9.1-мавзу. XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафаси
Маъруза режаси
1. XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар
2. К.Ясперснинг тарих фалсафаси.
3. Арнольд Тойнбининг цивилизация назарияси.
4. Карл Поппер ижодидида историцизм масаласи
5. Тарих фалсафаси ва методологиясида янгича тафаккурнинг шаклланиши
6. Тарих фалсафасидаги айрим концепциялар
ХVIII–ХIХ асрларда Европада тарих фани жуда тез ривож топиб борди. Тарих - фан сифатида узил кесил қарор топди ва тўла илмийлашди. Бу даврда бир қатор тарихшунослик йўналишлари ва мактаблари шаклланди. Шунингдек бу давр тарихшунослигида реакцион-романтик ва реакцион-публицистик йўналишлар ҳам пайдо бўлди. Бу йўналишлар бутун Европа учун хос бўлган бўлса, кейинчалик баъзи бир хусусий йўналишлар ҳам шаклланди. ХIХ асрнинг биринчи ярмида Германияда ҳуқуқ тарихи мактаби, тарихшуносликнинг леберал-романтик йўналиши, манбашунослик танқиди мактаби, тарихий-географик мактаб каби тарихшунослик мактаблари ривожланди. Бу даврда эса Францияда леберал буржуазиянинг қарашларини ўзида мужассамлаган тарихшуносликнинг леберал-буржуазия мактаби шаклланди.Шунингдек, француз тарихшунослик мактабида консерватив-дворян йўналиши ҳам ривожланди.
«Реннессанизм» оқимининг кўзга кўринган вакилларидан бири йирик шарқшунос олим, Мусулмон уйғониш даври тарихининг таниқли тадқиқотчиси Христиан Адам Мец (1869-1917) дир. Мецнинг тарихий Дуне қарашига яна бир йирик тарихчи, Ранкенинг шогирди Т. Вайцелнинг «… тарихчи фақат ялонғоч ҳар хил бемаза ва ўйлаб топилган арзимас хаёлий нарсалардан холи ҳақиқатга интилиши лозим», деган қоидаси катта таъсир кўрсатган. Машҳур рус шарқшуноси Крачковский Мецга : «Машҳур Европа шарқшуноси Кремер ўзининг мусулмон маданиятини таҳлил этган икки асарида етарли бўлмаган материаллар билан чегараланган бўлса, А. Кремерга тақлид қилган А. Мец ўз вазифасини ҳам хронологик, ҳам худудий жиҳатдан чегаралаб оларди», деб баҳо беради. А. Мец 1917 йили «Мусулмон уйғониш даври» асарини тугатишга улгурмай вафот этади. Бу асар кейинчалик 1922-йили Рекендорф томонидан якунланиб нашр этилади. «Мусулмон уйғониш даври асари » жуда тез ва кенг тарқалиб борди. У 1927 ва 1937-йилларда инглиз тилида (дастлаб журнал, сўнгра китоб шаклида), 1936-йили испан тилида, 1941-йили турк тилида (таржима қилиш 1939-йили бошланган), 1940-1941 йилларда араб тилида, 1973-йили рус тилида нашр этилган. А. Мец мусулмон уйғониш даври тушунчасини илк маротаба фанга олиб кирган муаллифлардан биридир.
Шлоссер Германиядаги айрим князларнинг ҳаёти, айниқса, уларнинг одам сотишларини ўзининг «ХVIII аср тарихи» асарида бир неча маротаба қайд қилган.Шлоссер дастлаб диний хизматчи бўлишни орзу қилган эди.Бунинг сабаби у 15 ёшида ота-онасидан етим қолиб, иқтисодий қийин аҳволда эди.Унинг билимга чанқоқлиги, илмга бўлган ишончи Гёттинген университетига этаклаб келди. Лекин тез орада унинг университетдан кўнгли совийди. Бунинг сабаби унинг фикрича, айрим профессорларни инобатга олмаганда университетнинг аксарият профессорлари ўз ишларига ноқобил эдилар. Шлоссернинг студентлик (1794-1797) даврида унинг ҳаётига ташқи дунёдаги воқеалар катта таъсир қилди, айниқса, Франциядаги инқилоб Шлоссерда катта таассурот қолдирди. Энди диний мартаба уни қизиқтирмай қўйган эди. Шунинг учун университетни тамомлагач, ўқитувчи бўлишга қарор қилди. Бу эса Шлоссерга бойларнинг болаларини ўқитиш билан биргаликда ўз устида ишлаш ва илмий изланиш учун ҳам имкон берар эди. У бўш вақтида жуда кўп китобларни мутолаа қилиб чиқиб, нафақат тарих фани, жумладан тарихчи Фукидиднинг ижоди билан қизиқди, ўз навбатида, математика ва француз адабиёти билан ҳам шуғулланди. Француз адабиётида уни Волтер ижоди алоҳида ром этди. Бундан ташқари у буюк файласуфлар Кант, Шеллинг ва Фихте асарларини ҳам қунт билан ўрганди. Унинг ижодий ҳаётига алоҳида таъсир этган адиблар орасида Волтер ва Кантнинг таъсири салмоқли эди.
Шлоссернинг «Жаҳон тарихи» асарига қисқача тўхталиб ўтар эканмиз, бунда адиб тарихга ғоявий ва оқилона урғу берган. Камдан-кам ҳолларда ижтимоий воқеаларга тўхталиб ўца-да, барибир уларнинг юзакилиги сезилиб туради. Унинг диққатини жамиятда бўлган ходисалар ҳам, халқнинг турмуш тарзи кўпроқ ўзига жалб этган. Уни қизиқтирган нарса воқеаларнинг ўзгариши, шахслар ва сиёсат эди.Ташқи сиёсат Шлоссерни деярли қизиқтирмас эди. Ранкедан фарқли ўлароқ Шлоссер кўпроқ ички сиёсат, халқнинг турмуш тарзи, унинг жабр зулмга қарши курашини ўз асарларида ёритиб ўтган.
Бундан ташқари, «Жаҳон тарихи» асарида Шлоссер маданият тарихига, қисман адабиёт тарихига ўз диққатини қаратган. Худди шу майда буржуазия номоёндаларига мансуб бўлган яна бир тарихчи, гарчанд у Шлоссер шогирдларидан бўлмаса-да, унинг таъсирида шаклланган ва у ҳақида бир неча асарлар ёзган немис тарихчиси Вилгелм Цимермандир. У машҳур «Деҳқонлар уруши тарихи» китобининг муаллифи.
Тарихшуносликка улкан хисса қўшган яна бир мактаб тарихий-география мактабидир. Бу мактаб ХIХ аср Германия тарихида катта аҳамият касб этган. Ана шу мактабнинг энг йирик намоёндаларидан бири Карл Риттер (1779-1859) эди.
1820-йилдан Берлин университетининг пофессори бўлган Риттернинг энг муҳим асари «Землеведение в отношение к прероде и к истории людей, или всеобщая сровнительная география» асаридир. Риттер бу асарини ёзишни 1817-йилда бошлаган. Бу асар бир неча бор чоп этилган бўлса-да, аммо муаллиф умрининг охиригача якунланмаган. Бу асарнинг бир қисми рус тилига таржима қилинган.
Бу асарда кўтарилган муаммо устида антик даври адиблари – Полибий, Витрубий ва бошқалар, кейинчалик Боден, Монтескоелар ҳам иш олиб борганлар. Бу муаммо инсоният тарихига географик шароитларнинг таосири ҳақидадир. Риттерда бу масала табиий муҳитнинг жамиятга ҳал қилувчи таъсирчан роли сифатида ҳамда бу муҳитнинг француз инқилобига қарши қаратилганлигидир. Агар бошқа тарих мактаблари диний–илоҳий шароитнинг халқ характерига ҳамоҳанглигини тарғиб қилсалар, Риттернинг тарихий–географик мактаби бу масалада географик жихатларни асосий омил сифатида қабул қиладилар. Унинг ғояси шундан иборат эдики, маълум бир халқ ўзи яшаётган географик шароитнинг хилма-хиллиги билан бошқа халқлардан ажралиб туради ва одамларнинг тенглашувига йўл қўйилмайди. Риттер одамлар ҳақида умуман фикр билдирмайди. Унинг фикрича, маълум бир географик муҳитда, шароитда яшаётган одамлар ўзларига хос тарихни ҳам вужудга келтирадилар.Риттернинг фикрича, бирор бир географик муҳитда пайдо бўлган воқеа ёки ходисалар бошқа бир географик худудда ҳам пайдо бўлиши мумкин эмас. Масалан, Францияда ўрнатилган жамият ёки тузум Германия учун қўлланилиши мумкин эмас. Бунда Францқия инқилобининг Германия империясида қўлланилиши назарда тутилган.Шу ерда бир неча тарих мактаблари намоёндаларининг фикрларида ўзига хослик пайдо бўлди.Улар фақат бир нарсада якдил эдилар.У ҳам бўлса Франциядаги тузум герман халқининг руҳиятига тўғри келмаслигидир. Риттер ва унинг мактаби бу тузум Германиянинг географик ўрни ва шароитига мос эмас деб биладилар.
Риттернинг қараши ёрдамида географик омил кўп жиҳатдан диний мутаассиблик кўринишини олди. Унинг фикрича, давлат тузилиши, унинг тарихи географик шароит асосида ва Оллоҳ томонидан яратилади. Уларга қарши юриш эса Оллоҳга қарши туриш деб баҳолаган.Риттер ерни одамларни тарбияловчи катта ибодатхона деб ҳисоблайди. Географик муҳитнинг хусусияти шундан иборатки, у рангбаранг ва ўзига хос шароитда халқларга таъсир ўтказади. Иккинчи жиҳати шундаки, табиий шароит жуда секинлик билан ўзгаради. Жойнинг релефи, дарёлар ҳолати, мамлакат об-ҳавоси минг йиллар давомида ўзгармасдир. Шунинг учун халқлар тарихи бир хил шароитда содир бўлиб, у тезлашмайди ва ваҳшийлашмайди.Ҳозирги даврда бу ерда бўлиб турган ўзгаришлар албатта доимийлик ва аста-секинлик кўринишини олади. Бу жараён географик ўзгаришлар билан бориши керак ва бу тарихий ривожланишга хизмат қилиши керак.
Шуни такидлаш лозимки, Риттер географик қонунлар билан яхши таниш бўлса-да, аммо умимий тарих қонуниятлари борасида анча ожиз эди. Леопольд Ранке (1795-1886) жуда узоқ яшаб, 91 йил умр кўрган. У умрининг сўнгги дамларида ўзи мустақил ёза олмай қолган ва яқинлари у айтган гапларни ёзиб олишган. Шунинг учун унинг вафотидан сўнг 54 томлик асарлари тўплами нашр этилган эди.Ранке аждодларининг аксарияти руҳонийлар бўлиб ўтишган эди. Фақатгина унинг отаси ҳуқуқшунослик касбини танлаган эди. У констерватив муҳитда ўсади. Унинг тарихга бўлган қизиқиши турли хил воқеалар таъсирида ва муҳитлар гирдобида уйғонди.Бу эрда Нибур тарихий асарлари, Фихтенинг ватанпарварлик рухидаги ижод намуналари ва нихоят унинг ижодидаги адабий шаклга таъсир кўрсатган Волтер Скоттни алохида такидлаш керак.
Ранки 7 йил давомида Одердаги Франкфурт шахридаги гимназияда ўқитувчилик қилган. У энг аввало, қадимги ва ўрта асрлар тарихидан дарс берган. Кўпроқ асл манбалардан фойдаланган. Худди шу манбашунослик меваси сифатида 1824-йилда «1494 дан 1535 йилгача роман ва германлар тарихи» номли асари дунё юзини кўрди.Мана шу асардаёқ Ранкенинг умумий тарихга бўлган қарашлари яққол намоён бўлган. Энг аввало,Ранкени тарихий шахс ва унинг шахсий ташаббускорлиги қизиқтиради. Шундай экан унинг фикрича, тарихчининг асосий вазифаси тарихий шахсга характеристика бериш, шахсий ташаббус ва мулохазаларини тасаввур этишдан иборатдир.Лекин тарихчининг асосий вазифаси воқеаликни объектив баён этишдир.Тарихчи тарих устидан хукм чиқармаслиги лозим. Унинг мақсади воқеликни қандай бўлса шундай кўрсатишдир. Бу қонун Германия тарихчилари орасида хар ҳил талқин қилинади.Лекин бу фикрга мантиқий ёндашсак бу қоида ҳеч қандай маъно-мазмун, мохият касб этмайди. Ахир ким тарихни қандай бўлса шундай ёзишни хохламайди? Агар Ранкенинг бу мурожаати тарихчи учун объектив бўлиш талаби бўлса-ю, тарихий воқеаликнинг фалсафий нуқтаи назарига қарши бўлса, бунда бу ғоя немис тарихшунослигига салбий таъсир кўрсатган.
Ранкенинг «К критике новой исторографии» очеркида адиб кўпгина ХV аср ижтимоий-тарихчиларини танқидга олади.Бу унга катта шухрат келтириб,1825-йилда у Берлин университетига таклиф этилади. Бу эрда Ранке Ғарбий Европа тарихи курсидан лекстия ўқий бошлади.Бу курсни ўқиш даврида у дипломатик ёзишмалар,айниқса,Венестия элчиларининг тарихий қимматга эга бўлган ёзишмалари хақида фикр юритди.
1834-йилдан Ранке Берлин университетида семинар олиб бора бошлади. Кейинчалик бу семинар Германия тарихшунослигини ривожланишига катта хисса қўшди.Бу эрда Ранкенинг тарих мактаби шаклланди ва бу мактабдан Вайст, Гизебрехт, Зибел каби машхур тарихчилар этишиб чиқди.Ранке семинарининг мавзулари асосан қадимги Германия тарихидан олинган. Бу семинар фаолиятининг натижаси сифатида 1837-йилда Ранке ўз ўқувчилари учун Германия тарихининг Генрих I дан тартиб то ХIХ асргача бўлган даврини ўз ичига олган «Германия давлатининг йилномаси» номли тадқиқотининг 1- жилдини нашр этди.
1834-1836 йилларда Ренкенинг «Рим папалари, уларнинг черковлари ва ХVI- ХVII асрлардаги давлатлари» номли китобининг 1 жилди чоп этилади. Бу ишни якунлагач, у «Реформация тарихи» номли янги ишини бошлаб юборди.1839-йилда унинг «Реформация даврида немис тарихи» номли асарининг 1 жилди нашрдан чиқди. 1847 йилгача бу асарнинг 5 томи чоп этилган. У бирлашган Германия тарафдори бўлиб, реформа даврида немис халқининг бирлашиш жараёнини олдиндан сезишга муваффақ бўлди. Аммо реформация даврини сиёсий томонини, айниқса, унинг биринчи навбатда халқаро ахамиятига кўпроқ эътибор қараца-да, унинг ижтимоий ахамиятига унчалик эътибор бермади. «Реформация даври тарихи» асари кўп жиҳатдан архив хужжатларидан кўчирма қилинган ҳолос. Буни Ранкенинг ўзи ҳам тан олган.Бу асарини якунлагач, Ранке Пруссия тарихи билан машғул бўлди. У яна Париж шахридаги архивларда ишлай бошлади. 1847-йилда «Прусс тарихининг тўққиз китоби» номли асари нашрдан чиқди. Кейинчалик бу асар тўлдирилиб, «Прусс тарихининг ўн икки китоби» деб аталди.
Бу асарни тугатар-тугатмас Ранке Франция тарихини ўрганишга киришади. Париж архиви, хужжатларини ўрганиб чиққач, 1852 йилдан то 1861 йилгача Ранке «ХVI-ХVII асрлардаги Франциянинг тарихи» номли иш устида тадқиқот олиб борди.Бундан кейин Ранке Англия тарихини ўргана бошлади. У Англия тарихини ўрганишда инглиз, францтуз ва голланд архивлирида изланишлар олиб борган. Натижада, Англия ХVI ва ХVII асрларига оид катта иш қилинди. Бу иши «ХVII асрда Англия тарихи» деб номланди. 1854-йилда у Бавария қироли Максимилиан II га Берхтесгад шаҳрида «Янги давр тарихи хақида» номли асарини тўлиқ ўқиб берди.
1881-йил анча кексайиб қолган адиб «Жаҳон тарихи» номли асарини ёзишга киришади. 1885-йилгача бу асар устида ишлади, аммо тугата олмайди.Ранке ёшлигиданоқ диний консервативлик тарафдори бўлиб, растионализмни қоралаб буни ўз душмани деб билган. Ўзининг биринчи илмий ишидаёқ растионализмга кескин қарши чиққан. Унинг «қандай бўлса шундайлигича» номли формуласи ХVIII аср растионалистларига қарши қаратилган эди. Ранке уларга қарши кескин чиқиб, инсонни ўзгарувчанлигини, доимо моддий манфаатдорликка ва ўзини ўйлашга интилишини кузатиш лозим деган ғояни илгари сурган. Унинг фикрича, тарихдан илохийликни излаш лозим.Ранке тарихчининг тарих устидан хукм чиқаришини инкор этар экан, ўз навбатида у воқеликни объектив тушунтириши керак деган қарашни илгари суради. Тарихчи бирор бир хужжатнинг муҳим хусусиятини ажратиб олиб, айнан шу хусусиятни олиб чиқиб ўзининг хизматини кўрсатиши лозим.
Виноградов Ранке ҳақида фикр юритганда уни «халқлар тарихининг ташқи ривожланишини ўрганувчи тарихчи» деб баҳолайди. Тарихшуносликнинг тарихий-хуқуқ мактабида Ранке фикрларига қарама-қарши фиклар мавжуд. Юқоридаги фикрларни илгари сурган Ранке мамлакатдаги ички вазият албатта ташқи мухитга маълум маънода таъсир ўтказмай қўймайди дейди. Тарихнинг хуқуқ мактаби халқларнинг ички ривожланишига, миллатнинг рухий ташаббусини намоён этишга хеч қандай ташқи таъсир боғлиқ бўлмайди деб таъкидласа, Ранке биринчи навбатда мамлакатнинг ички тарихи ташқи алоқалар таъсиридадир деб, айнан шу масалага кўпроқ эътибор берган.Масалан, француз инқилоби унинг фикрича, Франция давлатининг ички сиёсатидаги воқеалар таъсирида эмас, балки ўша даврнинг ўзгаришлари, XVI асрда бу давлатни бошқа давлатларга бўлган муносабатлари таъсирида вужудга келган.Воқеалар марказининг бундай кўчирилиши Ранке тадқиқотининг заиф томони бўлган.
Тўғри, Ранке ташқи алоқалар хақидаги жуда мохир тадқиқотчи бўлган. Унинг фикрлари юзаки олганда қизиқ ва жозибали шакл олади. У тарихга ажойиб эстетик нуқтаи назардан қараган. У тарихни тенглар кураши деб билган, аммо хар икки томонга хеч қандай эътибор бермаган. Гўёки унингча барибир кимдир олиб бўлади. Диний ҳаётда католистизмми ёки протестанизмми, Испаниядаги Филипп II ми ёки Недерландлар ғалаба қозонадими унга барибир эди. Хар қандай тарихий воқеа ўз ўзидан содир бўлиб, у булардан завқланарди.
Ранке тарихий портретлар устаси ҳисобланган. У хар қандай тарихий арбоб хақида фикр юритганда, бунда у давр хусусиятини очиб беришга харакат қилиб, ўша арбобни мақтаб ёки уни танқид қилмаган.Кўп жихатдан уни нозик,аммо оғир характерлар қизиқтирган. Булардан фарқ қиладиган реформаторларга хос характерни у ёрита олмаган. Масалан, Мортин Лютер сиймосига баҳо бера олмаган. Аммо психологик жихатдан мураккаб бўлган ХVI-ХVII аср папалари,айниқса, католик рекстия даври папаларининг назокати,оқилона тақвадорлигини ёритишни махорат билан уддалаган.
Ранке паст бўйли, калласи катта, сочи жуда ўсган ҳолда юрарди. У жуда харакатчан бўлиб, лекстия ўқиётганда тўхтовсиз имо ишора қилар, гоҳида жуда тез гапирган, гоҳида тўхтаб қандайдир жумлани излаган бўлиб, яна тез гапира бошлаган. Уни тинглаш хар доим ҳам осон бўлмаган. Бу баҳони унга буюк немис тарихчиси Зибел берган.
Ранкенинг шунчалик юксакка кўтарган тарихий манбаларга берган танқиди нималардан иборат бўлган. Белов фикрича, Ранке ХIХ асрнинг энг буюк билимдони ҳисобланган. Унинг тарихчига берган баҳосига сабаб гўёки у танқиднинг янги услубини яратган. Беловнинг айтишича, Ранке ўрта асрлар ва янги давр учун Нибур Рим тарихи учун нимани яратган бўлса шуни яратди.
Тацит бўйича германияликларга бахо берар экан уларнинг алоҳида хусусиятлари айниқса улардаги қадимий монархия мавжудлиги такидлайди вахоланки Тацит бундай сиёсий ташкилот борлиги ҳақида хеч қандай маолумот бермаган. Бошқа томондан Ранке улардаги дружиначиликни ахамият беради ундаги ташаббускорликлиги ва авлоддан авлодга ўтишини таминлайди.Ранкедаги бу оя замонавий германиянинг хукумрон синфининг келиб чиқишини анашу дружина муносабатларини шакллантириш деб тушунтиришга ҳаракат қилган. Кўпроқ бу эрда монарх сўзи Пруссия монархияси деган маонони англатган. Германлар юришини Ранке ўрганар экан германлар рим империясининг маданияти вайрон қилиш мақсади бўлмаган. У германия ва рим маданияти бир бутун деб қарайди бир бирига қарама-қарши қўймайди. Римда бошланган бу маданият у ёки бу ҳолда озгина қўполроқ шакилда ўрта асрлар Европа жамияти қурилишининг асоси сифатида кирган деб ўйлайди.Герман роман Европасига Рим империясидан катта мерос қолдирган. Аввало Черков, подшо ҳукмронлигини бошқарув ташкилотини, хуқуқ адабиётни. Буларнинг ҳаммаси герман роман дунёсининг таркибига киритилган.
Ранке Буюк Карл даврига катта ахамият беради. Бу даврга ҳам адиб шунчаки юзаки бахо беради. Буни биз Буюк Карл юришлари христианларнинг машусийларга қарши кураш деб қарайди.Бунда Ранке Карлни ўта маданиятли давлат арбоби хукмдор сифатида тарифлайди. Унинг шарофати билан Германия Францтия Италия миллатлари ўзларини англаб шаклландилар. Айни пайтда у улар орасидаги ўзаро алоқаларни яратдики, ханузгача Европа тарихини ўрганишда бу алоқалар сезилади.Менинг назаримда дейди Ранке Христиан халқларининг яхлитлиги Европани бир бутун деб ёки ягона давлат деб қараши керак: бўлмаса арб ва шарқ ўртасидаги катта фарқни ёки Германия ва Италия ўртасидаги фарқни тушуниб бўлмайди.
Аммо Ранке рим-роман дунёсига хурмат ила қараб, Буюк Карл ўзини олий жоноб немис деб хис қилганини ва у антик даври маданиятини сақлаб қолиш билан бирга Германия маданиятини ҳам эсдан чиқармаган деган фикрларнни билдиради. Буюк Карл империясини парчаланишига сабаб сифатида Ранке унинг ворислари ўртасидаги келишмовчиликлар, магнатларнинг олий ҳокимиятга қарши кўтарилишлари, ер тақсимоти даврида ва ниҳоят папаларнинг даволарини кўрсатади. Унинг фикрича, империя парчалангандан кейин ҳам унинг яхлитлиги сақланиб қолган, ҳатто хукмронлик герман қироллари қўлида бўлган.Ранке Оттон 1 нинг императорлик мартабасини олишига катта эътибор берган. У Германия императорларининг Италияга нисбатан олиб борган сиёсатини тўлалигича қўллаб қувватлайди. Бу ҳуқуқ уларга Буюк Карлдан мерос қолган бўлиб, лангобардлар қироллигини босиб олишдан бошлангандир. Ранкенинг фикрича, Германия давлатчилигини тузилиши учун уни Рим папаси қўл остида ушлаб турилишини мақсадга мувофиқ деб билган.
Do'stlaringiz bilan baham: |