Энг муХим аппаратларни кўриб ўтамиз.
Узгичлар
электр энергетика тизимларида оператив ва авариявий
коммутациялаш, яъни қўлда ѐки автоматик бошқаришда
алоХида
занжирларни улаш ва узиш амалларини бажариш учун хизмат қилади.
Уланган Холда узгичлар юклама токларини қаршиликсиз ўтказиши шарт. Бу
аппаратларнинг иш Холатлари характери бироз ўзгача: юклама токи оқиб
турганда улар учун нормал Холат бўлиб уланган Холат Хисобланганидек,
занжирнинг ажратилган бўлаклари ўртасида зарурий электрик изоляцияни
таъминлаб турувчи узилган Холати Хам Хисобланади.
Узгичнинг бир
Холатдан бошқасига алмашлаб улашда амалга оширилувчи занжир
коммутацияси сурункали эмас, балки вақти-вақти билан, улар ѐрдамида
қисқа туташув занжирларида узиш бўйича
юзага келувчи специфик
талабларни бажариш эса жуда камдан-кам Холларда содир бўлади.
Узгичлар хизмат қилиш муддати давомида (25 йил) кўрсатилган
Холатлардан Хар қандайида бўла туриб ўз функциясини ишончли бажариши
ва бир вақтнинг ўзида Хар қандай коммутация амалларини, тез-тез узоқ вақт
давомида қўзгалмас Холатда бўла туриб, зудлик билан самарали бажаришга
тайѐр бўлиши шарт. Бундан уларнинг жуда юқори тайѐрлик коэффициентига
эга бўлиши лозимлиги келиб чиқади: коммутация жараѐнлари кам давом
этганда (йилига бир неча минут) коммутацияларни амалга оширишга доимий
тайѐрлик таъминланган бўлиши шарт.
Ажраткичлар
узгичлар ѐрдамида узилган ток оқувчи системаларни
коммутациялаш, тақсимловчи қурилмаларни битта шохобчадан бошқасига
алмашлаб улаш, куч электротехник жиХозларини тафтиш қилиш ѐки
таъмирлаш ва кучланиш остидаги линияларнинг яқин бўлган қисмларидан
хавфсиз шароитларни Хосил қилиш учун қўлланилади. Ажриткичлар электр
занжирларини уларда ток бўлмаганда ѐки жуда кам ток бўлганда узиш
имкониятига эга. Узгичлардан фарқли
равишда ажраткичлар узилган
Холатда кўриниб турувчи узилган жойни Хосил қилади. Объект (масалан,
узгич ѐки трансформатор) нинг Хар иккала томонидаги ажраткичлар
узилгандан сўнг улар кўчма ерга улагич ѐки ажраткичнинг таркибида
ўрнатилган махсус ерга уловчи пичоқ ѐрдамида ерга уланиши шарт.
Бўлгич
тармоқдан узилган юқори кучланиш занжирини қисқа вақт
ичида (0,1 с дан кам) узиш учун хизмат қилади. У ажраткичга ўхшаш бўлиб,
фақат тез ишловчи юритма билан таъминланган.
Қисқа туташтиргичлар ва бўлгичлар мухимлиги паст бўлган
истеъмолчилар тақсимловчи қурилмаларининг юқори
кучланиш томонига,
майдон ва тақсимловчи қурилманинг нархини тежаш мақсадларида узгичлар
фақат қуйи кучланиш томонида кўзда тутилган ҳолларда, ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: