АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИ БУЙИЧА ТАЪЛИМ
ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Косбергенова М.С. - Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давдат Бошқарув Академияси доценти в.б.
Ривожланган ҳориж давлатларда кўпгина фаолият кўрсатаѐтган
ходимлар ишлаб чиқариш соҳасида эмас, балки у ѐки бу даражада
ахборотни қайта ишлаш ва йиғиш билан банддирлар. Бугунги кунда ҳар
бир ходим, мутахассис, тингловчи ўз фаолиятини ахборот коммуникация
технологияларисиз тасаввур қила олмайдилар. Улар ўзларининг қимматли
вақтларини компьютер олдида ўтказиб, заҳматли меҳнат эвазига яратилган
қимматли ахборотларини сақлашни «ақлли машиналарга» ишониб,
уларнинг йўқ қилиниши, бузилиши ѐки ўғирланиши ҳақида ўйламай,
84
таваккалчиликка йўл қўяди. Бундай бебаҳо ахборотларни сақлаш,
уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қоидалар, тамойиллар,
воситалар, усулларни билиш ва усталик билан жорий этиш зарур бўлади.
Нафақат қимматли ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш, балки ахборот
тизимлари ва уларнинг инфраструктураси хавфсизлигини таъминлаш ҳам
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлат органи ѐки ташқилот ходими ўз тасарруфидаги муҳим,
қимматли ахборотни сақлашида, албатта, унинг хавфсизлигини
таъминлашга эътибор қаратади. Бозор шароитидаги кескин рақобат,
компанияга тегишли бўлган муҳим, оператив ва стратегик ахборотнинг
ташқарига чиқиб кетишига йўл қўймайди. Агар ушбу вазиятларда
эътиборсизликка йўл қўйилса, компания ноқулай ҳолатларга дуч келиши,
ҳаттоки инқирозга юз тутиши турган гап. Шунинг учун ахборот
хавфсизлигини таъминлаш кундан-кунга унинг қиммати билан
тенглаштирилиб, долзарб масалага айланиб бормоқда. Бунда албатта
давлат органи ѐки ташкилот ходимини ўз вақтида ахборот хавфсизлиги
буйича билим куникма бериб бориши лозим. Табиийки, ахборот
хавфсизлиги соҳа буйича етакчи мутахасис тайѐрлаш муҳим аҳамиятга эга.
Бунда албатта қуйидаги саволлар туғилади: Ташкилот ахборот
хавфсизлигига масъул ходим ѐки мутахассис қандай талабга жавоб бериши
керак? Нимани билиши керак? Қандай амалий билим-кўникмага эга
бўлиши керак? Ва албатта бўлажак шу соҳа мутахассиси таълим олишида
қандай самарали замонавий ўқитиш технологияларни қўллаш орқали
билим кўникмаларга эга бўлиши лозим? Маълумки, ҳозирда таълим
жараѐнига интерфаол методларни қўллаш тингловчида қизиқишни
орттириб бормоқда. Турли соҳа таълим йуналиши ўқитувчилари ўқув
жараѐнида бундай инновацион технологияларни, педагогик ва ахборот
технологияларини қўллашга борган сари талаб ва эътибор кучайиб
бормокда. Чунки шу вақтгача анъанавий таълимда тингловчиларни фақат
тайѐр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар
уларни эгаллаѐтган билимларини ўзлари излаб топишларига, мустақил
ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб
чиқаришларига ўргатади. Ўкитувчи бу жараѐнда тингловчи ѐки бўлажак
мутахассисни мустақил ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва
тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик,
йуналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараѐнида тингловчи-
тингловчи асосий фигурага айланади. Шунингдек, таълим тизимини
ахборот технологиялар асосида яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича
хорижий ва ҳамдўстлик мамлакатлари ҳамда республикамиз олимлари
томонидан кўплаб илмий-тадқиқот ишлари бажарилган. Жумладан, таълим
тизимида педагогик технологияларни қўллаш ва унинг илмий асослари
бўйича Ғуломов С.С. Шермуҳаммедов А.Т. , Брайдо Б.А., Марахимов А.Р.,
Раҳмонқулова С.И., Ахмедов А. Тойлоқов Н., Ҳолотов Т.Х., Тойлоқов Н.,
85
Тошмирзаев М., Боймирзаев Ф., Ишмуҳамедов Р., Абдукодиров А.,
Пардаев А. ва бошқа олимларнинг тадқиқот ишларини таъкидлаб
ўтишимиз мумкин.
