26. Чебишевни тузилиш формуласи ёрдамида қандай механизмнинг қўзғалувчанлик даражаси аниқланади.
1. Текис механизмларни.
2. Малипуляторларни.
3. Фазовий механизмларни.
4. Эркин механизмлар
27. Механизмларнинг асосий хусусиятларини кўрсатинг.
1. Тез ҳаракатланиш юқори Ф.И.К
2. Бўғинларнинг аниқ ҳаракати, ишлашда шовқин чиқармаслик, юқори ф.и.к.
3. Юқори маневрлик (чаққонлик);
4. Ишлашда шовқин чиқармаслиқ
28. Ричагли механизмлар қандай ҳосил бўлади?
1. Етакловчи бўгинга тузилиш гурухларининг кўшилиши натижасида.
2. Етакловчи бўғинга эркинлик даражаси (W=О) бўлган гуруҳларнинг кетма-кет қўшиш натижасида.
3. Механизм кинематик схемаси тузиш йўли билан.
4. Машина кинематик схемаси тузиш йўли билан.
29. Механизм ва машиналар назарияси ҳақидаги фан сифатида қайси асрда шакллана бошлади.
1. ХХ аср бошларида.
2. ХIХ аср ўрталарида.
3. ХХII аср ўрталарида.
4. ХVIII аср ўрталарида.
30. Бўғин деб нимага айтилади?
1. Бир ёки бир неча деталларнинг бикр қилиб бирикишидан ҳосил бўлган системага.
2. 1та детал ёки бир нечта деталнинг мустақил бирикмасига.
3. 2 бўғиннинг бири 2чисига нисбатан ҳаракат кила оладиган бирикмасига.
4. 1та ёки бир неча деталларнинг бирикишидан ҳосил бўлган бирикмага
3-топшириқ. Амалий топшириқни бажариш ва натижаларни ҳисоблаш
(Механизм ва машиналар назарияси бўлимига оид масала).
Агар машина ҳаракат қилиб турса-ю, лекин фойдали иш бажармаса ёки энергияни бир турдан бошқа турга айлантирмаса, бу ҳолда у механизм бўлади. Механизмнинг вазифаси маълум тартибда ҳаракат қилиш ёки ҳаракатни узатишдан иборат. Бир қанча механик қисмларнинг бирикишидан ташкил топган ва фойдали иш бажарадиган механизмлар гуруҳи механик машина дейилади.
Ишлаб чиқариш жараёни ёки энергияни ўзгартириш жараёни билан боғлиқ бўлган ва фойдали иш бажариш учун мўлжалланган механизм ёки механизмлар мажмуи машина дейилади. Битта детальььь ёки бир неча деталнинг мустаҳкам (бир бутун) бирикмаси механизм ва машиналар назарияси фанида звено деб аталади. Звено қандай мураккаб шаклга эга бўлишидан, таркибидаги деталларнинг сонидан қатъий назар механизм ва машиналар назарияси фанида улар оддий бир схематик шаклга келтириб олинади. Ана шу оддий схематик шакл звенонинг шартли белгиси деб аталади. Икки звенонинг бири иккинчисига нисбатан ҳаракат қила оладиган бирикмаси кинематик жуфт дейилади.
Назарий механика курсидан маълумки, фазодаги қаттиқ жисм 6 та эркинлик даражасига эга бўлиб, улардан учтаси координаталар системасининг Х, У, З ўқлари бўйлаб, қолган учтаси эса шу ўқлар атрофида айланиш йўналишида бўлади. Фазодаги эркин жисмнинг эркинлигини бирин-кетин боғлаб бориш йўли билан боғланиши 5 хил бўлган 5 та кинематик жуфт ҳосил қилиш мумкин. Боғланиш сонини S билан, эркинлик даражасини Н билан белгиласак, уларнинг йиғиндиси фазода боғланмаган вақтдаги эркинлик сонига доим тенг бўлади. H + S = 6 (1)
Бундан боғланган жисмнинг эркинлик даражаси H= 6 – S (2)
Кинематик жуфт ташкил қилиб бириккан қўзғалувчан звенолар гуруҳи кинематик занжир дейилади. Бунда звенолар сони камида 2 та бўлади. Иккита занжирнинг бириккан шарнир воситасида бириккан бўлиб, звеноларининг бир-бирига нисбатан ҳаракат қилиш нуқтаси дейилади. Агарда кинематик занжир таркибида 3 та қўшни звено билан кинематик жуфт ташкил қилиб бирикадиган звено бўлса, бундай занжир мураккаб кинематик занжир деб аталади.Механизмни ҳаракатга келтирувчи звено етакчи, ҳаракатни қабул қилувчи звено етакланувчи звено деб аталади. Етакчи звено ёпиқ кинематик занжир таркибига кирувчи бирор қўзғалмас звенога нисбатан муайян тартибда ҳаракатланган вақтда занжирнинг етакланувчи звенолари ҳам маълум тартибда ҳаракат қилса, бундай кинематик занжир механизм деб аталади.
Механизмлар: фазода ҳаракат қилувчи фазовий механизм ва текисликда ҳаракат қилувчи текис механизмларга бўлинади.
Механизм таркибидаги звенолар бирор текисликда ёки параллел текисликларда ҳаракатланса, бундай механизмлар текис механизмлар деб аталади.
Фазовий механизм таркибидаги звенолар ҳар хил текисликларда ҳаракатланади.
Текис механизмлар техникада кенг тарқалган. Текис механизм таркибидаги звенолар механизм ташкил қилмасдан олдин унинг эркинлик даражаси 3 тадан бўлиб, механизм ташкил қилиниши натижасида 1 ва 2 томонлама боғланишда бўлади. Бундай механизмларнинг қўзғалувчанлик даражаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
W = 3 н – 2P5 – 1P4 – П.Л.Чебишев формуласи
Бу ерда: W – текис механизмнинг қўзғалувчанлик даражаси
n – текис механизм таркибидаги қўзғалувчан звенолар сони
P5 – V класс кинематик жуфтлар сони (текисликда II класс)
P4 – V класса кинематик жуфтлар сони (текисликда I класс)
Механизмнинг қўзғалувчан звенолари ва кинематик жуфтлари сони ҳамда жуфтларининг классини аниқлаб, формулага қўйилса, механизмнинг қўзғалувчанлик даражаси, яъни шу механизмнинг маълум қонун асосида ҳаракатланиши учун зарур етакчи звенолар сони топилади. Механизм звеноларини маълум қонуният билан ҳаракатга келтирувчи етакчи звеноларнинг талаб этилган сони механизмнинг қўзғалувчанлик даражаси дейилади. Тўрт звеноли шарнирли механизм тузилиши :
Қўзғалмас звено(стойка)
Қўзғалмас звено атрофида айланувчи 2 та звено (2 қўзғалувчан звено- қўзғалмас звено атрофида 3600 га бурила олади (кривошип); 4 қўзғалувчан звено қўзғалмас звено атрофида фақат тебранма ҳаракат қилади(коромисло)
Айланма ҳаракат қилувчи звенолар билан шарнирли бириккан (қўзғалмас звенога бирикмаган) 3 звено шатун
Механизмларнинг кинематик ва структура анализи
Механизмларнинг структура схемасини масштабсиз кинематик схемалари чизилади. Структура схемасида етакчи звенонинг ҳаракат қонунини қўйилади. Звеноларнинг механизмнинг тузилиши бўйича номерлаб қўйилади. Кинематик жуфтларни бош ҳарф билан белгиланади. Масалан: шарнирли тўрт звеноли механизм берилган.
Механизмнинг структура схемасидан фойдаланиб, унинг қўзғалувчанлик даражасини аниқлаймиз. W = 3 н – 2P5 – 1P4
n= 3 Р5 = 4 Р4 = 0
W = 3 н – 2P5 – 1P4 = 3•3 - 2•4 = 1
Демак, W = 1 етакчи звеноси битта.
Механизмдан қўзғалмас звено нуқталарининг координаталарини ва звеноларнинг узунликларини ўлчаб оламиз. Ҳақиқий узунлик аниқлаймиз:
lОА = 120 мм = 0,12 м lОС = 240 мм = 0,2 4 м
lСВ = 300 мм = 0,3 м lАВ = 360 мм = 0,360 м
lАЕ = 200 мм = 0,2 м =20 рад/сек
Механизмнинг масштабини танлаймиз: КМ =lОА /ОА [м/мм]
Масштаб танланганда ОА узунликни ихтиёрий катталикда оламиз.
КМ = lОА /ОА = 0,12/30 = 0,004 [м/мм]
Звеноларнинг масштабдаги узунликларини топамиз.
ОС = lОC /КМ = 0,24/0,004 = 60 мм
ВС =lВC /КМ = 0,3/0,004 = 75 мм
АВ = lАВ /КМ = 0,36/0,004 = 90 мм
АЕ = lАЕ /КМ = 0,2/0,004 =50 мм
ОА = lОА /КМ = 0,12/0,004 = 30 мм
5. Механизмнинг ихтиёрий вазиятдаги кинематик схемасини чизамиз.
Чизма текислигига қўзғалмас звено нуқтанинг ва чизиқларининг координаталарини белгилаймиз.
Етакчи звенони ихтиёрий бурчак остида чизиши мумкин ва ҳаракат қонунини кўрсатиш шарт.
Етакчи звенога мос бўлган қолган звеноларининг вазиятларини кесиштириш йўли билан аниқланади.
Кинематик схемани контур чизиқлар билан юргизиб чиқилсин.
6. Механизм звеноларининг оғирлик марказларини топамиз:
S1= ОА /2 = 30/2 =15 м
S2= АB+AE /2 = 140/2 =70 мм
S3= BС /2 = 75/2 =37,5 мм
7. Механизмнинг структура анализини бажаринг. Буни бажаришдан мақсад механизмни Ассур гуруҳларга ажратиш. Тартибини (классини) қўзғалувчанлик даражасини аниқланади ҳамда динамик текширувда ундан фойдаланилади.
Талабага топшириқ
Do'stlaringiz bilan baham: |