TERMIZ DAVLAT UNIVETSITETI TARIX FAKULTETI TALABASI
AZAMATOV ASADBEKNING O’ZBEKISTON TARIXI FANIDAN TAYYORLAGAN
MUSTAQIL ISHI
MAVZU;QO’QON XONLIGIDA SAROY MANSABLARI VA UNVONLARI
REJA;
1.SAROY MANSABLARI HAQIDA MA’LUMOTLAR BERUVCHI MANBALAR
2.MANSABLARNING TOIFAGA BO’LINISHI
3.UNVONLAR HAQIDA UMUMIY MA’LUMOT
Маълумки, Туркистондаги давлат бошқарув тартибининг тарихи қадимий замонларга бориб тақалади. Шарқ давлатчилик тузуми Аҳоманийлар давридан (эрамиздан олдин 6-5 асрлар) бошлаб то соҳибқирон Амир Темур давригача муайян бир тартибда бўлиб келиб, Амир Темур даврида аниқ бир низом асосига ўрнатилган эди Кейинчалик бу низом давр ва эамона тақозосига кўра баъзи ўзгаришларга учраб, XX асрнинг бошларигача яшади.
Туркистон давлатларида жорий бўлган вазифа ва унвонлар, мансаблар, уларнинг соҳиблари ҳақидаги баъзи маълумотлар олимлардан А. Кун, Ч. Валихонов, В. В. Бартолд, А. Семёнов, Б. Аҳмедов, А. Вилданова, А. Л. Троицкая, Р. Набиев асарларида учрайди. Булар ичида Б. Аҳмедовнинг «Мулоқот» мажалласида эълон қилинган «Амир Темурнинг давлатни идора қилиш сиёсати» (1994 й., 3-4 ва 5-б-сонлар) мақоласи жуда қийматлидир.
Қўқон хонлигидаги унвон, мансаблар ва амалларга маҳаллий муаллифлардан «Туркистон вилоятининг газети» муҳаррири Мулло Олим Маҳдум Хўжа «Тарихи Туркистон» номли асарида (Тошкент, 1915 й., 164-165-бетлар) тўхталиб ўтган. Мулло Олим хонликдаги амалдорларни 24 даражага бўлиб, қуйидаги маълумотларни беради:
«Хўқанд хонликлари асрида жорий бўлуб турган ҳар хил мансаблар, чунончи: Мингбоши ва Амири лашкарлик мансаби. Бу мансаб военнуй министирлик қаторида бўлуб, ондин бошқа ҳукуматнинг ҳамма ишига мудохаласи, чунончи, хорижия, дохилия ишларига тамом дахли бўладур.
Иккинчи Қушбегилик мансаби. Бу мансабдаги одамлар доимо хон ҳузурида маслаҳатчи қаторида туруб ва ёки бирор катта шаҳарга ҳокими бил-истиқбол насиб қиладур.
Учинчи Парвоначи. Бу мансабдаги эот ҳам қушбеги лавозимини адо қиладур.
Тўртинчи Шиғовул. Бу одам вазири илмиядек бўлуб, қози, мударрис, аълам, шайх ул-машоихлар онинг кўрсатгани бўйича тайин қилиниб, буларнинг тафтишлари ҳам анга оиддир.
Бешинчи Худайчи. Бу зот хонга адютант (адъютант) ҳукмида бўлуб, хонга махсус бериладургон аризага ва бўлак ишларга восита бўладур.
Олтинчи Тунқатор. Бу мансабдаги одам хоннинг махсус ётадургон жойига посбондек, кечаси доимо ухламай, хоннинг амрига мунтазир бўлиб турадур.
Еттинчи Ноиб. Тамоми сарбозлар анинг ихтиёрида бўладур.
Саккизинчи Оталиқ, тўққизинчи Додхоҳ, ўнинчи Меҳтарбоши, ўн биринчи Шарбатдор, ўн иккинчи Дастурхончи, ўн учинчи Хазиначи, ўн тўртинчи Маҳрамбоши, ўн бешинчи Эшикоғабоши, ўн олтинчи Понсадбоши, ўн еттинчи Тўқсабо, ўн саккизинчи Девонбеги, ўн тўққизинчи Мирзобоши, йигирманчи Саркор, йигирма биринчи Мирохурбоши, йигирма иккинчи Юзбоши, йигирма учинчи Баковулбоши, йигирма тўртинчи Даҳбоши.
Ушбу мансабдорларнинг ҳеч қаюларида муқаррар вазифа бўлмай, Қушбеги (парвоначи)ларга бирор катта шаҳар ва андин кичикларга қишлоқ ва ё бирор ариғ бериб, бошқа мансабдорларга подшоҳликдин от, либос, аслаҳа, бир йилда икки-уч маротаба ғалла, сарупо берар эдилар.
Мундин бошқа бир неча майда мансаблар ҳам бўлур эди. Илмия ва ҳуқуқ мансабларидан қози ул-қуззот, қо- зийкалон, қозийи аскар, қозийи махсус, аълам, муфтий, мударрис. Буларнинг ҳар қаюларининг ўзларига махсус лавозимлари бўладур. Яна шайх ул-ислом, шайх ул-машоих мансаблари ҳам бор эди».
Мулло Олимнинг бу қайдларида маълум зиддиятлар учрашидан қатъи назар, бу масалага бағишланган биринчи изланишлардан бўлди. У мавжуд мансаб ва унвонларини тасниф қилиб, уларни даражабандлик қилган.
Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар уларнинг ижрочиларининг ваэифалари ва мартабаларига қараб ҳарбий, ҳарбий-маъмурий, саройнинг унвон ва мансаблари, сарой маъмурияти вазифаларига ҳамда диний ва диний-қозихона амалларга тақсим бўларди.
Хонликда энг олий ва марказий унвон «Хон» унвони бўлиб, унинг ҳукумати чекланмаган. Фармон бериш ва унинг бажарилишини назорат этиш сапоҳиятлари унинг қўлида эди. Минг қабиласидан бўлмиш ҳокимлар Шаҳрисабз, Ургут, Моғиён, Урметан вилоятлари ва бекликларида ҳам ҳукм сурганлар. Олимхон давригача (1798 й.) Минғ қабиласи раҳбарларининг унвони «бий» эди. Олимхон 1805 йили биринчи бўлиб ўзини «хон» деб эълон қилди. Умархон (1810-1822 й.) ўзини 1818 йили «амир ал-мўминин» деб эълон қилиб, диний бошлиқ ҳам бўлиб олди. Унинг вориси Муҳаммад Алихон эса яна «хон» тахтига кўтарилди. Хон авлодларини хонзода, амирзода, мирзода, шаҳзода, тўра деб айтардилар. Хонликдаги давлат низоми мутлақ яккаҳокимлик бўлиб, фақат маълум тарихий даврларда унинг салоҳияти ва қудрати чеклаб қўйилган эди.
Қўқон хонлиги асосан Олимхон, Умархон ва Муҳаммад Алихон даврларида (1798-1842 йиллари) анча барқарор ва тинч ривожланган. Лекин XIX аср ўрталарига келиб бу давлат таназзулга дуч кела бошлади. Бу таназзулнинг асосий сабаблари сифатида ўтроқ халқ (раоё) ва кўчманчи аҳоли (бароё) ўртасидаги қарама-қаршиликларни, ўзаро низо ва урушларни, хон тахти учун олиб борилган жангларни, Бухоро амирлиги билан ўртадаги низо ва душманликлар, муҳорибаларни кўрсатса бўлади. Булар натижасида хўжалик ҳаёти пасайиб, ижтимоий тарқоқлик бошланди, давлат тўла маънода инқирозга дуч келиб, заиф бўлди ва охир-оқибат Русия қўшинларига ем бўлди.
E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |