10-variant
Молия тизими ва унинг бўғинлари.
Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш.
ХЮС нинг молиявий ресурслари.
Ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизациялаш инвестицион дастурларини молиялаштириш.
Давлат бюджет механизми.
1Жараёнида турли пул фондлари(дан) шаклланадиган ва фойдаланиладиган молиявий муносабатлар турли соҳаларининг мажмуига молия тизими дейилади. Унга бошқача ҳам таъриф бериш мумкин: давлат ва корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги шакл ва методлар тизимига молия тизими дейилади. “Молия тизими” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. Мамлакатда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва принципиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молия тизимининг соҳалари ва бўғинларига нисбатан объектив равишда янгича ёндошувни тақазо этди. Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молия тизими қуйидаги икки соҳага бўлинади:
• давлат молияси ва маҳаллий молия;
• хўжалик юритувчи субъектлар молияси
2. Har qanday ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni boshqarish tizimining
asosiy bosqichlaridan biri rejalashtirishdir. Moliyaviy resurslaming muvozanatini va mutanosibligini ta’minlashga qaratilgan faoliyatga moliyaviy rejalashtirish deyiladi.Umumiy va oddiy ko'rinishda, moliyaviy rejalashtirishdeyilganda moliyaviy rejalami tuzish va amalga oshirish jarayoninazarda tutiladi. Moliyaviy rejani, xuddi uni ishlab chiqish, yaratishyoki tuzish jarayoni kabi moliyaviy ko'rsatkichlami ijodiy tahlilqilish, umumlashtirish va o'zaro bog'lash tizimi sifatida qarash kerak.
Moliyaviy rejalashtirishning ikki turi bo'lishi mumkin:
• strategik moliyaviy rejalashtirish;
• joriy moliyaviy rejalashtirish.
3ХЮС ларнинг молиявий ресурслари улар ресурсларининг бир қисми бўлиб, бу ресурслар пул шаклида амал қилади. Ресурслар-нинг пул шаклида амал қилиши молиявий ресурслар моҳиятан тавсифининг ажралмас қисми ҳисобланиб, бу нарса уларни ХЮС нинг бошқа ресурслари кўринишларидан, хусусан, ишлаб чиқариш воситалари (дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар)дан фарқ қилади. Буни инобатга олган ҳолда ХЮС воситаларининг “пул шакли” ва “пул қиймати” тушунчаларини фарқламоқ лозим. “ХЮС воситаларининг пул қиймати” тушунчаси, одатда, пул маблағларининг ўзини емас, балки турли мақсадлар учун мўлжал-ланилган воситалар ва фондлар (масалан, асосий фондлар)нинг қиймат жиҳатидан баҳоланишини англатади.
Пулга сотиб олинганлигига қарамасдан ишлаб чиқариш воси-талари дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқа-ришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар) ҳақиқатда пул емас ва пул ҳисобланмайди.
5 Бюджет механизми дейилганда, одатда, фақат молиявий ресурсларни давлатнинг қўлида аккумуляция қилиш ва уларни бюджет каналлари бўйича тақсимлашнинг амалдаги тизими назарда тутилмасдан, балки такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларига бу жараённинг фаол таъсири ҳам тушунилади
Do'stlaringiz bilan baham: |