1. Синов ўтказиш методикаси; Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш методлари



Download 403,32 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi403,32 Kb.
#310288
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5188575674754928784


ФИЛЬТРАЦИЯНИНГ БАРҚАРОР (СТАЦИОНАР) РЕЖИМЛАРИДА ҚУДУҚЛАРНИ ТАДҚИҚОТ ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИ
1. Синов ўтказиш методикаси;
2. Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш методлари;
3. Турли омилларнинг индикатор чизиғи шаклига таъсири.
  • Синов ўтказиш методикаси

  • Фильтрациянинг стационар (ўзгармас) режимларида қудуқларни тадқиқ қилиш кўпинча газни барқарор чиқариб олиш методи деб аталиб, турли режимлардаги барқарорлашган газ дебитининг қудуқ туби (оғзи)даги босимларга боғлиқлигига асосланади ва қуйидагиларни аниқлаш имконини боради.
    Газ дебитининг қатламга бериладиган депрессияга ва қудуқ оғзидаги босимга боғлиқлигини.
    Қудуқ тубидаги ва оғзидаги босимнинг ҳамда температуранинг қудуқ дебити таъсирида ўзгаришини.
    Фильтрацион қаршилик коэффициентларини.
    Турли режимларда чиқариладиган суюқ ва қаттиқ аралашмалар миқдорини.
    Қудуқ туби зонасининг бўзилиши, қудуқ тубида қаттиқ ва суюқ зарраларнинг тупланиш ва ер юзасига чиқиш шароитларини.
    Қудуқ ишлашининг турли омилларни ҳисобга олган ҳолдаги технологик режимини.
    Қувурларнинг гидравлиқ қаршилик коэффициентини.
    Қудуқ туби зонасини мустахкамлаш, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаш суръатини жадаллаштириш, қатламда қўшимча тешиклар ҳосил қилиш, цемент қуприқлар ўрнатиш, фаввора қувурларини алмаштириш каби таъмирлаш-профилактика ишларининг самарадорлиги ва б.ни.
    Тадқиқотлар олдиндан режалаштирилган иш дастурига биноан амалга оширилади. Конда бажариладиган қурилишларга боғлиқ ҳолда тегишли асбоб ва ускуналар тайёрланиб, уларни қудуқда 1.1, 1.2-расмлардаги схемалар бўйича монтаж қилинади.

Газни барқарор чиқариб олиш методи билан тадқиқотларни бошлашда қудуқ оғзидаги босим статик рСТ ҳолатда бўлиши керак. Қоида бўйича, тадқиқот кичик дебитдан бошланиб катта дебитга шмон (бевосита) амалга оширилади. Қудуқни қичиқ дебит билан ишга тушириб уни ишлатишни босим ва дебит тула барқарорлашгунча давом эттириш лозим. Қудуқнинг босими ва дебити мазқур диафраг-мада (шайбада, штуцерда) вақт давомида ўзгармаса индиқаторнинг биринчи чизиги танланади. Босим ва дебитнинг барқарорлашув жараёни ўзлуқсиз қайд қддиб борилади ва олинган босимдан қатлам параметрларини аниқлашда фойдаланилади.
Қудуқ тубидаги, оғзидаги (фаввора қувурларидаги), қувур ортидаги ва қувурлар оралигидаги бушлиқда босимни ва зарур нуқта-ларда температурани, газ ва суюқлик дебитларини, қаттиқ заррачалар миқдорини тегишли равишда ўлчагандан сўнг қудуқ беркитилади. Қудуқдаги босим тиклана бошлайди. Статик босим рСТ нинг тикланиш жараёни ҳам ўзлуксиз қайд қилиб борилади. Олинган натижалар қайта ишлангандан сўнг қатлам параметрларини босимнинг эгри чизиқли тикланиши бўйича аниқлаш мумкин бўлади.
Давлат кон-техника назорати талабларига жавоб берадиган, герметик жихозланган қудуқларда қувурлар бириқмаси оралигида босимни ўлчаш шарт эмас.
IV.1-расмда бир режимда ишлаётган қудуқда босимнинг вақт давомида ўзгаришининг тула цикли кўрсатилган.
Қудуқларни тадқиқ қилиш туғри чизиқли режимда 5—6 марта, тескари Ҳаракат режимида 2—3 марта амалга оширилади. Барча режимларда биринчи режимда бажарилган шартларга риоя қилиш, босим, температура, газ дебити, суюқлик ва қаттиқ зарраларни худди шундай йул билан ўлчаб куриш керак. IV.2-расмда фильтрациянинг стационар режимларида индикатор чизиғини ифодалашнинг бутун жараёни кўрсатилган.
Агар қудуқ синов бошланишидан аввал ишлаган бўлса, бундай ҳолатда уни статик босим рст тиклангунга қадар беркитиш керак, сўнг қатлам босимини аниқлаш мақсадида босим ва температурани ўлчаш лозим. Қудуқ тубида суюқлик устуни ҳосил бўлиши имконияти мавжуд бўлганида чуқурлик манометридан фойдаланиш зарур.
Газ конденсат қудуқдарини синашда турли режимларда ишлаётган қудуқдаги конденсат миқдорини аниқлаш учун газни икки босқичли сепарациялаш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай иш бажарилаётган қудуқ кондаги газ тайёрлаш пунктига уланмаган бўлса, кўчма қурилма ёрдамида бажарилади.
Разведка ва фойдаланиш қудуқларидан олинадиган натижаларнинг ишончлилиги қудуқ конструкциясига ва қудуқ, туби ускунасига боғлиқ. Фильтрациянинг стационар режимларида синовнинг тула циклини фақат қудуқни синашда, ишлатиладиган воситалардан ҳар томонлама фойдалангандагина амалга ошириш мумкин. Шу боисдан қалинлиги катта ва маҳсулдор кесимнинг таркиби ҳар хил бўлган конларда уюмларнинг ўрганилмаган қисмларидаги айрим разведка ва ишлатиш қудуқларида фаввора қувурларини қатламнинг устки қисмигача тушириш керак бўлади.
IV. 2- расм. Фильтрациянинг стационар режимларида газ қудуқларни

Download 403,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish