1-variant.
1.Psixologiya fani predmeti maqsadi va vazifalari.
Психология – бу ҳаёт кечиришнинг алоҳида шакли бўлган психиканинг ривожланиши ва фаолият кўрсатишининг қонуниятлари тўғрисидаги фан. Психологиянинг предмети: психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва психик хусусиятлар. Психология бу тушунчаларни билиш ва фарқлай олишни, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қонунларини ўрганади. Психологиянинг предмети: психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва психик хусусиятлар. Психология бу тушунчаларни билиш ва фарқлай олишни, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қонунларини ўрганади. Инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, унда ташқи ва ички руҳий олам онгли тарзда акс эттиришни, билишни ва англашни таъминлайди. Психик жараёнлар бу психик ҳодисаларнинг пайдо бўлиши, қонуний, изчил равишда ўзгариши ва бир тараққиёт босқичидан навбатдагисига ўтиши, уларда сифат ўзгаришларининг содир бўлишидир. Bilish jarayonlari: диққат, сезгилар, идрок, хотира, тасаввур, хаёл, тафаккур. Иродавий жараёнлар - муайан тарзда ҳаракат қилиш мотивлари ёки истагининг пайдо бўлиши, бирдан бир қарорга келиш ва ижро этиш жараёнларидир. Эмоционал ёки ҳиссий жараёнлар - ҳис-туйғуларнинг ҳосил бўлиши, эҳтиёжининг қондирилишига қараб уларнинг кучайиши ёки ўзгаришидир. «Психология» инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнларини ташкил этади. Психология ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатларни мажмуаси. Психология объектив воқеликни мияда акс эттирувчи функцияси бўлган ПСИХИКА ҳақидаги фaн.
2. 2. Сезги деб - атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз.
СЕЗГИ ТУРЛАРИ: 1. ЭКСТРОЦЕПТИВ ДИСТАНТ: •КЎРИШ •ЭШИТИШ •ҲИД БИЛИШ ,КОНТАКТ: •ТАЪМ БИЛИШ •ТЕМПЕРАТУРА •ТАКТИЛ •ТУЮШ
ИНТРОЦЕПТИВ - ИЧКИ ОРГАНЛАР ҲОЛАТИ ҲАҚИДАГИ СЕЗГИЛАР • ОҒРИҚ СЕЗГИЛАРИ
ПРОПРИОЦЕПТИВ - •МУВОЗАНАТ СЕЗГИЛАРИ •ҲАРАКАТ СЕЗГИЛАРИ
Sezgilarning nerv – fiziologik asoslari
Ma’lumki, sezgilar faqatgina tashqi ta’sirlar natijasida hosil bo‘lmay, balki organizmning ichki holatida ham amalga oshiriladi. Sezgi nerv tizimining u yoki bu qo‘zg‘atuvchidan ta’sirlanuvchi reaksiyalari tarzida hosil bo‘ladi va har qanday psixik hodisa kabi reflektorlik xususiyatiga egadir. Sezgilarning nerv – fiziologik asosini qo‘zg‘atuvchining o‘ziga aynan o‘xshaydigan analizatorga ta’siri natijasida hosil bo‘ladigan nerv jarayoni tashkil qiladi. SHuningdek, sezgilarning nerv fiziologik asosini o‘rganishda I.P.Pavlov ta’biri bilan aytganda analizator apparati tashkil etadi.[2]
Analizator – tashqi va ichki muhitdan keladigan ta’sirotlarni qabul qilib olib, fiziologik jarayon bo‘lgan qo‘zg‘alishni psixik jarayonga, ya’ni sezgilarga aylantiruvchi nerv mexanizmlari tizimi. Analizator apparati 3 qismdan tashkil topgan bo‘lib, ular quyidagilardan iborat:
Ø periferik (retseptor) – tashqi quvvatni nerv jarayoniga o‘tkazadigan maxsus transformator qismi;
Ø analizatorning periferik bo‘limining markaziy analizator bilan bog‘laydigan yo‘llarni ochadigan afferent (markazga intiluvchi) va efferent (markazdan qochuvchi) nervlar;
Ø analizatorning periferik bo‘limlaridan keladigan nerv signallarining qayta ishlanishi sodir bo‘ladigan qobiq osti va qobiq bo‘limlari.
3.Shaxs dunyoqarashi va etiqodini shakllantirishda psixologik shart-sharoitlari.
Фаолият -бу тирик организмни ўз эҳтиёжларини қондиришга қаратилган харакатлари. Шахс фаолияти – инсон онги ва тафаккури билан бошқариладиган, ундаги турли эҳтиёжлардан келиб чиқадиган ҳамда ташқи оламни ва ўз ўзини ўзгартириш, такомиллаштиришга қаратилган активлик. Инсонга хос эҳтиёжлар биологик ва ижтимоий ёки моддий ва маънавий характерга эга бўлади. Биологик эҳтиёжлар барча тирик организмларга хосдир. Аммо фақат одам эҳтиёжларини ўзига хос тарзда яъни мақсадлар орқали амалга оширади. Ҳар бир фаолият тузилишида ички ва ташқи компонентларни ажратиш мумкин. Ички компонент -тасаввурдаги ишингиз режасидир, у фаолиятни бошқариб туради.Ташқи компонент- ташқи предметлар билан амалий ҳатти-ҳаракатлардир. Ички компонент ташқини негизида пайдо бўлади. Ташқи предметли ҳатти-ҳаракатларни ички планга ўтиши- интериоризация. Ички пландаги ҳаракатларни ташқи фаолиятда амалий ҳаракатларда намоён бўлиши – Экстериоризация. Меҳнат-бу фаолият жараёнида турли моддий ва маънавий қадриятлар яратилади. Ўқиш- бу фаолият жараёнида инсон турли малака, билим ва кўникмаларни ўзлаштиради. Ўйин – бу фаолият жараёнида инсон борлиқни билади ва жамиятдаги мураккаб нормаларни ўзлаштиради. Шахс – ижтимоий ва шахслараро муносабат махсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. Шахсга таълуқли бўлган энг муҳим хусусиятлари унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларига бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишидир. Шахс - ташқи ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб, сўнгра уларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |