1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ МУЛЬТИМЕДИА



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet139/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   217
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ МУЛЬТИМЕДИА 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
 
Зарипов Ф.М. - ТАТУ Нукус филиали ассиcтенти 
 Каллибеков Д.М. - ТАТУ Нукус филиали талабаси 
 
Ҳозирги кундаги глобал ахборотлаштириш, технологияларнинг 
узлуксиз ривожланиши, лойиҳалаштиришнинг барча соҳаларидаги 
автоматлаштириш жараѐни, ишлаб чиқариш ва бошқариш малакали 
кадрларга бўлган талабни кучайтирмоқда. XXI аср мутахассисларини 
тайѐрлаш технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳисобланади. 
Унинг 
асосида 
замонавий 
таълим 
технологияларини 
қўллаш, 
ахборотлаштириш, реал ҳаѐтдаги боғлиқ ҳолда таълим жараѐнини олиб 
бориш ташкил қилади. 
Бу масалани ечишнинг самарали йўлларидан бири бу - мультимедиа 
технологияларини таълим жараѐнига мос равишда 
қўллашдир. 
«Мультимедиа» (multimedia) сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб «кўп 
муҳитли» маъносини англатади. «Мультимедиа» тушунчасидан келиб 
чиқиб уни бир неча йўналишларини белгилаш мумкин: 

Ҳар хил турдаги маълумотларни қайта ишлаш воситаларини қўллаш, 
ишлаб чиқиш тартибини кўрсатувчи технология; 

Ҳар хил турдаги маълумотларни тақдим қилиш ва қайта ишлаш 
технологиялари асосида яратилган ахборот ресурси; 

Ҳар хил турдаги маълумотларни тақдим қилиш ва қайта ишлаш билан 
боғлиқ бўлган компьютер дастурий таъминоти; 

Ҳар хил турдаги маълумотлар билан ишлашни таъминлайдиган 
компьютер қурилма таъминоти; 

Анаънавий статистик визуал ва динамик маълумотларни ўз ичига 
олувчи маълумот тури. 
Шундай қилиб «мультимедиа» терминини кенг маънода шундай 
таърифлаш мумкин, у фойдаланувчига эффектив таъсир кўрсатиш 


258 
мақсадидаги ҳар хил дастурий ва техник воситаларидан иборат бўлган 
ахборот технологияларининг бир тури. 
Р.Майер ўзининг «Multimedia learning» китобида мультимедиани 
қўллаш асосида таълим сифатини оширишнинг асосий тамойиллари 
таклиф қилинган: 

Multimedia Principle (мультимедиа тамойиллари» - фақат матнли 
маълумотлардан фойдаланмасдан унинг ўрнига матн, иллюстрация, 
расмлардан фойдаланишда таълим жараѐни сифати ошади; 

Spatial Contiguity Principle (муҳитдаги яқинлилик тамойили) – маъно 
жиҳатидан боғлиқ бўлган матн ѐки расмлар бир-бирига яқин туриши 
лозим; 

Temporal Contiguity Principle (вақтинчалик яқинли тамойили) - маъно 
жиҳатидан боғлиқ бўлган матн ѐки расмлар бир вақтда тақдим қилинади; 

Coherence Principle (мослик тамойили) – мультимедиа билан ўқитиш 
жараѐнида барча ортиқча товуш ва расмлар олиб ташланади; 

Modality Principle (модаллик тамойили) – экрандаги матн ва расмлар 
орқали ўқитишга караганда расмни нутқ орқали олиб борган самарадорли 
ҳисобланади; 

Redundancy Principle (ортиқчалик тамойили) – ўқитиш жараѐнида 
анимацияни нутқ билан олиб бориш лозим. 

Individual Differences Principles (индивидуаллик тамойили) – 
билимларни ҳар бир талабага тўлиқ етказиб бериш учун ўқитишни формал 
шакл ўрнига диалог шаклида олиб борган маъқул. 
Таълимда мультимедиа технологияларини қўллашнинг асосий 
афзалликлари: 
1.
маълумотларни аниқ ва образли тақдим қилиш; 
2.
интерактив диалоглар ѐрдамида ўқитиш жараѐнида индивидуалликни 
таъминлаш; 
3.
талабаларнинг 
идрок 
қилиш 
ва 
англаш 
хусусиятларини 
ривожлантириш; 
4.
жаҳон ахборот муҳитида талабаларнинг мустақил ишлашини 
таъминлаш. 
Маълумотларни ўзлаштириш даражаси уни идрок қилиш билан боғлиқ. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики инсон нутқ формасидаги маълумотнинг 
15% қисмини ѐдлаб қолади ва визуал кўринишдаги маълумотнинг 25% 
қисмини ѐдлаб қолади. Агар икки форма ҳам биргаликда тақдим қилинса у 
ҳолда маълумотни 65% қисмини қабул қилиш мумкин . 
Мультимеда технологияси бир неча турдаги маълумотларнинг 
интеграциясини амалга оширади, масалан, матн, нутқ, мусиқа, анимация, 
графика, видео, фото ва бошқалар. Мультимедиани фойдаланишда 
ўқувчилар учун ўқув материаллари билан ўзларининг индивидуал 
ҳусусиятларига мос равишда ишлаши мумкин. Масалан, баъзи ўқувчилар 
ўқув материалларини ўқиш орқали, баъзилари тинглаш, баъзилари кўриш 


259 
орқали яхши қабул қилади. Талабалар ўзларига мос равишда ишлашига 
имкон яратилади.
Шундай қилиб юқоридаги фикрларни ҳисобга олиб шуларни таклиф 
қилиш мумкин, замонавий мультимедиа технологияларини таълим 
жараѐнида 
қўллаш 
талабаларнинг 
билими 
сифатини 
оширади, 
талабаларнинг мустақил ишлаши учун имконият яратади, ўқув 
материалларини, назарий ва билимларни чуқур ўрганишда ѐрдам бўлади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish