2. Тристорнинг вольт-ампер тавсифи.
Тристордан кичик қийматли ток ўтиб турса (чизмадаги I-зонани) P-N-P структурани умумий соҳаларга эга бўлган иккита P-N-P ва N-P-N транзисторларни қўшилишидан ҳосил бўлган тизим деб олиш мумкин. Агар бу транзисторларни ток ўзатиш коэффициентлари α1 ва α2 бўлса, тристордан ўтаётган ток қиймати қўйидаги ифода билан топилади.
бу ерда - тескари йўналишда уланган марказдан ўтаётган иссиқлик токи.
Агар тристордан ҳам кичик ток ўтаётган бўлса, ташқи манба кучланиши асосан марказий P-N ўтишга тушади. Токнинг ортиб бориши P-N-P-N структурага олиб келади. Эмиттер P-N ўтишларида кучланиш тушувига олиб келади. Агар кучланиш ортиб борса зарядлар ярим ўтказгич зоналарнинг уюрмали ҳаракати ортиб боради. Худди шу ҳолат тристорнинг вольт-ампер тавсифида манфий
(II-зона ҳолатига тўғри келади).
Тристорнинг очиқ ҳолатга ўтган унинг ички қаршилиги кичик бўлиб қолади ва ташқи кучланишнинг озгина ўзгариши токнинг анчагина ўзгаришига олиб келади (II-зона ҳолати). Шундай қилиб тристорнинг вольт-ампер тавсифи ''тўғри'' йўналишда идеал электрон калитни эслатади.
3. Шартли белгилар.
Электроника соҳасида ишлатиладиган ярим ўтказгичли асбоблар сиртида ёзилган белгилар (маркировка) қўйидаги мазмунни беради.
Агар ярим ўтказгич сиртида биринчи элемент ҳарф ёки сон ёзилган бўлса улар қўйидаги маънони беради.
1-сони ёки Г ҳарфи бўлса ''Германий'' дегани;
2-сони ёки К ҳарфи бўлса ''Кремний'' дегани;
3-сони ёки А ҳарфи бўлса ''Ареонид гелий'' дегани;
Агар ярим ўтказгич сиртида иккинчи элемент фақат ҳарф билан белгиланади.
Д-Тўғрилагич, универсал, импульс диодлар дегани;
В-Варикаплар белгиланади, шу ҳарф билан;
А-Юқори частотага ишлайдиган диодлар;
Ф-Фотоприборлар, фотоэлементлар, фоторизисторлар;
Н-Тристорлар (Динесторлар) белгиланади;
И-Тунель диодларга қўйилади;
С-Стабилитронлар белгиланади;
Ц-Тўғрилагичлар блоки;
Ярим ўтказгич сиртида ҳар доим уч хонали сон учинчи элемент сифатида белгиланади, улар қўйидаги диодлар номларини изоҳлайди.
Паст ва юқори частотали диодлар учун: қўйиладиган уч хонали учинчи элемент сонлар:
101 дан – 399 гача тўғрилагич диодлар;
401 дан – 499 гача универсал диодлар;
501 дан – 599 гача импульс диодлар;
Варикапларнинг ҳамма тури учун:
101 дан – 999 гача белги сифатида сон қўйилади.
Ўта юқори частотали диодлар учун:
101 дан – 199 гача аралаштиргич диодлар;
201 дан – 299 гача видиоддетокторлар;
301 дан – 399 гача модуляция диодлар;
401 дан – 499 гача параметрларни ўзгартирувчи диодлар;
501 дан – 599 гача бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтувчи диодлар;
601 дан – 699 гача кўпайтирувчи диодлар;
Ёруғлик таъсирида ишлайдиган диодлар:
101 дан – 199 гача фотодиодлар;
201 дан – 299 гача фототранзисторлар;
Тристорлар:
101 дан – 199 гача – паст қувватда ишлайди;
201 дан – 299 гача – ўрта қувватда ишлайди;
301 дан – 399 гача – юқори қувватда ишлайди;
Тунель диодлар:
101 дан – 199 гача кучайтирувчи диодлар;
201 дан – 299 гача генратор диодлар;
301 дан – 399 гача бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтувчи диодлар;
401 дан – 499 гача қайтувчи диодлар;
Стабилитронлар:
Бу ярим ўтказгич асбоблар қувватлари уч хил қийматга эга бўлган занжирларда қўлланилади.
I. Кичик қувватли стабилитронлар
II. Ўрта қувватли стабилитронлар
III. Юқори қувватли стабилитронлар
Белгиланган учинчи элементлар.
I
II
III
Адабиётлар:
Демирчян К.С. Теорическая электро техника. Москва, 1985 г. «Энергия», 1-2 часть.
Матханов И.Н. Основы анализа электрических церей. Москва, 1985 г., «Энергия».
Федоров А.А. Электроснабжения пром.предприятия. Москва, 1976 г. «Энергия».
Веников В.А. Математические задачи энергетики. Москва, «Высшая школа», 1980 г.
Do'stlaringiz bilan baham: |