жаранглашини (Мусиқий дид) танлашни тақозо этади. Ўқувчи бу фаолиятда 
мустақил фикрлайди (Мусиқий тафаккур), натижада унинг мусиқий 
дунѐқараши шаклланиб боради. 
4. Болалар чолғу асбобларида жўр бўлиш фаолиятида мусиқий 
дунѐқараш, мусиқий дид, мусиқий тафаккур, мусиқий идрок, мусиқий ритм 
ҳисси ва мусиқий хотира шаклланади. Бу фаолият турида болаларда деярли 
барча мусиқий психологик хусусиятлар шаклланди. Чунки бу фаолиятда улар 
ўзлари бевосита мусиқий асарга жўр бўладилар. Аввал улар мусиқий асарни 
тинглаб кўрадилар (мусиқий идрок), бу эса мусиқанинг ритмик кўринишини 
эслаб колишни (мусиқий хотира), қайси асбобда жўр бўлса яхшироқ 
жаранглашини (мусиқий дид) танлашни тақозо этади. Бола бу фаолиятда 
мустақил фикрлайди (мусиқий тафаккур), натижада унинг мусиқий 
дунѐқараши шаклланиб боради. 
Айни вақтда шуни айтиш жоизки, мусиқанинг қандай фаолият тури 
бўлмасин, у шахснинг барча психологик жиҳатлари шаклланишига ѐрдам 
беради. Шуни таъкидлашимиз керакки, мусиқий фаолиятларнинг ҳар бири 
барча санаб ўтилган психологик хусусиятларни шаклланишига қисман бўлса 
ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Жумладан, мусиқий ҳис-туйғулар, 
мусиқий дунѐқараш, мусиқий идрок, мусиқий тафаккур, мусиқий тасаввур ва 
мусиқий қобилиятни шакллантиради. Демак, улар болаларнинг умумий 


39 
мусиқий маданияти, эстетик дунѐқарашининг шаклланишига ҳам ўз 
таъсирини кўрсатади. 
Мусиқа 
болаларнинг 
эстетик 
қиѐфасини 
шакллантирувчи 
воситасифатида 
Мусиқа болаларнинг ҳис-туйғуларига бевосита таъсир қилиши орқали 
уларнинг маънавий қиѐфасини шакллантиради. Мусиқа санъатининг таъсир 
кучи бошқа - таъкид ва ўқтиришларга нисбатан кучлироқ бўлади. Болаларни 
ҳар хил эмоционал-образли мазмундаги асарлар билан таништирар эканмиз, 
биз беихтиѐр уларни ҳиссиѐтларига таъсир қиламиз ва уларни кечинмалар 
оламига олиб кирамиз. 
Мусиқа жанрлари қаҳрамонлик руҳидаги, лирик оҳангдаги, қувноқ 
юморни ва жушқин рақсона куйларни ўта жилоли товушлар ҳамда бой 
тембри билан идрок этишга кўмак беради. Қўшиқ, рақс ва мусиқа тинглаш 
фаолиятлари жараѐнида болалар руҳан бирлашадилар ҳамда жамоада 
тарбияланадилар. Болалар индивидуал шаклланнишлари учун ҳам уларга 
жамоада яхши муҳит яратилган бўлмоғи лозим. Ижроси яхши бўлмаган, 
тортинчоқ болалар ўз тенгдошларининг ижросини кўриб руҳан 
тетиклашадилар ва фаоллашадилар, уларга эргашадилар ва яхши ижрога 
интиладилар. Ўзига ҳаддан зиѐд бино қўйган болаларга ижроси суст бўлган 
ўртоқларига ѐрдам беришни таклиф қилиб, уларни камтаринликка ўргатиш 
ҳамда уларнинг қобилиятларини ривожлантириш керак. 
Мусиқа машғулотлри болаларнинг умумий маданиятига ҳам таъсир 
қилмай қолмайди. Ҳар хил фаолиятлар билан шуғулланиш (мусиқа тинглаш, 
қўшиқ айтиш, мусиқий-ритмик ҳаракатлар бажариш, болалар мусиқий 
чолғуларида 
ижро 
этиш) 
болалардан 
диққатни, 
уюшқоқликни, 
иродавийликни, зукколикни талаб қилади. Бу фаолиятлар давомида 
болаларда иродавийлик шаклланиб, тортинчоқлик йўқола боради. 
Шу тарзда мусиқий фаолиятлар болалар шахсининг маънавий-
маданий сифатларини шакллантириш учун керакли бўлган шарт-
шароитларни таъминлайди ва уларнинг умумий маданий савиясига асос 
солади. 
Болаларни жисмоний тарбиялашда мусиқанинг роли. 
Мусиқа эшитиш органи орқали идрок этилсада, у киши 
организмининг умумий аҳволига - қон айланиш тизими, нафас олишга ва 
бошқа жиҳатларига таъсир қилади. 
Қўшиқ куйлаш овоз аппаратини ривожлантиради, овоз аппаратини 
мустаҳкамлайди, нутқни яхшилайди (логопед врачлар куйлашни нутқ 
талаффузини даволовчи восита сифатида қўллайдилар), овоз-эшитиш 
координациясини яхшилайди. Куйлаш жараѐнида тўғри ўтириш нафас олиш 


40 
тизимига ижобий таъсир қилади. Мусиқий ритмик ҳаракатлар бажариш 
жараѐнида болалар мусиқа билан биргаликда ҳар хил ҳаракатлар 
бажарадилар. Бу эса ўз навбатида бола қоматини тўғри ривожланишига, 
унинг координациясини, тўғри қадам қўйиш, юришини тўғри ва енгил 
бўлишига имкон беради. Мусиқадаги барча динамик, ритмик ва суръатга 
даҳлдор ифода воситалари болаларни бир ҳолатдан бошқа ҳолатга 
ўтишларига, чарчоқларини ѐзишларига, кайфиятларини кўтаришлари учун 
муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Буюк мутафаккирларимиздан Ибн Сино мусиқа овозларининг киши 
руҳига таъсири ҳақида ҳам ўз фикрларини баѐн этган. Бу борада буюк аллома 
машшр «Қонун-фит-тиб» асарида қуйидагиларни таъкидлайди: 
«Танани чиниқтиришда чақалоқлар учун жуда фойдали воситалар 
қаторига, биринчидан енгил тебратиш, иккинчидан, одатда ухлатиш учун 
айтиладиган қўшиқлар - аллалар киради. Боланинг ушбу икки нарсани идрок 
этиш даражасига мувофиқ унинг жисмоний машқларга ва мусиқага 
мойиллигини аниқлайдилар. Уларнинг биринчиси танага, иккинчиси эса 
руҳиятга тегишлидир»
5
. Бунда Ибн Сино маънавий тарбия боланинг чақалоқ 
ѐшидан беланчагини тебратиш давомида (жисмоний тарбия) алла (қўшиқ) 
айтиш воситалари билан муштарак тарзда олиб борилиши лозимлигини 
айтиб ўтган. Ибн Синонинг мусиқага оид асарлари у яшаган давр мусиқа 
илмидан жуда муҳим маълумотлар бериши билан ҳам қимматлидир. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish