II. Қуйидаги фикрларга қўшиласизми? Агар ҳукумат нархлар ўсишининг юқори чегарасини ўрнатса, муайян товарга бўлган талаб ва таклиф ҳажми ҳар доим тенг бўлади.
Максимал нарх мувозанат нархда юқорида ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрнатилади.
3. Агар товар нархининг ошиши сотувчи даромадини ошишига олиб келса, товарга бўлган талаб эластик ҳисобланади.
4. Агар жамият ресурслардан тўлиқ фойдаланмаса, ишлаб чиқариш ҳажми ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғидан чапда ётади.
5. Истеъмолчилар даромадининг ошиши барча товарларга бўлган талабнинг ошишига олиб келади.
6. Агар давлат минимал нархни киритсаю, бозордаги ортиқчаликни бартараф этмаса, таклиф ҳажмининг талабдан ортиб кетиши нархларни яна пасайиб кетишига олиб келади.
7. Бозор иқтисодиёти шароитида мувозанат нарх давлат томонидан ўрнатилади.
8. Бошқа омиллар ўзгармас деб қабул қилинганда буғдой ҳосилининг пасайиши нон нархининг ошишига олиб келади.
9. Сотувчининг даромади эластиклик коэффиценти бирдан кичик бўлганда максималлашади.
10. Товарга бўлган талаб мутлақ эластик бўлганда талаб чизиғи вертикал ҳолатда бўлади.
Саволлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Тўғри жавоб
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
III. Масалани ечинг: Фараз қилайлик талаб ва таклиф функциялари берилган:
ва , Давлат ҳар бир сотиладиган товар учун 8 сўм солиқ киритди. Аниқлансин:
а) Мувозанат нарх ва мувозанат маҳсулот миқдори қандай ўзгаради?
б) Ушбу солиқ ставкаси давлатга қанча даромад келтиради?
в) Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар қанчадан солиқ тўлайди? Уни график орқали ифодаланг.
2. Хусусий корхона эгасининг 1 млрд. сўм маблағи мавжуд. Корхонанинг бир йиллик сарф-харажати хомашё ва материалларга 300 млн сўмни, ёқилғи ва электр энергиясига 100 млн. сўмни ва иш ҳақига 400 млн сўмни ташкил этади. Маҳсулот сотишдан соф пул тушуми йилига 1,2 млрд. сўмга тенг. Корхона ёпилган тақдирда унинг эгаси 1 йилга 5 млн. сўм иш ҳақи берадиган иш топиши мумкин. Капиталнинг йиллик фоиз ставкаси 20 %. Корхона эгаси ишни давом эттиргани маъқулми ёки маблағни депозитга қўйиб, иш топгани маъқулми? Буни ҳисоб-китоблар орқали кўрсатинг.
I. Вариантлардан тўғри жавобни белгиланг: 1. Агар жамиятда ишлаб чиқариш ресурслари ҳажми кўпайса: А) Кўпроқ товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилган бўлади;
Б) Иқтисодиёт кўпроқ товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади;
В) Ишлаб чиқариш технологияси яхшиланади;
Г) Турмуш кечириш фаровонлиги ортади.
2. Алтернатив харажатлар нимани англатади? А) Ресурслардан энг самарали фойдаланишни;
Б) Ресурсларни исрофгарчилик билан сарфлаш эвазига харажатлар ортиб кетишини;
В) Ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз кечиш натижасида йўқотилган имкониятлар билан боғлиқ харажатларни;
Г) Бирор ресурс ўрнига унинг ўрнини босувчи бошқа ресурсдан фойдаланишни
3. Эластиклик тушунчаси нимани англатади? А) Талаб ва таклиф мувонатини;
Б) Товар нархининг щзгариб туришини;
В) Бир ўзгарувчининг бошқа бир ўзгарувчи таъсирида ўзгаришини ифодалайди;
Г) Буюмларнинг эгилувчанлигини ифодалайди.
4. Агар маҳсулот нархининг 5 % га камайиши таклиф ҳажмини 9 % га пасайтирса, бундай таклиф: А) Ноэластик.
Б) Бирлик эластик.
В) Эластик.
Г) Мутлоқ ноэластик таклиф деб юритилади.
5. Максимал нархларнинг ўрнатилиши: А) Истеъмолчиларга зарур айрим маҳсулотларни мувозанат нархда харид этишга имкон беради;
Б) Истеъмолчиларга зарур айрим маҳсулотларни мувозанат нархдан юқори нархда харид этишга имкон беради;
В) Истеъмолчиларга зарур айрим маҳсулотларни мувозанат нархдан пастроқ нархда харид этишга имкон беради;
Г) Истеъмолчиларга зарур маҳсулотларни шартномавий нархда харид этишга имкон беради.