1. Якоб Гримм таълимоти Гюстав Гийом таълимоти ҳақида


Гюстав Гийом таълимоти ҳақида



Download 97 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi97 Kb.
#43483
1   2   3
Bog'liq
Yakob-Grimm-talimoti

Гюстав Гийом таълимоти ҳақида
Фаранг тилшуноси Гюстав Гийом (1883-1960) таълимотида тил ва тафаккур ҳамда тил ва нутқ муносабатларига оид муаммолар марказий ўринни эгаллайди (Gullaume 1964, Гийом 1997). Бундан ташқари, Г.Гийом сўзларнинг лексик-грамматик гуруҳлари, уларнинг грамматик хусусиятларига оид қатор илмий тадқиқотлар муаллифидир. Бу тадқиқотларда тил тизими таҳлилида синхрон ва диахроник ёндашувлар муштараклиги намоён бўлади ва натижада француз тили қурилиши тизимий қонуниятлари тадрижий тараққиёт нуқтаи назаридан ёритилади.
Тилни инсон ва воқелик муносабати натижасида юзага келадиган тушунчаларни ифодалаш воситаси сифатида талқин қилиш Гийом тадқиқот методининг назарий асосини ташкил қилади. Бу тушунчалар инсон онгида умумлаштирилади, тавсиф олади ва тизимлаштирилади. Бундай тизимлаштириш жараёнида тушунчаларнинг ифодаланиш турлари ҳам инобатга олинади.
Тил ва нутқ муносабати масаласига тўхталган Г.Гийом тилнинг мавҳум тизими ва нутқда қўлланиладиган аниқ шакллар тизими ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик ёки тенглик мавжуд эмаслигини қайд қилади. Нутқ юзага келишидан олдин тушунча ҳосил бўлишини таъминловчи тафаккур фаолияти кечади ва бу фаолият нутқий бирликни ифодаловчи лисоний белгиларни танлаш билан боғлиқ семиотик фаолият билан тугайди. Тил тизимининг қурилиши ва нутқнинг ҳосил бўлишига оид масалалар ўрганилишига нисбатан тилшунослик уч қисмга ажралади: 1) психосемантика; 2) психомеханика; 3) психосемиология. Булардан, масалан, психомеханика соҳасида тил ва нутқнинг лисоний фаолият жараёнидаги ўзаро муносабати, тафаккур категорияларининг турли лисоний шаклларнинг нутқий фаоллашувида ифода топиши масалалари ўрганилади. Психосемиотикада эса лисоний белгиларнинг ташқи, ифода плани ёритилади.
Гийом индуктив – дедуктив таҳлил методини танлайди ва таҳлил материалини нутқ фаолиятидан излайди. Бу эса индуктив таҳлил асосида назарий хулосалар чиқариш имконини яратади. Хулосалар эса яна бир бор нутқий ҳодисалар таҳлили асосида текширилиб, тасдиқланади.
Гийом таълимотининг асосий методологик жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

  1. тил ва тафаккурни ўзаро боғлиқ, бир-бирини тақозо этувчи ҳодисалар сифатида тавсифлаш;

  2. тил тизимини динамик (ҳаракатдаги) ҳодиса сифатида талқин қилиш.

Гийом «тил динамикасини» бошқалар, жумладан, Н.Хомскийдан тамоман ўзгача тасаввур этади. Умуман, Гийом таълимоти структурализм ғояларига қарама-қаршидир, чунки бу таълимот энг аввало, тил ва тафаккур мувозанатига таянади. Тилни ижтимоий вазифани (мулоқот воситаси) бажарувчи ҳодиса сифатида талқин қилиш умумий ҳолдир, аммо тил, дастлабки ўринда, инсон томонидан воқеликни идрок этиш қуролидир. Гийом таълимотининг бошқа лингвистик қарашлардан фарқи шундаки, Гийом лисоний бирликларнинг тизимий хусусиятларини уларнинг нутқий матн тузилмаларида тутган ўрнидан излайди. Маълумки, Европа ва Америка тилшуносларининг кўпчилиги Ф. де Соссюр изидан бориб, тил тизими тавсифини қарама-қаршиликлар (оппозициялар) қаторлари ажралиши билан боғлайдилар. Гийом эса, аксинча, лисоний бирликлар ўзаро муносабатини қарама-қаршиликлар кўрсаткичлари эмас, балки уларнинг нутқий фаоллашув хусусиятлари белгилайди деб ҳисоблайди. Олимнинг фикрича, грамматик шаклларнинг нутқда қўлланиш шарти уларнинг контекстда ифодалаши мумкин бўлган маъно хусусиятларида намоён бўлади.
Шундай қилиб, тилнинг психосистематик тавсифи ўз моҳияти билан ҳаракатчан тавсифдир ва унда тил тизимининг нутқий фаолиятда намоён бўлиши ўз аксини топади. Бу таълимотга кўра, тилнинг мазмуний мундарижасида руҳий (ментал) ва семиологик (шаклий) соҳалар ажралади. Биринчисида, фикрий тузилма қисмларга ажратилади ва тушунча, тасаввур шаклланади; иккинчисида эса, худди шу ментал тузилмаларни лисоний воқелантирувчи бирликлар таркиб топади. Демак, семасиологияда, Гийом талқинича, ифодаловчининг психик асосини топиш муҳимдир.
Психосистематик таълимотнинг яна бир муҳим ғояси тежамкорлик тамойили талқини билан боғлиқдир. Гийом тежамкорликни тил воситаларининг синтагматикадаги (нутқдаги) оддий тежаш ҳаракати билан чегаралаб қўймайди. Олимнинг қайдича, тежамкорлик психофизиологик асосга эга ва у ички тизимлаштириш вазифасини ўтайди.
Гийом таълимоти тилшунослик фани тараққиётига катта ҳисса қўшди. Бу таълимот тил тизимини ташкил этувчи турли гуруҳларни мавҳум тизимини яратиш борасидаги дастлабки ҳаракат намунасидир. Олимнинг ғоялари ҳозирги кунда тадқиқотчилар эътиборини мунтазам жалб этиб келмоқда. Бу, албатта, унинг таълимотининг доимо илмий истиқболи ва фаоллиги, ҳозиржавоблигидан далолат беради.
Шундай қилиб, тил тарихий тараққиётига оид назарий ғоялар доирасида қуйидаги муаммолар муҳокамаси асосий ўрин эгаллайди:
-ўзак сўзнинг ясалиши ва флексия тараққиёти, ифода воситаларининг фаоллашуви, сўзлар мазмуни ва шакли муносабати, тилнинг маданий асоси (Яков Гримм);
-фонетик ва лексик – грамматик сатҳларнинг ўзига хос хусусиятлари, тил структураси тузилишида прогрессив кетма-кетлик тамойлининг роли. Аналитизм ва синтетизм, сўз ва семинтема муносабати (Шарль Балли);
-тил ва тафаккур муносабати, тушунчани шакллантирувчи ақлий ҳаракатлар, нутқий воситалар танлови семиологияси ҳамда тил ҳаракатчанлиги (Гюстав Гийом).

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish