1. Шарқ Уйғониш даврининг буюк алломаларининг дин психологясига қўшган ҳиссаси



Download 101 Kb.
bet1/4
Sana14.07.2022
Hajmi101 Kb.
#798043
  1   2   3   4
Bog'liq
Акмал (1)


ДИН ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ШАРҚДА ЎРГАНИЛИШИ.

РЕЖА:
1. Шарқ Уйғониш даврининг буюк алломаларининг дин психологясига қўшган ҳиссаси


а) Инсоннинг руҳий ва маънавий жиҳатдан шаклланиши ва тарбияланишида, комиллик даражаларига етишищда тасаввуфий билим ва амалларнинг роли...........................................................................................................................5


2. Марказий Осиё хусусан, Ўзбекистонда асосан тўрт йирик тариқат
а) Яссавия, Кубровия, Нақшбандия ва Қодирия тариқатиююююю...............18
3. Хулоса
4. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Шарқ Уйғониш даврининг буюк алломаларининг дин психологясига қўшган ҳиссаси
Шарқ Уйғониш даврининг буюк алломалари Фаробий, Беруний, Ибн Синолар дунёвий билимлар ривожига жуда катта ҳисса қўшиш баробарида, уларнинг диний эътиқодлари ва билимлари ҳам юқори бўлган. Фаробий фикрича, дин ва фалсафа бир-бирига қарама-қарши бўлмай, ягона бирликнинг икки хил жиҳати ва ҳақиқатга етишишнинг икки мустақил усулидир. Фалсафа илмий дунёқараш бўлиб, икки саволга жавоб излайди. Биринчиси, инсоннинг моҳиятини нима ташкил этади? Иккинчиси,инсоннинг яшашдан мақсади нима? Бу муаммо барча давр файласуфлари олдида турган ва унга берилган жавобларга қараб, улар турли йўналишларга бўлинганлар.
Қадимги Ҳинд жамияти ҳақидаги дастлабки манбалар эрамиздан аввалги 2000 йилларда ёзилган Ведаларда берилган. Ведаларда орийларнинг ибтидоий дунёқараши акс эттирилган. Улар орасида пайдо бўлган Жайнизм ва Буддавийлик йўналиши умумҳинд дини даражасига кўтарилган. Жайнистлар (асосчиси «Жина»(ғолиб) лақабини олган Вартхамам исмли коҳин) таълимоти дуализмни тарғиб қилади, яъни инсон моҳияти икки - моддий ва руҳий хусусиятга эга бўлади. Уларни бир-бирига боғлаб турувчи карма жисми нозик моддадан иборат бўлиб, руҳни модда билан қўшилишига имкон беради. Моддий асос - тананинг, метафизик - руҳ билан қўшилиши, индивид(шахс)нинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Руҳ номукаммал вужуд билан қўшилгач, ўзининг аввалги имконияти сифатларини йўқотиб, азоб-уқубатларга дучор бўлади. Моддийликдан қутулиб яна мукаммал борлиққа қайтишига ҳаракат қилади.
Илоҳий динларнинг моҳияти бир. Уларнинг ҳаммасида ҳам тавҳид (якка худолик) ғояси, яратганга эътиқод, унга сиғиниш, диний амалларни бажариш учун шариат аҳкомлари мавжуд бўлиб, улар асосан дунёвий воқелик ҳисобланади. Жамиятда дин инсонларни самовий олам билан боғлаб турувчи занжир ролини бажаради. Самовий динлардаги амалий қисм шариат деб, аталади. Шариат ҳукмлари Қуръони карим ва Ҳадиси шариф, ижмоъ ва қиёсдан олиниб, динни, жонни, ақлни, наслни ва мол-дунёни асрашдан иборат.1
Инсоннинг руҳий ва маънавий жиҳатдан шаклланиши ва тарбияланишида, комиллик даражаларига етишищда тасаввуфий билим ва амалларнинг роли каттадир. Гарчи тасаввуф фалсафаси ислом дини бағридан етишиб чиққан бўлса ҳам, айрим масалаларда тариқат ва шариат ўртасида ихтилофли ўринлар учраб туради. Шариатдаги турли мазҳаблар ўртасидаги хилма-хиллик, ҳар-хил қараш ва баҳс–мунозаралар профессор Нажмиддин Комилов таъкидлаганидек, Ҳолиқ ҳақида эмас, балки халқ қилинган, яъни яратилган нарсалар, дунёвий тушунча, зохирий шакллар, одамларнинг ўзлари ўйлаб топган расм-русумлар, қоидалар ҳақида бўлади.2 Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари ҳам турли мазҳаблар ўртасидаги баҳс маънода эмас, шаклда, сўзда деб билади. Маънони англаганлар ўртасида баҳс, низо йўқ. Парвардигорни чин дилдан севиш, ундан умидвор бўлиш, ундан мадад сўраш ҳар бир инсон қалб тубида мавжуддир. Бу ҳис инсон қалбига шундай муҳрланганки, унинг ташқи ифодаси, ўхшаши йўқ. Лекин бу туйғу, маъно-моҳият сўзга айланиб, зохиран муайян шаклга кириши билан инкор ёки тасдиқ пайдо бўлиб, қарама-қаршиликлар бошланади. Аллоҳ ва унга бўлган туйғулар бирор сўзга, шаклга сиғмайди. Тафовутлар ҳам шундан. Яратганнинг дийдорига ошиқ инсонлар, деб таъкидлайди Ж.Румий, қайси дин, мазҳабга мансуб бўлмасин, қалбан бир маслакдадир.3
Аллоҳни танишда, англашда унинг моҳиятига етишда инсоннинг ақлий, интеллектуал ва маърифий камолоти муҳим аҳамият касб этади. Инсон қанча нодону жохил бўлса, у шу баробарда шаклга, турли ирим-сиримларга тақлидчан, ишонувчан ва берилувчан бўлади. Тасаввуф аҳли эса бутун эътиборни Ҳақ таолонинг Ўзи, Унинг зоти ва моҳиятини англаш ва унга етишишга қаратганлари учун бу расм–русум, қоидаларга, гарчи, шариатни қаттиқ ҳурмат қилсалар ҳам, унча эътибор қилмайдилар. Шариатни моҳиятга етиш воситаси сифатида қарашади. Восита эса турлича бўлиши мумкин, лекин мақсад битта - Аллоҳга етишмоқдир.4
Дунёвийликдан кечиб, фақат Аллоҳга боғланиш, унга етишиш йўлида чексиз риёзатлар чекиш, улкан ишқ билан унга интилиш, руҳий ва аҳлоқий чиниқиш тасаввуф таълимотига хосдир. “Ислом энциклопедия”сида, тасаввуф, суфийлик - исломда инсоннинг руҳий дунёси тўғрисидаги қараш, деб изоҳланади. Тасаввуф ислом дини заминида вужудга келган авлиё ва шайхлар эътиқодидан туғилган таълимот бўлиб, турли тариқатлар(йўллар) асосида ўзини ва Аллоҳни англаш илми ҳисобланади. Шунинг учун бу илмни “руҳ илми” ҳам дейилади. Бунинг учун инсон аввало ўзининг жисмоний, руҳий оламини мушоҳада қилиб, билиб ва ҳис этиб боради.
Тасаввуф нима? деган саволга, Шайх Нурий “Тасаввуф - Нафс лаззатларидан воз кечиш”, деган бўлсалар, атоқли сўфий шоир Бобо Тоҳир “Тасаввуф - ўлими йўқ ҳаёт, ҳаёти бўлмаган ўлим, яъни нафсоний- ҳайвоний ҳаётда ўлмоқ ва инсоний ҳаётда яшамоқ”, деб жавоб берганлар.5 Бу атамадан ясалган мутасаввиф, суфий (тасаввуф изидан борувчи) сўзларининг келиб чиқиши ҳақида турлича қарашлар бор.
Исломда суфийлик оқими саккизинчи аср охирида шакллана бошланди, деб қабул қилинган. Илк суфийликни тарки дунё қилган зоҳидлар ташкил қилишган бўлиб, кўп дунёвий нарсалардан ўзларини чеклаб, ўзини тақдири илоҳийга топшириб, таваккул қилишган. Ўз қалбларини чуқур мулоҳаза билан ўрганиш ва уни ўзлаштириш каби руҳий ҳолатлар билан шуғулланишган. Бу илмнинг асосчиси Басралик Ҳасан Басрий бўлиб, у зот нозик руҳшунос ва исломий билимларнинг етакчиси бўлган. У ва унинг шогирдлари Худога астойдил муҳаббатда бўлиш, Унга яқинлашишга кишиларда интилиш бўлишлигига даъват қилишади.
Басра мактабидан ташқари Бағдод ва Хуросон мактабларида тасаввуф илми ривожланиб, улар Худога муносабатда қандай бўлиш ва руҳий камолатга эришиш йўлларини кўрсатиб бердилар. Бу йўл тўрт босқичдан иборат. Биринчи босқич – шариат. Суфийлар аввал шариатни яхши ўзлаштиришлари ва унга қатъий бўйсуниши керак. Иккинчи босқич – тариқат. Бунда мурид (суфий) ўз пири-муршидига қатъий итоат этиши, ўз шахсий истакларидан воз кечиши шарт. Учинчи босқич – маърифат. Бунда бутун олам Худода мужассам бўлиши ёки бутун коинот Аллоҳ тажаллисидан иборатлиги, кўп нарсалар моҳияти ақл билан эмас, қалб билан - интуитив холда англаб етилади. Тўртинчи босқич – ҳақиқат. Суфийнинг шахс сифати тугаб, унинг “Мен”и Худога сингиб, абадийликка эришади. Бунга улар махсус руҳий ва жисмоний ҳаракатлар, ибодат ва сиғиниш орқали эришишган. Бу хакда суфий шоир Насимий:
Дин илмин билмоқ шариат бўлур.
Унга амал қилсанг, тариқат бўлур.
Сидқ ила боғласанг илму амални
Ҳақ ризос ила ҳақиқат бўлур” деган эди.
Тасаввуфда маънавий устознинг мақоми юқори бўлган. Суфий пиру муршид, шайх раҳбарлигидагина суфийлик назарияси ва амалиётини эгаллаши лозим. Акс ҳолда суфий (мурид) соғлиғи ва ақл-хушини йўқотиши мумкин бўлган. Тасаввуф тариқатлари шариат аҳкомларини тўкис эътироф этган ҳолда, мусулмонлар ахлоқий фазилатларини мукаммаллаштиришга хизмат қилувчи таълим-тарбия мажмуи бўлиши даркор деб ҳисобланган. Бу ҳақда Аҳмад Яссавий ҳазратлари бундай деган эди:
Тариқатга шариатсиз кирганларни,
Шайтон келиб имонини олар эмиш.
Ушбу йўлни пирсиз даъво қилганлари,
Сарсон бўлиб аро йўлда қолар эмиш.


Тариқатга сиёсатли муршид керак,
Ул муршидга эътиқодлиғ мурид керак.
Хизмат қилиб пир ризосин топмоқ керак,
Мундоқ ошиқ Ҳакдин улуш олур эмиш.6
Йирик суфий устозларни пир, валий деб аташган. Таълим жараёни ҳам узоқ вақтни - бир неча ўн йилларни олиши мумкин бўлган. Х111 аср бошларида тасаввуф таълимотлари ривожланиб, бир қанча тариқат (сулук)лар вужудга кела бошлади. Бағдодда Сухравардия, Қодирия тариқатлари шаклланди. Х11-Х1V асрларда Марказий Осиё ва Хуросонда Кубровия, Яссавия ва Нақшбандий тариқатлари вужудга келди.
Мавлоно Румий айтганларидек, инсоннинг ичи - ҳуррият оламидир. Аллоҳга бўлган муҳаббат, шавқ ва ишқ ботинда(қалбда) туғилади ва камол топади. Қалб гавҳари қанча пок ва саришта бўлса, Аллоҳ тажаллуси ҳам шунчалик ёрқин бўлади. Шу ўринда шариат ва тариқатда маълум тафовутларни кўришимиз мумкин. Шариат - диннинг амалий қисми бўлиб, у тоат-ибодатлар, бир қатор диний маросимлар, йўл-йўриқ ва амаллар орқали зухр бўлади. Тариқат эса, руҳий ва маънавий тарбияни ўз ичига олиб, қалбда Аллоҳга бўлган ишқни оловлантириш орқали зухр бўлади. Ҳар иккисининг қўшилиши Дин, деб аталади.
Шайх Нажмиддин Кубро(1145-1221) хазратлари уларни қуйидагича қиёслайди: “Шариат бамисоли кема, тариқат эса денгиз, ҳақиқат денгиз қаъридаги инжу. Ким инжуни қўлга киритмоқ истаса, кемага минар, денгизда сузар”.7
Тариқат (арабча-йўл, усул) – суфийликка хос тушунча бўлиб, асосан суфийликнинг муайян йўналишларини, тармоғини англатади. Тариқат суфийлари олдига қўйилган талаблар, хилма-хил руҳий-жисмоний ҳатти-ҳаракат, амаллар мажмуасини ўз ичига олади. Дастлабки қадамдаёқ суфий (мурид) тирикчилик ташвишларидан воз кечиши, ўз ихтиёрини пир-муршид (эшон)га топширади. Ундан кейин суфий яна бир қанча мураккаб босқичлардан ўтади. У доимо камбағалликда яшаши, ҳар нарсани Аллоҳга солиши(таваккул), дунё лаззатларидан кечиши(зуҳд), Аллоҳни севиши, Унга интилиши(муҳаббат, шавқ) даркор.

Download 101 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish