1. XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси. Арнольд Тойнбининг цивилизация назарияси


Арнольд Тойнбининг тарих фалсафаси



Download 154,5 Kb.
bet3/6
Sana05.06.2022
Hajmi154,5 Kb.
#639181
1   2   3   4   5   6
Арнольд Тойнбининг тарих фалсафаси

А. Тойнби (1889-1975 й) - ҳозирги замон Ғарб фалсафасининг таниқли вакили, буюк инглиз мутафаккиридир. У 33 ёшида буюк Британиянинг ички ишлар вазирлигида ишлади.


Инсоният тарихий жараёнини тадкиқ этишга бағишланган 12 жилдли "Тарих даврлари" асарини яратди. Бу асарида цивилизациянинг пайдо бўлиш, гуллуб-яшнаш ва инқирозга юз тутиш жараёнини тахлил килди. Тойнби инсоният тарихини ҳаракатга келтирувчи кучларни, цивилизацияни келтирувчи ва халокатга олиб келувчи омилларни кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб кўйди.
Тойнби XX аср цивилизацияси инқирозга юз ўгирган даврда яшади, 1 жаҳон уруши дахшатлари ва унинг окибатларини кўрди, маданиятнинг туғилиши, равнақи ва халокати масалаларини ўрганиш долзарб масалага айланди.
У ўз тадкиқотининг предмети чегарасини ҳамма учун тушунарли
тилда белгилаб олишга ҳаракат килди. У Англиянинг тарихий ривожланиш йўлини ўрганар экан, у минглаб социомаданий ришталар оркали кўплаб мамлакатлар билан узвий боғланганлигини, уни бу муносабатларидан ажратиб олиб, ўрганиб бўлмаслигини эътироф қилди. Тахлил учун каттарок бирликни олиш зарурлигини англаб етди ва ана шу социомаданий бирлик сифатида "Ғарб христианлик цивилизацияси" ёки "Ғарб цивилизацияси" тушунчасини кўллади.
Тойнби дунё тарихини чукур ўрганиш натижасида Ғарб цивилизацияси ягона цивилизация эмаслигини, мавжуд цивилизациялар миқдори унча кўп ҳам эмаслигини кўрсатди. У 21 цивилизацияни дунё тарихини ташкил этувчи асос сифатида кўрсатди. Қотиб қолган барча цивилизациялар 37 та эканлигини таъкидлади.
Цивилизациялар социомаданий бирлик сифатида мавжуд бўлиб, макон ва замонда чеклангандир.
Тойнби диндор файласуф эди. У ўз тадқиқотларида илмий билиш методларидан хам, рационап интунциядан хам фойдаланди. Унинг таъкидлашича, тарих Илоҳий бунёдкорлик маҳсулидир. Худо ўзининг бунёдкорлик мўъжизаларини инсон оркали амалга оширади. Тарихни англаш уни илохий билишни талаб этади. Тарих илохий бўлганлиги учун ҳам мазмунга эгадир, инсон ана шу мазмунни эгаллаши лозим.
Тойнби ўз тадкиқотлари оркали социогенез механизмини очиб беришга ҳаракат қилди. Унинг таъкидлашича, бу механизм алоҳида цивилизацияни хам, бутун инсониятни ҳам камраб оладиган умумийликка эга бўлиши лозим эди.
Тойнби цивилизация генезиси 3 элементдан: 1) универсал давлат; 2) дунёвий черков; 3) этник харакатдан иборат эканлигини кўрсатди. Цивилизациялар ўз-ўзидан шаклланмайди: унинг ривожи учун ўзига хос тарихий давр бўлиши шарт. Бундай даврни Тойнби "Чақирув" ва "Жавоб" деб атади.
Цивилизация генезисини ташкил этувчи барча элементлар мавжуд бўлгани ҳолда "чақирув" бўлмаса, "жавоб" ҳам бўлмайди, натижада цивилизация ривожланмайди.
Чақирув - жамият қандайдир ҳавф остида бўладиган даврдир. Чақирув даврини юнонлар қадим замонларда, араблар VI асрларда, Марказий Осиё халклари ХШ-Х1У асрларда, советлардан кейинги маконда ташкил топган мустақил давлатлар халқлари эса XXI аср бошларида кечиряптилар.
Тойнбининг фикрича, табиат чақирувига жавоб тариқасида буюк дарёлар ўтган мамлакатлар цивилизацияси (кадимги Миср, Қадимги Ҳиндистон, Қадимги Хитой цивилизациялари вужудга келди.
У ёки бу халқ Илоҳий чақилувга жавоб бермаслиги ва ўзидан бирон бир ном бермаслиги ва ўзидан бирон бир ном-нишон қолдирмаслиги хам
мумкин.
Тойнбининг таъкидлашича, Жавоб беришда ижодкор озчиликнинг роли беқиёс каттадир. Кенг омма учун ижодкор озчилик оркасидан эргашиш, тавлид килиш хосдир. Чақирувнинг ахамияти кўпчилик омма томонидан англаб етилса, ижодкор озчилик Чақирувга мос Жавобдан рухланади: цивилизациялар шу тарика яшайди ва ривожланади. Ноижодий кўпчилик ва Жавобга таклид килишда давом этади.
Шундай килиб, Чақирув ва Жавоб цивилизациянинг асосини ташкил этади. Барча маданият ва цивилизациялар учун ягона ибтидо, бир хил андоза йўк. бироқ хамма цивилизациялар маданий генезиснинг тарихий даврларини бир хилда босиб ўтишга мажбурдир. Бутун гап ҳар бир халкнинг (маданиятнинг) Чакирувга монанд Жавоб топа олишидадир. Айрим халклар ўзида етарлича ижодкор кучларни етиштира олади, натижада ана шу ижодкор куч маданий тарақкиёт учун кучли туртки беради, натижада, янги жамият, янги цивилизация дунёга келади.
Шундай килиб тарих йўли Чақирув ва Жавобнинг ўзаро муносабатидан иборатдир.
Тойнби маданият ва инсоният тарихининг циклли (даврий ривожи ғоясини илгари сурди. Унинг фикрича, ягона дунёвий тарихий жараён мутлақо мантиқсиз ва маъносиздир. Дунё тарихи мустакил (локал) цивилизациялар тарихидан иборатдир. Цивилизациялар - автоном маданий тузилмалардир. Уларнинг ҳар бири ўз хаётида уч даврни босиб ўтадилар: шаклланади, гуллуб-яшнайди ва халок бўлади (ўз ўрнини бошқасига бўшатиб беради).
Тойнбининг таъкидлашича, цивилизацияларни бирлаштирувчи ягона ҳалка мавжуд. Бу инсониятни камотга етказишдир.
Тойнбининг цивилизацияли тарақкиёт концепцияси ҳозирги замон тарих фалсафаси ривожида алоҳида ўрин тутади. (тамом) 2006 й. 12 март.
Айрим Ғарб олимлари инсоният тарихини цивилизациялар оқимида кўради. Унинг тараққиёти, ривожланиш омиллари бевосита инсон тафаккури ва яратувчилик иштиёқи билан боғлиқ деган фикрни билдиришади. Жумладан, А.Тойнби цивилизацияга жиддий эътибор билан қарайди.
Албатта, цивилизациялар даври бир неча юз йилликларни қамраб олади. Бир инсон бунга гувоҳ бўлиши мумкин эмас. Тарихий тараққиётнинг аччиқ сабоқларидан бири шундаки, цивилизация ўзининг энг юксак чўққисига чиққан даврларда яшаётган инсон ҳам уни бутун кўлами билан идрок эта олмайди. Унинг назарида худди ота-боболари ҳам шундай яшагандай, унинг кейинги авлодлари ҳам ҳудди шундай яшаши муқаррардай туюлади. Бундай пайтда тарихчи тарихий жараён динамикасини, ривожланиш босқичларини аниқ-равшан идрок этишга ҳаракат қилсада, унинг ҳам ялпи цивилизация туб моҳиятини бутун салмоғи билан яхлит ифода қилиши анча қийин. Ана шу ҳаётий қоидани тадқиқ қилар экан, «Алоҳида индивиднинг яшаш даврига нисбатан, - деб ёзади А.Тойнби, - цивилизациянинг яшаш даври шунчалик каттаки, ундан етарли даражада узоқлашгандагина бу даврни ўлчашга умид қилиш мумкин. Бунга фақат ўлган жамиятни тадқиқ этиш билан эришилади. Тарихчи ўзи яшаётган жамиятдан ҳеч қачон бутунлай озод бўла олмайди»13.
Тойнбининг тарих фалсафасига мувофиқ жамият тараққиётининг асосий механизми сифатида элита ва халқ оммаси ўртасидаги муносабатлар муштараклиги, фаолият уйғунлиги алоҳида ўрин тутади. Бундай юксак даражадаги ялпи ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш бевосита маълум бир жамият моддий ва маънавий маданиятининг нечоғлик юксаклигига, ахлоқий меъёрларининг бир мунча етуклигига, аҳоли турли табақаларининг маънавий-маърифий даражаси баландлигига боғлиқ. Дарҳақиқат, жамиятни ташкил этган ҳар бир фуқаро маънавий эҳтиёжи, унинг ҳаёт мазмуни ва истиқбол режалари умумжамият манфаатларига қанчалик мос бўлса, тараққиёт шунчалик тезлашади. Жамиятнинг ақлий салоҳиятини белгилайдиган, уни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида ўзини намоён этган элита эса бевосита ўз қарашларида, илгари сураётган ғояларида умумжамият манфаатларини акс этмоғи шарт.
Тойнби тарихий тараққиётда ва умуминсоният ўтмишида цивилизация бевосита инсонга боғлиқ ва маълум бир давр тараққиёти ўша давр кишиларининг ақлий имконияти, интеллектуал салоҳияти ва тафаккур даражасини белгилайди, деган ғояни илгари суради. Шунинг учун ҳам қайсидир даврда тараққиёт юксак чўққига чиқади, қайсидир даврда у таназзулга учрайди. Чунки олдинги давр тараққиётининг энг юқори нуқтасидан туриб илгарига силжиш, уни давом эттириш, ривожлантириш учун кейинги давр одамлари ҳам ўша даврда яшаган аждодлари сингари юксак интекллектуал салоҳиятга эга бўлмоқлари лозим.
Инсон имкониятлари қандай ёндашишга қараб ҳам чексиз, ҳам чекланган. Демак у нисбий воқелик. Шунинг учун ҳам инсон баъзан мўъжизалар яратиб, ақл ва тафаккур чексизлигини кўрсатса, баъзан энг оддий ҳодисаларни пайқамай қолади. Бироқ ҳар қандай фикрий чексизлик барибир табиий равишда чекланган бўлади. Чунки олам чексизлиги ақл чексизлигидан кўра узоқроқдир. Бошқача қилиб айтганда ақл ташқи оламга нисбатан чекланган ва у олам ичра олам сифатида воқеа-ҳодисаларни ўз имкониятлари доирасида қабул қилади, идрок этади, улар атрофида мушоҳада юритади. Одам ўзи билмаган ҳолда тасаввур қилиш қобилияти, идрок этиш имкониятлари пасайиб ё ривожланиб бораётганини ўз вақтида англамаслиги мумкин. Ёки қайсидир тарихий, ижтимоий, сиёсий сабаблар туфайли тараққиёт йўналишлари тарқоқлашиб, ўзанини ўзгартириб юбориши ҳоллари ҳам юз беради. Дейлик, урушлар, турли миллий ва диний низолар, иқтисодий ва ижтимоий манфаатлар ўртасидаги курашлар, зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар авж олган даврларда ялпи тараққиёт учун эҳтиёж қолмайди. Натижада, мавжуд ютуқлар ҳам эсдан чиқарилиб, майда манфаатлар атрофидаги зиддиятлар кучайиб боравэради.
Умуман олганда Арнольд Тойнбининг тарих фалсафаси тарихни англаш, уни тушуниш ва баҳолаш, инсоният ўтмишини янгича қарашлар асосида ўрганиш соҳасида ўзига хос мактабга айланди.



Download 154,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish