31.1 Telekommunikatsiya tarmoqlarida AXni ta'minlashning asosiy ob'ektlari. Телекоммуникация тармоғининг асосий элементи сифатида телекоммуникация тизимларининг АХни таъминлаш масаласи муҳим аҳамиятга эга, чунки хавфсизликка таҳдидлар оқибатлари қуйидагилар ҳисобланади: телекоммуникация хизматларига рухсат этилмаган уланиш, шунингдек, телекоммуникация тармоқларидаги турли фирибгарликлар; телекоммуникация тизимлари алоҳида элементларининг ёки бутун телекоммуникация тизимларининг ишдан чиқиш имконияти; телекоммуникация тизимларининг ишлаш самарадорлигини камайиши; телекоммуникация тизимларининг техник воситаларида олиб бориладиган абонентларнинг ахборотларини чиқиб кетиши; телекоммуникация тизимларида узатиладиган маълумотлар базаси ахборотларининг чиқиб кетиши. Телекоммуникация тармоқларида АХни таъминлашнинг асосий объектлари қуйидагилар ҳисобланади: 1.тармоқда қайта ишланадиган ва айланадиган абонентлар ахборотлари; 2.тармоқдаги техник воситалари; 3.мос ДТ ва операцион тизими (ОТ); 4.бошқариш тизими; 5.маълумотлар базалари кўринишидаги телекоммуникация маълумотлари.
31.2 Очиқ тизим деб - хар қандай бошқа тизим билан ўзаро боғлана оладиган, очиқ тизимнинг талабларини қондира оладиган тизимга айтилади. Очиқ тизимнинг ўзаро боғлиқлик эталон модели (ЭМ ВОС) ISO стандартларига асосланган ва ITU-T (ХТИ – халқаро телекоммуникация иттифоқи) тавсиясига тўғри келади. Буни натижасида хисобловчи тармоқлар сохасида халқаро-илмий техникавий малака яратилди. Телекоммуникация тармоқларида тармоқ хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан қатор халқаро ва европа ташкилотлари (ISO, ITU, ETSI ва бошқалар) шуғулланади. Асосий замонавий муаммолардан бири телекоммуникация тармоқлари тармоқ хавфсизлигини баҳолаш соҳасидаги меъёрий ва ҳуқуқий асосни такомиллаштириш ҳисобланади.
31.3 Bulutli hisoblash haqida tushuncha “Bulutli hisoblash” hisoblash modeli hisoblanib, ma’lumot, fayl saqlovchilar, ilovalar uchun dinamik infratuzilmani ta’minlash uchun lokal yoki global tarmoqda ulangan ko‘p sondagi tizimlardan tashkil topgan. Bu texnologiya o‘zi bilan birga, hisoblashda xarajatlarni kamaytirish, ilovalar hosti, ma’lumot saqlovchilar va ma’lumot uzatishda katta imkoniyatlarni olib keladi.. Bulutli texnologiyalar - bu Internet-foydalanuvchiga Internet-xizmat sifatida kompyuter resurslari taqdim etiladigan ma'lumotlarni qayta ishlash texnologiyalari. Bulutli texnologiyalar - Bu xizmatlarni taqdim etuvchi turli xil tushunchalarni o'z ichiga olgan bitta katta tushunchadir. Masalan, dasturiy ta'minot, infratuzilma, platforma, ma'lumotlar, ish joyi va boshqalar.
Bulutli hisoblash (hisoblash) - tarqatilgan ma'lumotlarni qayta ishlash texnologiyasi, unda foydalanuvchiga Internet xizmati sifatida kompyuter resurslari va imkoniyatlari taqdim etiladi. Bulutli texnologiyalarning asosiy turlari quyidagilardan iborat: " Infratuzilmaqandayxizmat" ("Xizmat sifatida infratuzilma" yoki "IaaS")
Do'stlaringiz bilan baham: |