1. Шарқ Уйғониш даврининг буюк алломаларининг дин психологясига қўшган ҳиссаси


Марказий Осиё хусусан, Ўзбекистонда асосан тўрт йирик тариқат



Download 101 Kb.
bet2/4
Sana14.07.2022
Hajmi101 Kb.
#798043
1   2   3   4
Bog'liq
Акмал (1)

2. Марказий Осиё хусусан, Ўзбекистонда асосан тўрт йирик тариқат -Яссавия, Кубровия, Нақшбандия ва Қодирияга эътиқод қилиб келишади. Бу сулуклар бир неча асрлардан бери мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида беназир тарбиявий мактаб вазифасини бажариб келишган. Бу тариқатларнинг намоёндалари ислом дунёсида машҳур авлиё зотлар ҳисобланишади. Шу тариқатлардан иккитаси - Кубровия ва Накшбандия бизнинг қутлуғ заминдан етишиб чиққан буюк Пиру комиллар номи билан боғланади.
Жунайд Бағдодийдан анъана бўлиб келган Қодирия тариқати Нақшбандия билан бир қаторда Турон заминда жорий бўла бошлади. Айниқса, Хожа Ахрор валий мактабидан етишиб чиққан пирлар Фарғона водийсида фаол иш олиб боришди. Бобур Мирзонинг илм-ижоддаги устозлари Қодирия ва Нақшбандия тариқати пирларидан бўлишган. Кейинчалик Шайбонийлар даврида ҳам Қодирия водийда кенг тарқала бошлаган.
XVIII асрдан бошлаб водийда Қодирия ва Нақшбандия тариқати адабиёти вужудга келиб, унинг йирик вакили Хўжаназар Ҳувайдо ва унинг авлодлари водий маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Қўқон хонларининг пирлари, шайхулисломлари Қодирия ва Нақшбандия сулукига мансуб бўлишган.
Қодирия тариқатининг асосчиси Шайх Саййид Абдулқодир Гилоний (Баъзи адабиётларда Жилоний ёзилади) ҳисобланиб, Ғавсул Аъзам лақаби билан халқ ичида машҳурдир (Ғавс – мадад берувчи, авлиёлар улуғи). Эроннинг Гилон шаҳрида милодий 1077-1166 йиллари яшаб ўтганлар. Жисм ва руҳи Аллоҳ маърифати ила лиммо-лим тўлиб, комил валий бўлиб етишганлар. Кароматлари зоҳир, дуолари ижобат бўлиб, бемор, руҳан йўлдан озган, дунё фирибига алданиб қолган инсонларни даволаб, тўғри йўл кўрсатиб, юксак ҳурматга сазовар бўлганлар. Минглаб мурид, мухлислари булиб, жамоанинг ижтимоий таркиби турли касб эгаларидан иборат бўлган. Бу тариқатнинг асосий шиори «Машғуллик ила фориғлик» яъни дунё иши билан машғул бўлиб, дунёпарастликдан фориғ туришлик. Бу даврда кўпгина зоҳидлар дунёпарастларнинг бадкирдорлиги, шаҳватпарастлик ва ҳиёнатларини кўриб, ёмонликлардан зада бўлиб, тарки дунё қилиш билан иймонни асрашга киришдилар. Ғавсул аъзам ҳазратлари эса дунё билан ўртача машғул бўлиш, кўнгилни дунё ҳирсидан фориғ тутиш орқали, иймонни пок сақлаб, Аллоҳ таоло даргоҳига ёруғ юз билан бориш мумкин, деб ҳисоблар эди. Бировга сўзи ва қўли, моддий неъмати билан ёрдам бериб, бундан ҳузур-ҳаловат топиш, савоб умид қилиш ҳам машғуллик ила фориғлик ҳисобланади.8
Ул Ҳазрат очиқ юзли, ширин сўзли, саҳий қалб соҳиби бўлганлар. Ожизларга шафқат кўргазиб, кексаларни иззат-ҳурмат қилар, ёшларга улардан аввал салом берар эдилар. Айни маҳалда бой ва амалдорларга тавозе қилмас, улар таомини емас, қаттиқ гаплар билан насиҳатлар қилган. Ҳазрат Гилоний “Увайсидир”, яъни Муҳаммад Мустафо саллоллоҳи алайҳи ва салламнинг руҳонийларидан тарбия топганлар. Бу ўринда руҳониятдан тарбият топиш тартиби шундан иборатки, ҳар бир Пайғамбарни Аллоҳнинг изни билан бир улуғ фаришта тарбият қилади. Ҳар бир авлиёни бир пайғамбар руҳи тарбият қилади. Ҳар бир уламони бир авлиё руҳи тарбият қилади. Ҳар бир солиҳ бандани бир уламо ёки ўз аждодидан бир азиз зот руҳи тарбият қилади.
Гилоний ҳазратлари суфийларни тафвсифлаб, “Уларнинг “тасаввуф аҳли” дея ном олишларига ягона сабаб, ички оламларини тавҳид ва маърифат нури билан ойдинлатганларидир”,9 деб ёзади. Бу йўлга кирган “Аҳли маърифат юмшоқ табиатли ва нозик дидли бўлиши керак. ... Суннатга амал қилмоқ - уларнинг асосий вазифаларидандир”.10 Шунингдек, улар доимо тавбада бўлишларини таъкидлаб, тавбанинг ўзи ҳам “... иккига ажралади: зоҳирий ва ботиний тавба. Зоҳирий тавба улдирки, сўзда, амалда (жисм) барча гуноҳ ва ёмон ишлардан бери қилиниб, тоатга йўналтирилади; исён тарк этилиб, итоат ҳоли қабул қилинади. Ботиний тавба эса, қалбнинг покланиши бўлиб, зоҳирий тавбадан фарқ қилади ва (нафс билан мужодалада - курашда) тўла муваффақиятга эришмоқдир”.11
Нафс тарбияси борасида ҳазрат Абдулқодир Гилоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, эй инсон, “Бир очкўз ит ёки йиртқич қуш очкўзлиги, ўз табиатига қарши бориб, овни сақлашни ўрганганида (ўзи еб қўймай, эгасига олиб келганида м.м), сенинг нафсинг ҳам табиатини тарк этиб, динингни (имонингни м.м) еб қўймасликни, пароканд этмасликни ҳамда Аллоҳнинг омонатига хиёнат қилмасликни ўрганмайдими?! Ҳолбуки, нафсинг таълим олишга ит ва қушдан кўра лойиқроқ-ку! ... Таълим бермасдан туриб нафсни дўст тутма. ....Таълим олса, тушунса ва хотиржам бўлса, шунда уни дўст қилиб олгин. ...Агар нафс хотиржам бўлса, ҳалим, олим, тақсимотларга (Аллоҳ берган ризққа м.м) рози бўлади. ...Агар нафснинг табиати ўзгарса, дунёда зоҳид, саҳий, охиратга роғиб (қизиқувчи) бўласан.12
Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобалардан бирига “Энг катта душманинг, икки қовурғанг орасида бўлган душмандир”13, деган эканлар. Инсон шу вужуддаги душман (нафсни) маҳв этмагунча илоҳий ишққа етиша олмайди. Бунинг учун Гилоний ҳазратлари бир қанча босқичлардан ўтиш кераклигини ёзадилар.
“Аввало, вужуд “аммора” (Нафснинг илк даражаси, бузуқ нафс), “лаввома” (нафснинг кейинги даражаси, пушаймон бўлиб, яхши томонга ундовчи нафс) ва “мулҳама” ( кейинги даража, такомил топган нафс) даражаларидаги нафсларни тарбиялаши лозим. Сўнгра ҳайвоний одатлардан ҳам софланиши зарур. Хусусан, кўп емоқ, кўп ичмоқ, кўп ухламоқ, бекорчи ишлар билан машғул бўлмоқ кабилардан.
Шундан кейин вахший феъллар ҳисобланувчи - гина қилмоқ, жаҳлдорлик, уришмоқ, тажовузкорлик ва шу каби бошқа феъл-хушларни ҳам йўқотиш керак. Шайтоний феъл-хушлардан бўлмиш - катта кетиш, ўзини ёқтириш, ҳасад қилиш, гинаю-адоват ва шу кабилардан ҳам халос бўлиши зарур. Бундан ташқари, бажарилиши муҳим бўлган амал - қалб ва баданга доир офатлардан сақланмоқ, покланмоқ керак. Ушбулардан ҳоли киши хатолардан покланиб, тавбакор бандалардан ҳисобланади. Бир ояти каримада шундай буюрилмоқда. “...Албатта, Аллоҳ (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (2, 222) деб, бандаларни покликка буюрмоқда.
Тавба албатта, юзаки бўлмаслиги, хос бандаларга муносиб бўлган, асл мақсад сари етакловчи тавба бўлиши зарур. Суфий қалбидан Ҳақ зотидан ўзга нарсаларни, жисмоний ҳиссиётларни олиб ташлаб, қалб поклигига эришишга сайъ-ҳаракат қилиши керак. Қалб мусаффолиги эса, деб кўрсатади Гилоний ҳазратлари, зикруллоҳ билан амалга ошади. Бу зикр дастлаб жаҳрий (ошкора), сўнг хафий(махфий)га ўтилади.
Зикр мақомларининг ҳар бирининг хос мартабалари мавжуд. Зикр дастлаб тилдан бўлади. Кейин нафс(ич)га, сўнгра қалбга келади. Ундан кейин руҳга, сўнгра қалбдан ҳам ичкари сир оламига ўтади.14 Илоҳий тажаллиётнинг мўъмин қалбида акс этишини Пайғамбаримиз (с.а.в), “Мўъмин Мўъминнинг ойнасидир”, деган ҳадисда марҳамат қилганлар. Гилоний ҳазратлари бу ҳадисни қўйидагича изоҳлайдилар. “Ҳадисда таъкидланган биринчи “мўъмин”дан мурод-мўъмин(киши)нинг қалби; иккинчи “мўъмин”дан мурод - биззот Аллоҳ таоло кўзда тутилмоқда. Кимда ким, бу оламда сифат тажаллисига етишса, боқий оламда шаклсиз ўлароқ (Унинг) зотини кўражак”.15 Жаноб Ҳақ таолонинг қуйидаги оятида ушбу ҳолат баён қилинади. “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир (яъни уларнинг барчасини ёритиб, кўзга кўрсатиб – йўқдан бор қилиб тургувчидир). ...Аллоҳ Ўзининг (бу нурига) Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур... (24,35). Ҳазрати Умар (Р.а) айтадилар: “Қалбим Парвардигоримнинг нури ила Парвардигоримни кўрдим”.16
XII аср оралиғида Арабистон, Хуросон ва Марказий Осиёда бир неча сулуклар вужудга келиб, айниқса, Бухорода Хожа Юсуф Ҳамадоний мактаби етакчи сулук сифатида ажралиб турди. Юсуф Ҳамадоний 1048-йили Эроннинг Ҳамадон шаҳрида туғилди. Бағдод, Дамашқ каби илм-маърифат марказларида таҳсил олиб, етук уламо сифатида Исфаҳон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида яшаб, кўплаб шогирдларни тарбиялади.
Ҳамадоний кейинчалик хожагон-Нақшбандия тариқатининг бош шиорларига айланган тўрт қоидаларини ишлаб чиққан.17 Шогирдларидан тўрт халифа улуғ пир бўлиб етишдилар. Булар: Хожа Абдуллоҳ Барқий Хоразмий, Хожа Ҳасан Андоқий Бухорий, Хожа Аҳмад Яссавий, Ҳожа Абдуҳолик Ғиждувоний бўлиб, улар устозларидан сўнг муридлар тарбияси билан шуғулландилар.
Ҳожа Абдуҳолик Ғиждувоний 1103 йили Ғиждувонда таваллуд топган бўлиб, Хожагон-нақшбандия тариқатининг асосчиларидан бири бўлганлар. Ривоятларга кўра, таълимни ул зот Хизр алайҳиссалом ва Хожа Юсуф Ҳамадонийдан ўрганганлар. Бутун умрларини Аллоҳ йўлига бағишлаб, фарз ва суннат амалларини мукаммал бажариб келдилар. Устозлари Юсуф Ҳамадонийнинг суфийлик таълимотини зикри хуфия (фикрий Зикр) билан бойитдилар. Кейинчалик Нақшбандия тариқати, деб номланган таълимотнинг ўн битта қоидасидан саккизтасини ишлаб чиққанлар. Бу рашҳа (қоида)лар ҳар нафасни зое кетказмаслик, ҳар қадамни тўғри босиш, ҳар бир ишда Аллоҳни ёддан чиқармаслик, тилдан қўймаслик, ниятда мустаҳкам бўлиш, азизларнинг хизматида бўлиш кабилардир.
Бу суфийлик таълимоти психологик нуқтаи назардан инсоннинг ички руҳий заҳираларини ишга тушириш орқали, ўз-ўзини соғломлаштириш, назорат қилиш, бошқаришга эришиш билан руҳий қувватнинг ошувини таъминлаб, шахснинг ички кечинмаларини эзгулик томон ўзгартиришга хизмат қилади.
Хожа Аблуҳолиқ Ғиждувоний “Рисолаи соҳибия”, “Рисолаи шайх-ушшуюк ҳазрати Абу Юсуф Ҳамадоний”, “Мақомати Хожа Ҳамадоний”, “Рисолайи соҳибия” каби асарлар битганлар. “Васиятнома” асарлари Тошкентда 1993 йили чоп этилди. 2003 йили таваллудларининг 900 йиллиги муносабати билан Ғиждувон шаҳридаги ёдгорлик мажмуи қайта таъмирланди.
Бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, ўлкамизда шаклланиб, мусулмон оламида машҳур бўлган Хожагон ва Нақшбандия, Яссавия ва Кубровия тариқатлари файласуфлар, адабиётшунослар, шарқшунослар ва дин тарихи мутахассислари томонидан бир мунча тадқиқ қилинган. Руҳ, қалб илми ҳисобланган тасаввуф ва унинг турли мактаблари психолог олимлар томонидан, деярли ўрганилмасдан келинаётган эди. Қувонарли томони бу соҳада бир мунча жонланиш бошланди. Бухоролик психолог олим Убайдулло Қосимов 2002 йили “Хожа Абдуҳолик Ғиждувоний” номли рисола ёзиб, унда Хожагон тариқати рашҳалари (қоидалари)нинг психологик жиҳатларини таҳлил қилиб чиққан. Комил инсон муаммоси, унинг камолот даражалари, руҳий ҳолатлари, онг ва онг ости жараёнларини талқин қилган. 2003 йили эса, “Хожа Абдуҳолик Ғиждувоний Хуфия зикри” рисоласи чоп этилди. Мазкур рисолада У. Қосимов Ғиждувоний, Хожагон (Нақшбандия) таълимотида амалга киритилган хуфя зикрининг ижтимоий-психологик таҳлилини, шахс фаоллигининг ички захиравий манбалари ҳақидаги фикрларни берган.
2004 йили “Комил инсоннинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (А.Ғиждувоний таълимоти асосида) мавзусида психология фанлари номзоди илмий даражаси муваффақиятли ёқланди.18 Яна бир тадқиқотчи Матлуба Холназарова ҳам Бохоуддин Нақшбанд ҳазратларининг бой илмий-маънавий меросларини психолог мутахассис сифатида тадқиқ этишга киришиб, 2009 йили “Бахоуддин Балогардон таълимоти” номли рисола чоп этди.19

Download 101 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish