1. Саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши қандай аниқланади?
Саноат тармоғида яратилган қўшилган қиймат ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳажмига бўлиш орқали аниқланади
2. Танланма кузатиш деганда нима тушунилади?
Ўрганилшии лозим бўлган тўпламдан зарурий миқдордаги бирликларнинг махсус усуллар билан танлаб олиниши ва уларнинг натижаларини бош тўпламга тарқатилиши тушунилади
3. Индекс нима?
Маълум вақт даврида у ёки бошқа ҳодисаларнинг ўзгаришини тавсифловчи нисбий статистик кўрсаткич
4. Саноат маҳсулотининг физик ҳажми индекси нимани ифодалайди?
Саноат маҳсулотининг физик ҳажми индекси нисбий кўрсаткич бўлиб, жорий ва ўтган даврларда саноат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган барча турдаги субъектлар (йирик, кичик корхона, микрофирма, якка тадбиркорлар) томонидан барча турдаги ишлаб чиқарилган товар, иш ва хизматлар физик ҳажмининг ўзгаришини характерлайди
5. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажми қандай шаклланади?
Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмига йирик корхоналар, саноат маҳсулоти ишлаб чиқарувчи носаноат корхоналар, кичик корхона ва микрофирмалар (фермер хўжаликлари билан бирга) ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар киради
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қачон ташкил топган?
2002 йил 24 декабр
7. Дефлятор нима?
амалдаги нархларда ҳисобланган иқтисодий параметрларни доимий (базис) нархларга айлантириш коеффитсиенти.
8. Дефляторлаш бу?
амалдаги нархларда ҳисобланган иқтисодий кўрсаткичларни таққослама доимий нархларга ўтказиш усули;
9. дискрет чорак деганда нимани тушунасиз?
бу ўсиб борувчи қийматга эга бўлмаган, уч ойдан иборат бўлган “соф” чоракдир (масалан, И чорак, ИИ чорак, ИИИ чорак, ИВ чорак). И чорак январ-март ойларини, ИИ чорак апрел-июн ойларини, ИИИ чорак июл-сентябрь ойларини, ИВ чорак эса
октябрь-декабр ойларини ифодалайди. Ўсиб борувчи қийматга эга бўлган январ-июн, январ-сентябрь, январ-декабр даврлари дискрет чораклар ҳисобланмайди;
10. Истеъмол товарларига таъриф беринг?
биринчи навбатда, шахсий истеъмол учун ёки фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда ишлатиладиган саноат маҳсулотлари.
Истеъмол товарлари озиқ-овқат товарлари, ноозиқ-овқат товарлари, вино-ароқ маҳсулотлари ва пивога бўлинади.
11. Озиқ-овқат товарлари деганда нимани тушунасиз?
Ейиладиган (озиқ-овқат) маҳсулотларни, спиртсиз ичимликларни, минерал сувларни ва бошқа идишдаги сувларни ўз ичига олади.
12. Вино-ароқ маҳсулотлари ва пиво деганда нимани тушунасиз?
Дистилланган спиртли ичимликлар, узум винолари, олма ширасидан тайёрланган вино, бошқа мевалардан тайёрланган винолар, дистилланмаган ачитилган бошқа ичимликлар ва пиво.
13. Ишлаб чиқариш фаолияти деганда нимани тушунасиз? маҳсулотни сотиш ёки алмаштириш учун ёки жисмоний шахсларнинг шахсий истеъмоли учун мўлжалланган бошқа бирор-бир маҳсулотга ўзгартириш (ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш) жараёни ҳисобланади. Бунда, маҳсулотлар (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг ишлаб чиқариш ҳажми озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларга ҳамда саноат характеридаги хизматларга бўлинишини назарда тутиш лозим.
14. Бирламчи энергетика маҳсулотлари деганда нимани тушунасиз? табиий манбалардан ажратиб ёки тўғридан-тўғри олинадиган маҳсулотлардир (хом нефть, тошкўмир, табиий газ);
15. Иккиламчи энергия деганда нимани тушунасиз? бирламчи ёки бошқа энергияни қайта ўзгартиришдан ҳосил қилинадиган энергия;
16. Энергиянинг якуний истеъмоли деганда нимани тушунасиз? барча энергетик мақсадларда (транспорт, саноат, хизматлар соҳаси, қишлоқ хўжалиги ва уй хўжаликлари) фойдаланиш учун охирги истеъмолчига етказиб берилаётган энергиянинг истеъмоли.
17. Ярим тайёр маҳсулотга таъриф беринг
Истеъмол учун тайёр бўлмаган ва келгусида ишлов бериш талаб қилинадиган, кисман ишлов берилган маҳсулот;
18. Буюртмачи томонидан берилган хом–ашё деганда нимани тушунасиз?
Тузилган шартномалар асосида қайта ишлаб, ундан маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқарувчиларга берилган буюртмачининг хом-ашёси;
19. Ишлаб чиқарилиши узоқ даврни талаб этадиган маҳсулот деганда нимани тушунасиз?
Буюртмачи билан бажариладиган ҳисоб-китоблар алоҳида тўлов асосида амалга ошириладиган, ишлаб чиқариш даври ҳисобот давридан узоқ бўлган маҳсулот;
20. Тайёр маҳсулот бу?
Сотиш учун мўлжалланган ва шартномада ёки бошқа ҳужжатларнинг талабларида кўзда тутилган техник ҳамда сифат тавсифларига мувофиқ келадиган, ташкилотнинг ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси бўлган товар (хизмат).
Do'stlaringiz bilan baham: |