Ҳозирги кунда инновацион технологиялар, интерфаол методларнинг
бир неча турлари кенг тарқалган бўлиб, таълим жараѐнида битта метод
турли йуллар билан қўлланилиб келинмокда. Шунингдек, ишлаб чиқариш
технологиялари тезлик билан ривожланаѐтган бир даврда таълим соҳаси
хам бошқа ишлаб чиқариш муассасалари каби илмий, асосланган янги
педагогик технологиялар, информацион маълумотларни қўллаган ҳолда
малакали мутахассислар фаолият юритадиган рақобатбардош, илмли,
билимли мутахассисларни Ватан равнақи учун тайѐрлаб берадиган соҳа
сифатида ривожланиб бормокда. Хусусан, бугунги кунда ахборот
хавфсизлиги соҳаси етакчи экспертлари(ҳорижий)
7
тажрибасига кура,
таълим беришда назарий ва амалий билим кўникмаларни ўзида
уйғунлаштирувчи
семинар-тренинглардан
фойдаланиш
самарали
эканлигини эътироб этадилар
8
. Семинар-тренинг фаол ўқитиш шакли
ҳисобланиб, унда назарий ва амалий кўникмалар уйғунлашган ҳолда
тингловчи билан интерфаол усулда иш олиб борилади. Семинар-
тренинглар интерфаол услубда, якка ва гуруҳда ишлаш шаклида
ўтказилиб, тингловчини ўқув материалини танқидий ва муаммоли
тафаккур этишга чорлаш орқали амалга оширилади. Шунингдек, семинар-
тренинг жараѐнида тингловчилар мунозараси тренернинг раҳбарлигида
таълимнинг қуйидаги интерактив услубларидан фойдаланган ҳолда олиб
борилади: етакчи экпертлар маърузаси ѐки видеоролиги, мини маъруза,
экспресс сўровлар, кичик гуруҳларда ишлаш, жамовий ишлаш, ролли
ўйинлар, дебатлар ва ҳоказолар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ахборот хавфсизлиги соҳаси
таълим жараѐнида семинар-тренингларда кенг қўлланиладиган ва самарали
педагогик технологиялар қуйидагилардан иборат:
1.
Шахсга йуналтирилган ўқитиш технологияси – тингловчини
шахсий юксалиши учун зарурий ижодий муҳитни яратишга хизмат қилади.
2.
Дифференциал даражали технология – тингловчини мустақил
ижодий ѐндошувига, яъни оддий ва чуқур билим кўникмани
ўзлаштиришига қаратилган.
3.
Муаммоли ўқитиш – мураккаб ѐки муаамоли вазиятлар ѐрдамида
билимларни ўзлаштириш
4.
Ўқитишда тадқиқот усуллари – тингловчида дунѐ қараш
кенгайтириш учун мустақил ўқишга ундаш
5.
Уйин технологияси – эмоционал ва рационал тенгликни
таъминлаш мақсадида уйин технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқ.
7
www.kaspersky.ru/enterprise-security/security-training
8
www.uprav.ru/bezopasnost/spetsialist-po-informatsionnoy-bezopasnosti
86
Масалан:
аниқ
масала
ечимида
хатоларни
топиш,
мантиқий
бошқотирмалар ва бошқалар.
6.
Тест технологияси – асосан баҳолашда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |