1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet132/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   217
 


247 
 
ЗАМОНАВИЙ ПРОФЕССИОНАЛ ПЕДАГОГИКАДА АКТ 
 
Абдурахманов У.З. – ТДЮУкафедра мудири 
Ҳозирда техника тараққиѐтида илгарилаб кетган мамлакатлар 
томонидан 
ахборот 
коммуникация 
технологиялари 
тобора 
такомиллаштирилиб борилмоқда. Мазкур соҳада амалга оширилган ихтиро 
ва инновациялар барча соҳаларда бўлгани каби таълимда ҳам янада кенг 
имкониятларни тақдим этмоқда. Шунинг учун ҳам АКТни чуқур 
ўзлаштириш ва уни амалиѐтда, айниқса таълим жараѐнида қўллаш глобал 
миқѐсдаги ҳодисага айланди. Бу ҳолат ўз навбатида таълим тизимининг 
асосий иштирокчилари бўлган профессор-ўқитувчилар олдига яна бир 
муҳим вазифа – ахборот коммуникацион технологияларни тушуниш ва 
улардан самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантиришни талаб 
этади. Шунинг учун ҳам мазкур масала таълим тизимида муваффақиятли 
фаолият юритиш омилларидан бири сифатида тан олинмоқда ва замонавий 
педагогиканинг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Чунки ахборот 
коммуникация 
технологияларисиз 
ҳозирги 
таълим 
жараѐнида 
муваффақиятга эришиб бўлмайди. 
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасида кенг масштабли 
ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилди ва бу жараѐн давом этмоқда. 
Натижада таълим жараѐнини ташкил этиш, назорат қилиш, сифатини 
ошириш ва таълимнинг барча босқичларида ижтимоий адолат мезонларига 
риоя қилишда ижобий натижаларга эришилди. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш 
керакки, сўнгги йилларда юртимиз ва хорижий фуқаролар учун олий 
таълим олиш имконияти аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада 
ортди.
Аксар қисми ѐшлардан иборат мамлакатимизда ўрта махсус касб-
ҳунар таълим (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар)ни ҳар йили 
ўртача 650 мингдан зиѐд битирувчи тамомлаб деярли барчаси олий таълим 
даражасини эгаллаш мақсадида юртимиздаги миллий ва хорижий 
ОТМларига кириш учун имтиҳон топширишади. Чекланган миқдордаги 
талабалик ўринлари туфайли абитуриентларнинг 90% қисми ўқишга қабул 
қилина олмайди. Ҳар йили давом этадиган бу жараѐн ѐшларнинг олий 
таълимда билим олиш эҳтиѐжини таъминлай олмаганлиги туфайли 
ижтимоий ҳаѐтда кўплаб бошқа муаммоларни келтириб чиқарди. Тарихий 
жараѐнларнинг тасдиғига кўра, таълим олиш ҳуқуқининг бузилиши ѐки 
унинг қониқарсиз сифати инсоннинг интеллектуал ва маданий таназзулига, 
ижтимоий муаммоларни юзага келишига ва охир оқибатда давлатнинг 
иқтисодий заифлигини кучайишига олиб келади. Аввалроқ таъкидлаган 
ислоҳотлар натижасида олий таълимга қамровни кенгайтириш мақсадида 
кабул квоталари оширилди, янги миллий ва халқаро университетлар 


248 
ташкил этилди (мисол учун Ўзбекистон журналистика ва оммавий 
коммуникациялар университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти 
университети, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, 
Вебстер университети, Ёджу университети ва ҳоказо). Мамлакатда 
ОТМларнинг сонини ортиши ѐшларга олий таълим олиш учун қулай 
шароит яратилиши ўз-ўзидан олий таълим педагогларига бўлган эҳтиѐжни 
юзага келтиради. Шу билан бир қаторда педагог кадрлардан соҳа 
мутахассиси бўлиши билан биргаликда АКТ воситаларидан фойдаланиш 
малакасига эга бўлиш талаби ҳам қўйилади. Айнан юқоридаги талабларга 
тўлақонли жавоб бермаслик бугунги кун Ўзбекистон олий таълимида 
асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
Олий таълимни олишга бўлган эҳтиѐжни қондириш ўз навбатида 
замонавий билим ва кўникмаларга эга педагоглар билан таъминлаш 
масаласини ҳам келтириб чиқаради. Шундан келиб чиқиб мамлкатимизда 
олий таълим тизими учун замонавий профессионал педагогларни 
тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш мазкур жараѐнда таълим 
тизими олдидаги энг муҳим вазифалардан биридир. Ҳозир кунда ОТМда 
педагог сифатида академик фаолият олиб бориш учун ўқитувчилар бир 
қанча компетент сифат ва кўникмаларни ўзлаштирганлиги унинг ўз 
вазифасига лойиқлик даражасини белгилаб беради. Шундай шартлардан 
бири албатта АКТ воситаларини билиш ва имкониятларидан фойдаланиш 
кўникмаси ҳисобланади.
Педагогнинг академик фаолиятини АКТ воситаларисиз тасаввур 
этиб бўлмайди. Дарс машғулотларига тайѐргарлик жараѐнида педагог 
тақдимот тайѐрлашига, ўз соҳаси бўйича сўнгги янгилик ва маълумотларни 
интернет ресурси орқали олишига, бевосита маълумотларни қайта 
ишлашига, талабалар билан ўзаро ва электрон мулоқотда маълумот 
алмашишига тўғри келади. Бундай амалларни бажариш учун албатта 
педагогдан етарли малака ва кўникма талаб этилади. Умуман олганда эса 
АКТ воситалари таълим жараѐни учун ҳам сифатни таъминлашга, ҳам 
вақтдан ютишга, ҳам масофадан туриб таълимни амалга оширишга жуда 
қулай технологик тизимдир. 
Ахборот коммуникация технологияларидан таълим жараѐнида 
фойдаланиш педагог учун қуйидаги имкониятларни тақдим этади: 
-талабалар билимларини назорат қилиш, баҳолаш ва муайян 
йўналиш бериш тизимини автоматлаштириш; 
-электрон дарсликлар интерактивлигини ҳисобга олган ҳолда таълим 
материалларини ўзлаштириш, бирлаштириш ва қўллаш жараѐнини 
автоматлаштириш; 
-таълимни дифференциациялаш ва индивидуллаштиришни амалга 
ошириш; 
-талабаларда фанларга бўлган қизиқишини ошириш; 
-катта ҳажмдаги маълумотларга эга бўлиш ва ишлаш. 


249 
Олий таълим тизимида замонавий ахборот технологияларининг 
қўлланилиши таълим жараѐнига янги педагогик усул ва воситаларни, 
электрон ресурслар билан ишлаш кўникмаларни шакллантиради. 
Агар ОТМ профессионал педагогининг компетентлиги таркибига 
кирувчи талабларни кўриб чиқадиган бўлсак ўз соҳасининг назарий 
билимлари, таълимнинг замонавий ѐндашувларидан хабардорлик билан 
биргаликда АКТ дан фойдаланиш ҳам замонавий олий таълимнинг 
ажралмас элементига айланиб бўлди.
Айни вақтда таълим жараѐнининг барча босқичларида АКТ 
воситалари кенг миқѐсда фойдаланилади. Бу омил таълимнинг янада 
самарали 
ва 
сифатли 
бўлишини 
таъминлайди. 
Педагог 
дарс 
машғулотларига тайѐрланиш давомида ўзидаги мавжуд маълумотларни 
қайта ишлайди, соҳа бўйича сўнгги янгиликларни веб ресурслар орқали 
умумлаштиради ва машғулотда қўллаш учун тақдимот тайѐрлайди. 
Шунингдек, талабалар билан электрон ѐзишмаларни олиб бориши, халқаро 
илмий анжуманларда ўзининг мақолалари билан иштирок этиши, соҳа 
бўйича лойиҳа ишларида масофадан туриб фаол қатнашиши мумкин.
Таълим олиш жараѐнида сифатли замонавий билим бериш бевосита 
ўқитувчининг АКТдан фойдаланиш кўникмасига боғлиқлигини инобатга 
олиб, педагоглар учун мунтазам тренинг курслари жорий этиш ва шу 
билан бирга инглиз тилини ҳам ўзлаштиришни талаб этиш лозим. Бунинг 
учун ОТМда фаолият юритадиган ҳар бир ўқитувчи АКТ дан фойдаланиш 
ва инглиз тилини ўрганиш бўйича доимий изланишда бўлиши шарт.
Ҳозирги давр олий таълим ўқитувчиси ўз соҳасини яхши 
тушунишдан ташқари замонавий АКТдан фойдаланишни ва инглиз 
тилидан юқори даражада фойдалана олиши унинг профессионал педагог 
бўлишини таъминлайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish