1. Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар


Ахборот-коммуникация технологиялари асосида давлат хизматларини ташкил этиш



Download 42,82 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi42,82 Kb.
#24239
1   2   3
Bog'liq
Амалиёт хисоботи 2016 25.07.2018 (1)

5. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида давлат хизматларини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикасида замонавий давлат хизмати ҳуқуқий материя ҳисобланиб, доимий ҳаракатда: у ўзгаради, тўлдирилади, мавжуд муаммоларни ечишда янги воситаларни излайди, давлат хизмат муносабатларини мувофиқлаштирувчи янги меёрий хужжатлар ишлаб чиқилади.


Бу ерда асосий фактор сифатида фаолият юритиш жараёнида объектга нисбатан содир этилаётган таъсир ҳисобланади.
Хизмат бошқа инсонлар учун иш фаолияти ҳисобланади. Хизмат жараёнида таъсир этувчи объект сифатида инсон, шахс бевосита иштирок этади, инсон бу аниқ индивид.
Хизмат жамият билан бирга яратилди ва жамиятда жамият учун ривожланиб борди. Давлат хизматини бир томондан назарий тадқиқот объекти сифатида қараш мумкин, иккинчи томондан эса меёрий-ҳуқуқий тушунча сифатида қараш мумкин. Назарий жиҳатдан давлат хизмати қуйидаги кўринишда ифодаланиши мумкин: ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, маънавий, иқтисодий. Ҳуқуқий маънода давлат хизмати муносабатларини ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ этилади, жорий этилиш натижасида давлат хизматлари вазифаларини амалий бажарилишига эришилади.
Давлат хизмати – мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий институт ҳисобланади. Бу институт давлат хизмати муносабатларини мувофиқлаштирувчи меёрий-ҳуқуқий тизими ҳисобланади, яъни ҳуқуқ, мажбурият, чегаралари, ман этилганлик, рағбатлантириш, хизматчиларнинг маъсулияти, давлат хизматини ўташи, ташкил этилиш тартиби ва хизмат муносабатларини якунлаш. Амалдаги назария нуқтаи назаридан қаралганда давлат деганда давлат ташкилотлари, корхоналари, бирлашмалари ва уюшмаларидаги хизматлар тушунилади.
Бундай давлат хизматини ўтовчи сифатида «электрон хукумат» қаралади.
«Электрон хукумат» лойихасининг қимматлилиги сарф харажатларни камайиши, фуқароларнинг қимматли вақтини, тадбиркорларнинг вақти ва воситаларини, жамият тизимига келтираётган қўшимча нархни тежашида намоён бўлади.
Бир қатор дунё мамлакатларида ахборот жамиятининг шаклланиши, бу йўналишда давлат хизмати фаолиятида янги технологияларни ривожланишида ва амалда тадбиқ этилишида ўз аксини топмоқда.
Бу муаммо бизнинг мамлакатимиз учун жуда долзарб, чунки давлатни мукаммал ташкил этилмаганлиги жуда қимматга тушмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотлар ва экспертлар бахолашига кўра фуқароларнинг йиллик давлат хизматларига бўлган мурожаатлари ярим млрд. инсон-соатни ташкил этади. Фуқароларнинг мурожаатларини қайта ишлаш учун 100 минга яқин давлат хизматчилари шуғулланадилар, ўз-ўзидан уларнинг вақт харажатлари умумий фойдали мехнат вақтидан олиб ташланади. Бундан ташқари одатий холда (фуқаро ва давлат хизматчиси бевосита боғланишида) барча маълумотлар алмашинувида у ёки бу хатоликларга йўл қўйилади. Мухим жихатлари яна шундаки, меёрий хужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилишдан уни республика миқёсида амалда жорий этилишига қадар ўрта хисобда икки йил ўтади.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда ҳар қачонгига кўра ижтимоий жараёнларни ташкил этувчи асосий фактор сифатида давлатнинг ахамияти биринчи даражали деб қаралади. Шундан келиб чиққан холда давлат хизматларига халққа хизмат кўрсатишида катта маъсулият юкланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «электрон ҳукумат» ўз зиммасига қуйидаги вазифаларни олади:
- фақаролик жамияти учун давлат ахборотининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш орқали жамият ва давлат хамкорлигини мустахкамлаш, ижтимоий бошқарувда фуқароларнинг тўғридан-тўғри иштирокини кенгайтириш ва бошқарув органларига электрон мурожаатни яхшилаш;
- фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш;
- давлат органлари фаолиятини оптималлаштириш (корхона ва ташкилотларга ягона тизимни ташкил этувчилари сифатида фаолият юритишларига имконият яратиш, масалан, давлат хизмати учун Интернет-тармоғини яратиш ва барча давлат хизматчиларини хавфсиз электрон почта билан таъминлаш; давлат органлари маълумотларини фуқаро ва ташкилотларга етказиб беришда маъмурий юкламаларни камайтириш учун давлат органлари орасида ўзаро ахборот алмашинувини яхшилаш);
- бошқарувга ажратилаётган бюджет сарф ҳаражатларини оптималлаштириш.
Давлат хизмати имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги холатларни алоҳида келтириш лозим, фуқароларнинг давлат хизматлари билан ўзаро муносабатларида маъсулиятлари ошади ва тез-тез ўз эҳтиёжлари ва кутаётган натижаларини баён қиладилар.
«Электрон хукумат»га ўтиш туфайли фуқаролар махаллий жамоат хаётида ва демократик жараёнларда актив иштирок этадилар. Улар муаммосиз, қисқа вақтда кам харажатда давлат хизматига боғланиши ва керакли маълумотга ва махсус хужжатга мурожаат учун рухсат олиши мумкин. Агар бирон бир комитетнинг йиғилиши, оммавий хисоботида бевосита иштирок этиш имкони бўлмаса электрон хат юбориши ёки Интернетга ахборотни мунозара шаклида жойлаши мумкин. Бундан ташқари давлат хизматини автоматлаштириш охир оқибат «тўғридан-тўғри демократияга» олиб келиши мумкин, бунда номзодлар мулоқоти ва овоз бериш Интернет орқали амалга оширилади.
Фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш масаласига келганимизда, давлат ташкилотлари фуқароларнинг шахси кимлигини ва қайси шахсга хизмат кўрсатаётганлигини рўйхатга олишда янги технологиялардан фойдаланиши мумкин. Бундай турдаги хизматларга маълумот бериш, фуқароларнинг аниқ бир муаммоларини мухокама қилиш, хужжат тақдим этиш, лицензия, солиқ тўлаш, моддий ёрдам, ижтимоий дастурни амалга ошириш, жумладан: таълим олиш, тиббий ёрдам таъминоти, суғурта тўловлари, нафақа ва бошқалар. Шу каби хизматлар тижоратга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, давлат ташкилотларига кўрсатилиши мумкин.
Бунда давлат хизмати олдида ўз фаолиятини оптималлаштириш мақсадида қуйидаги вазифалар туради: тайёрланаётган хужжатлар сифатини ошириш; ижро этиш тартибини мустаҳкамлаш; иш юритиш жараёнини тартибга солиш; ташкилотлараро ахборот алмашинувини тезлаштириш; қарорлар қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш; хатоликлар сонини камайтириш; фуқаро ва ташкилотлар билан ишлаганда қўпол муносабатда бўлмаслик; жамият олдида давлат институтлари ишончи ва ҳурматини ошириш; халқаро аренада давлат мавқеини мустаҳкамлаш.

Хулоса





Фойдаланилган адабиётлар.



Download 42,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish