1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

озон қатлами
”ни 
ҳосил қилади. Агар гипотетик маънода озон гази сиқилса, бу қатламининг 
қалинлиги 1-3 мм ташкил қилади. Унинг оғирлиги атмосфера ҳавоси умумий 
оғирлигининг 10 миллиондан бир қисмига тенг. Лекин шунга қарамай 
озоннинг биосферадаги аҳамияти беқиѐс каттадир. Агар ер юзига келаѐтган 
қуѐш нурининг 20% атмосферада тутиб қолинадиган бўлса, унинг 13% 
фақатгина озон қатламида тутилади. Озон қавати ўзида айниқса қуѐш нури 
таркибидаги ультрабинафша нурларни кўпроқ тутиб қолади. Ультрабинафша 
нурининг меъѐрда бўлиши тириклик учун муҳимдир, чунки у яшил 
ўсимликлар томонидан фотосинтез жараѐнига иштирок эттирилади. Аммо 
унинг ерга кўп тушиши терини куйдириб, тери рак касалликларини келтириб 
чиқаради, етарли бўлмаслиги эса турли патоген микроорганизмларнинг 
кўпайишига шароит яратади. 
Озоннинг ер юзини ортиқча ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилишидан 
ташқари унинг ер усти ҳавосидаги табиий миқдори нафас олиш жараѐнини 
енгиллаштиради. Бу меъѐрий миқдор 0,0001 мг/л бўлиб, бундай ҳаво тоза ва 
шифобахш ҳисобланади. Бироқ ҳавода озоннинг кўпайиб кетиши организмга 
зарар қилади, унинг миқдори 0,02-0,03 мг/л етганида инсоннинг нафас йўллари 
яллиғланиб, зотилжам касаллиги келиб чиқади. 
Озон қатламини табиий ҳолатда сақлаб қолиш ҳозирги куннинг муҳим 
экологик масалаларидан биридир. Чунки атмосферага чиқариб ташланаѐтган 
баъзи техноген моддалар, айниқса хлор ва азот оксидлари озонни парчалаб, 
унинг камайишига, озон қатламининг сийраклашишига сабаб бўлмоқда. Озон 
қатламига тушган хлорнинг битта молекуласи 100 мингта озон 
молекуласини, азот оксидининг битта молекуласи эса 10 та озон 
молекуласини парчалайди. Озоннинг парчаланишига айниқса реактив 
самолѐтларнинг учиши, ядро қуролининг портлатилишидан ҳосил бўлган 
техноген моддаларининг улуши кўпроқ. Реактив самолѐтларнинг учиш 
баландлиги атмосферада озоннинг энг кўп жойлашган қаватига (20-25 км) 
тўғри келади. Реактив двигателлардан чиқадиган сув буғлари ва азот оксиди 
озонни парчалаб, озон экранининг ҳимоялаш хусусиятини пасайтиради. Озон 
қатламининг емирилишига космик ракеталар ҳам ўз улушини қўшади. 
Масалан, АҚШ томонидан учирилаѐтган “Шаттл”нинг челногида қаттиқ 
ѐқилғи ѐнишидан ҳар бир учишида 50 км баландликка кўтарилгунча ҳавога 
187 тонна хлор ва водород хлориди ҳамда 7 тонна азот оксидларини ташлайди. 
Ташланган бу миқдор 10 млн. тонна озонни парчалашга етади. “Энергия” 
тизимидаги рус ракетасида эса ѐқилғи сифатида водород ва кислороддан 
фойдаланилади ва шунинг учун ҳам у “Шаттл”га қараганда озон учун 7 минг 



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish