1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet126/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   217
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА 
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ПЛАТФОРМАЛАР ТАҲЛИЛИ 
 
Рахманов Қ.С. - Ўз Р Президенти ҳузуридаги
ДБА ―Бошқарувда АКТ‖ кафедраси мудири 
Ўнгбоева Д.Ў. - ТКТИ ассистенти 
Ҳозирда қайси соҳани қараманг, уни келажагини инновацион 
технологияларсиз амалга ошириб бўлмайди. Бир сўз билан айтганда 
инновация бу келажак демакдир. Инновациядан тўғри фойдаланилсагина 
ихтиѐрий тизимнинг самарадорлиги сезиларли равишда оширади. Буни 
албатта таълим соҳасида татбиқ этиш катта самара беради. Ушбу мақолада 
масовафий таълим тизимида фойдаланиб келинаѐтган платформалар 
таҳлил қилинган. 
Шуни таъкидлаш керакки, масофадан туриб ўқувчи ва талабалар 
билан масофавий таълим порталларидан фойдаланган ҳолда таълимни 
олиб бориш катта самара бериш билан бирга бошқа олий таълим 
муассасалари билан ҳамкорлик қилиш имконини беради. Масалан, ўзаро 
курсларга ѐзилиш, масофавий олимпиадалар ташкил қилиш, мусобақаларга 
тайѐрланиш, ўзаро тажриба алмашиш ва бошқалар. 


235 
Бундан ташқари, педагог ўз иш фаолиятида замонавий инновацион 
технологиялардан фойдаланиши қуйидаги муаммоларни бартараф этади: 
1.
Замон билан ҳамнафас ҳолда ўз фикрлаш даражасини оширади. 
2.
Таълим тизимидаги субъектлар орасидаги ўзаро алоқани 
ўзгартиради.
3.
Ўқув жараѐнида мотивацияни орттиради. 
4.
Таълим тизимидаги ижрочилар орасидаги муносабатларни 
шакллантиради. 
Қуйида масофавий таълимда фойдаланиладиган платформалар 
таҳлили келтирилган. 
Moodle- масофавий таълим тизими платформаси. 
Moodle 
(Modular Object-Oriented Dynamic Learning Environment) жаҳонда 
масофавий таълим бозорининг гигантлари билан тенг равишда 
рақобатлашмоқда. Moodle энг кўп функционаллик, мослашувчанлик, 
ишончлилик ва фойдаланиш қулайлигини билан фойдаланувчиларни 
бирлаштирмоқда.
Мооdlе очиқ кодли платформа бўлиб, уни ҳар бир ОТМ ўз талабларига 
мос равишда тўғрилаб олиш имкониятига эга: 
- бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви; 
- ѐрдамчи функциялари ѐки ҳисоботлари билан янги хизматларни 
тўлдириш; 
- тайѐр маҳсулотни ўрнатинг ѐки бутунлай янги қўшимча модулларни 
қўйган ҳолда такомиллаштириб бориш. 
Moodle имкониятлари:

барча ресурслари – бир бутун ҳолда жамланган;

ўқув вазифаларини биргаликда бажариш мумкин; 

профессор-ўқитувчи – ўқувчи билан ҳар доим алоқада; 

ўқитиш сифати – назорат остида.
Moodle муҳитини имкониятлари кенг бўлиб, уларни рол бўйича келтириб 
ўтамиз. 
Демак, фойдаланувчилар учун: 
− 
ихтиѐрий вақтда, ихтиѐрий жойда ўзига қулай бўлган тепмда ўқиш; 
− 
ўзи учун қизиқарли бўлган мавзулар бўйича чуқур ўрганган ҳолда 
вақтини сарфлаш; 
− 
профессор-ўқитувчи ва курсни танлаш имконияти; 
− 
билим олиш даражасини тез ўсиши.
Профессор-ўқитувчилар учун: 
− 
долзарб ҳолатда курсни қўллаб-қувватлаш; 
− 
гуруҳларни 
ўзлаштириш 
ҳолатидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 
материалларни бериш тартибини ўзгартириб бориш; 
− 
баҳолашнинг очиқлиги, шаффофлиги ва мотивация; 
− 
касбий ўсиш ва ижодий ишига кўпроқ вақт ажратиш, буни масофавий 
ўқитиш тизими амалга оширишга кўмак беради; 


236 
− 
вебинар машғулотлари ва онлайн тестларни ўтказиш; 
− 
Ўқув йили тугагандан кейин ҳам ўқувчилар билан қайта алоқани 
қўллаб-қувватлаш имконияти. 
Раҳбарият учун: 
− 
профессор-ўқитувчилар юкламаларини самарали тақсимлаш; 
− 
таълим бериш натижаларини таҳлил қилиш; 
− 
қайта алоқа; 
− 
ўқув жараѐнини бошқариш бўйича харажатларни камайтириш. 
Қуйида бу муҳитдан фойдаланиш бўйича статистика келтирилган:
− 
рўйхатдан ўтган сайтлар сони – 98,580 та; 
− 
давлатлар сони – 229 та;
− 
курслар сони – 15,528,636 та; 
− 
фойдаланувчилар сони – 133,103,506 та; 
− 
ўқувчилар сони – 580,269,752 та; 
− 
форумдаги постлар сони – 283,661,719 та; 
− 
ресурслар сони – 136,430,348 та; 
− 
тестлар сони – 907,891,515 та. 
Энди рўйхатдан ўтган сайтларни давлатлар кесимида ТОП 10 
талигини кўриб чиқамиз: 
− 
АҚШ – 9 890 та; 
− 
Испания – 6 749 та; 
− 
Мексика – 5 711 та; 
− 
Бразилия – 5 270 та; 
− 
Буюк Британия – 3 310 та; 
− 
Германия – 3 099 та; 
− 
Колумбия – 2 953 та; 
− 
Италия – 2 699 та; 
− 
Ҳиндистон – 2 257 та. 
− 
Франция – 2 159 та; 
MOOC – Massive Open Online Courses – оммавий очиқ онлайн 
курслар масофавий таълимнинг замонавий кўриниши бўлиб, MOOC 
термини қуйидаги тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ: 

«Course» («курс»);

«University» («университет»); 

«Students» («талабалар»); 

«open» («очиқлик»); 

«Crowd-sourced» (жамоавий иш натижаси, бунга мисол сифатида 
«Википедия» лойиҳасини келтириш мумкин).
Ҳозирги вақтда MOOCдан дунѐга машҳур бўлган компания ва 
университетлар 
фойдаланиб 
келишмоқда. 
Жумладан, 
Стэнфорд 
университети, 
Массачусет 
технология 
институти, 
Пенсильвания 
университети, Мичиган университети, Гарвард университети, Хан 
Академияси (Khan Academy), Бостон университети, Codecademy, Таълимда 


237 
ахборот технологиялари бўйича ЮНЕСКО институти, ИНТУИТ, HTML 
Academy, ―TED‖ компанияси, Openlearn, Futurelearn, Academic Earth, 
Udemy, Coursera, EdX, Udacity каби бошқа кўплаб жаҳонга машҳур 
ташкилотларни 
ўз 
фаолиятларини 
олиб 
боришда 
MOOCдан 
платформасидан фойдаланади.
MOOC нинг ажралиб турадиган жиҳатлари қуйидагилар: 

очиқлик; 

мультимедиялилик; 

интерактивлик; 

бепул/шартли; 

дунѐнинг энг зўр университетларида таълим олиш. 
MOOC даври 2012 йилда бошланган бўлиб, биринчи унинг 
―қалдирғочлари" Udacity, Coursera, EdX платформалари бўлган. Қуйида 
улар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish