тадқиқ қилишнинг ўзига хос графиги.
Ҳаракат: 1—6- туғрига; 1op-3op қарама-қарши.
2. Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш методлари
Қудуқни стационар режимларда синаш жараёнида газ дебити, фаввора қувурлари оғзидаги ва қувур орти бўшлиғидаги температура ва босим ўлчанади. Босим ва дебит қудуқ ишга туширилганидан бошлаб унинг ҳар бир ишлаш режимидан то барқарорлашганича мутассил ўлчанади. Ўлчов миқдоридан индикатор чизиғини чизиш ва синов натижаларини қайта ишлашда фойдаланилади.
Тугалланган қудуқ, тубига газ оқимининг Ҳаракат тенгламаси қатлам энергияси сарфланишининг ( ) газ дебитига боғлиқлигини тавсифлайди ва қуйидаги қуринишга эга бўлади:
(IV. 1)
Р2қат - Р2т =aQ +bQ
a, b — қатламнинг қудуқ туби зонаси параметрларига ва қудуқ туби конструкциясига боғлиқ фильтрацион қаршилик коэффициентлари; Рқат Рm - тегишлича қатлам ва қудуқ туби босими, кгс/см2; Q — рaт ва Тба да газ дебити, минг м3/сут; μ— Рқат ва Tқат да газнинг динамик қовушқоқлиги коэффициенти сП да; к — қатламнинг ўтказувчанлиги Д; h — фойдали қалинлик, м;— раТ ва Тба да газнинг зичлиги; L — макроғадир-будирлик коэффициенти; Rk Rқ — тегишлича таъминла-ниш чегараси ва қудуқ, радиуси, м
Амалий ҳисобларда Rқ нинг қиймати қатламнинг маҳсулдор қатламини очган долото радиуси бўйича олинади. Деформацияланмайдиган жинслардан таркиб топган коллекторлар учун қазилган туби очиқ қудуқлардан фойдаланилганда Rқ нинг миқдори долото бўйича қудуқнинг асл радиусига мос келади.
Агар қудуқ очилиш даражаси ва хусусиятига кўра такомиллашмаган бўлса, (IV.2)формула Rқ ни қудуқнинг келтирилган радиуси Rқ.к.р = Rc e -(C1+C2) билан алмаштириш керак бўлади, бу такомиллашмаган қудуқни Rқ.к.р нисбатан кичик радиусли, такомиллашган қудуқ билан алмаштирилганига тенг. Rқ.к.р ни аниқлаш учун очилиш даражаси С1 ва очилиш Ҳарактери С2 бўйича такомиллашмаганлик коэффициентларини билиш керак.
Агар қудуқдан фойдаланиш жараёнида қатламнинг бўзилиши ва зарраларнинг юқорига чиқиши рўй берса, у ҳолда қудуқнинг жорий радиуси Rс.т ни қуйидаги формула бўйича баҳолаш мумкин:
бунда hоч.фқ – очилган фойдали қалинлиқ м: φ - газдаги қумнинг ўртача конценрацияси % ΣQ - қараб чиқилаётган вақт бўлагида жами чиқариб олинган газ, м3 m-қатламнинг ғоваклилик коэффициени; D – қувурлар бирикмасининг диаметри мм; Нт.қ -қараб чиқилаётган вақт бўлагида қумли тиқинларнинг умумий қалинлиги, м. оддий ҳисоблаш формуласига эга бўлиши учун қудуқ ишлаганда унинг таъсир чегарасини Rқ радиусли айлана кўринишида қабул қилиш керак. Қудуқ таъсирининг амалдаги чегараси радиусини Rқ радиусли айлана билан алмаштирилгандаги хатолик қиймати у қадар катта бўлмайди.
(IV.3)
Масалан, Rқ = 750 м ни 250 ва 500 м га алмаштирсақ, коэффициент a мос равишда 12 ва 4,5% га ўзгаради. Қоида бўйича, Rқ ни тадқиқ қилинаётган ва қўшни қудуқлар оралиғидаги масофанинг ярми сифатида қуйидаги формула
(бунда n-қўшни қудуқларнинг сони; 1i –i-қўшни ва тадқиқ қилинаётган қудуқлар орасидаги масофа) бўйича аниқлаймиз. Бунда қдгламнинг х.ар хил таркиблиги, унумдорлиги (депрессияси), қушни қудуқларнинг жойлашуви, шунингдеқ, қушни ва синалаетган қудуқларнинг тадқиқрт бошлангандаги ва тадқиқот жараёнидаги ишлаш муддати ва б.лар ҳисобга олинмайди.
Агар қудуқлар бурғиланмаган майдонда қазилган қудуқ синалаётган бўлса ёки у тўхтатилган қудуқлар билан ўралган ва уларда қудуқ туби босими тўла тикланган бўлса, у ҳолда синалаётган қудуқнинг тадқиқот натижаларини қайта ишлашда Rқ миқдори Rкeл билан алмаштирилади ва қуйидаги формула билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |