4-топшириқ. Амалий топшириқни бажариш ва натижаларни ҳисоблаш
(Механизм ва машиналар назарияси бўлимига оид масала).
Механизмларнинг турли вазият планларини қуриш.
Механизм звенолари айрим нуқталарининг ҳар хил ҳаракатини, бу ҳаракатни вужудга келтирувчи сабабларга эътибор бермай ўрганамиз.
Механизмни тўла кинематик текшириш учун асосан учта шартни бажариш керак:
Механизмнинг бир тўла иш циклидаги (Механизм қўзғалувчан звеноларининг ҳамма нуқталари ўзининг олдинги вазиятига қайтиши учун кетадиган вақт механизмнинг иш цикли дейилади.) бир неча ҳолатини, яъни вазиятини (одатда 12 ёки 24) ва механизмнинг қўзғалувчан звеноларидаги текшириладиган нуқталар траекториясини чизиш.
Механизмнинг қўзғалувчан звеноларидаги айрим нуқталарнинг тезлиги миқдорини ва йўналишини аниқлаш.
Механизмнинг қўзғалувчан звеноларидаги айрим нуқталарнинг тезланиши миқдорини ва йўналишини аниқлаш керак.
Механизмнинг ҳаракати ҳақида тўла тасаввурга эга бўлмоқ учун механизм звеноларининг ҳар бир айрим вақтдаги ҳолатини (вазиятини), бу звенолардаги нуқталарнинг чизаётган траекторияларини аниқлаш керак.
Сўнгра механизмнинг кинематик схемаси тузилади. Бундай схема, механизм звеноларининг аниқ ўлчамлари ва бу звеноларини станина билан бирлаштирувчи кинематик жуфтлар ҳолатига асосланиб тузилган бўлиши керак.
Механизмнинг кинематик схемаси бирор масштабда тузилади, аммо масштабни шундай олиш керакки, механизмни кинематик текшириш учун тузилган схема қулай бўлсин.
Чизиқли масштаб л ни ҳисоблаш қуйидаги мисолдагидек бажарилади. ОА звенонинг ҳақиқий катталиги 0,30 м бўлсин; кинематик схемада бу звенони
30 мм га тенг қилиб, олинади; чизиқли масштаб эса қуйидаги нисбатдан топилади:
л ёки 1мм л м
Механизмнинг баъзи ҳолатларини аниқлаш ва қўзғалувчан звенолари айрим нуқталарининг траекториясини мисолларда кўриб чиқиш маъқулдир.
ОАВ кривошип-шатунли механизм берилган бўлиб, унда ОА кривошип етакловчи звено ҳисобланади. Механизмнинг тўла бир иш циклидаги, яъни ОА кривошипнинг тўла бир айланишда бир неча ҳолатни ҳосил қилиш учун қабул қилинган масштаб бўйича ОА кривошипга тенг бўлган радиус билан айлана чизилади ва бу айланани тенг қисмларга (12 ёки 24 га) бўлиш лозим. Бунинг учун В нуқтанинг ёй (СВ ўлчамда чизилади) бўйлаб илгариланма – қайтма ҳаракатининг чекка нуқталарини аниқлаб оламиз:
ОВч= АВ - ОА =90-30=60 мм
ОВў= АВ+ОА =90+30=120 мм
А нуқтанинг траекториясини айлана = cонст бўлганлиги учун 12 та вазиятини топиш учун А нуқтани 0-чи вазиятидан бошлаб траекторияни тенг 12 бўлакка бўламиз (А нуқтани 0-чи вазиятини топиш учун , циркуль оёқларини ОВч учун топилган кенгликда очамиз. Унинг ўткир учини О нуқтага қўйиб, иккинчи оёғи ёйда кесиштириб, В0 нуқта топамиз. В0 ва О нуқтадан ўтувчи чизиқ чизиб, давом эттирилади, токий айлана траекториясини кесишгунича. Кесишган нуқта А0 бўлади). Қаралаётган механизмимизда айлана 12 та тенг қисмга бўлинган. Ҳар бир топилган нуқталар номерлаб чиқилади. Циркуль оёқларини АВ шатун узунлигида очиб, унинг ўткир учини айлананинг бўлиниш нуқталарига қўйиб, иккинчи оёғини ёй билан кесиштирилади.
Б унда В нуқтанинг ҳолатлари ҳосил бўлади. Агар айланадаги А нуқта ҳолатини ёйдаги В нуқтанинг тегишли ҳолатлари билан туташтирсак, ҳар гал механизмнинг янги ҳолатини ҳосил қиламиз: масалан, агар А1 нуқтани В1нуқта ва С нуқта билан бирлаштирсак, у вақтда механизмнинг биринчи ҳолатини, А2 нуқтани В2 нуқта ва С нуқта билан бирлаштирсак, у вақтда механизмнинг иккинчи ҳолатини ҳосил қиламиз ва ҳоказо. В нуқта ўтадиган тўла йўл, чизишмасштабида олинган 6-12 кесманинг иккиланганига тенг.
Механизмнинг 12 та ҳолати маълум бўлса, шатуннинг оғирлик маркази С2 нуқта траекториясини чизиш осон. С2 нуқта билан А нуқта ёки В нуқта орасидаги масофа маълум бўлса, бу масофани механизмнинг 12 та ҳолатидан исталганига қўйиш мумкин. Нуқтанинг ҳамма ҳолатини туташ эгри чизиқ билан бирлаштириб, бу нуқта траекториясини ҳосил қиламиз. Бу траектория шатун эгри чизиғи дейилади
7. Механизмнинг структура анализини бажаринг. Буни бажаришдан мақсад механизмни Ассур гуруҳларга ажратиш. Тартибини (классини) қўзғалувчанлик даражасини аниқланади ҳамда динамик текширувда ундан фойдаланилади.
Талабага топшириқ
Do'stlaringiz bilan baham: |