Прогнозларнинг турлари Прогнозлар Мақсадлар Ресурслар Дастурлар Режалар Корхона ёки фирма Информацион алоқалар
Моддий алоқалар
Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларининг чизмаси Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг самарали ва рационал вариантлари ҳақидаги прогноз ахборотлари мақсадли-дастурий методларга таянувчи комплекс дастурлар ишлаб чиқарилиши асосига қурилади. Прогнозлар каби дастурлар ҳам аниқ мақсадлар ва ресурсларни солиштиришни ҳисобга олиш орқали, уларни сўнгги ишлаб чиқариш комплексларига етиб боришигача бўлган асосли режалар ишлаб чиқишни таъминлайди.
Режа – бу бажарилиши шарт бўлган, бир маъноли директив ҳужжат.
Прогноз – бу одатда кўп вариантли, мажбурий бўлмаган, эҳтимолли мулоҳаза. Режани аниқ ифодаланган мақсад, қатъий чегараланган ресурслар ажратиб туради. Прогноз учун хос бўлган хусусиятлар: мақсадлар – назарий жиҳатдан эришиладиганлари, йўл ва воситалар – эҳтимоллилари, ресурслар –мавжудлари.
Прогноз деб келажакда объектнинг эҳтимол ҳолатлари, муқобил йўллари ва уларни амалга ошириш муддатлари тўғрисида илмий асосланган фикр-мулоҳазаларнинг миқдори тушунилади. Прогнозларни ишлаб чиқиш жараёни прогнозлаш деб аталади.
Прогнозлаш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида уларнинг назария ва амалиётини боғловчи муҳим занжири ҳисобланади. У иккита турли кўринишдаги аниқлаштириш ҳолатларига эга: башорат қилиш (тавсифлаш) ва бошқа у билан боғлиқ бўлган, яъни бошқариш тоифасига кирадиган олдиндан белгилаш (кўрсатма бериш).
Гипотеза умумий назария даирасидаги илмий башоратни тавсифлайди. Бу шуни англатадики, гипотезани тузиш дастлабки базавий назария ва у асосида тадқиқ этилаётган объектларнинг фаолият кўрсатиши ва ривожлантиришнинг очилган қонуниятлари ҳамда сабаб-оқибат алоқаларини ташкил этади. Гипотеза даражасида ҳаракатларнинг умумий қонуниятларини ифодаловчи ушбу объектларнинг сифат жиҳатидан тафсилоти берилади.
Прогноз гипотезадан фарқли улароқ янада юқори аниқликка эга, чунки нафақат сифат ўлчамларига, балки миқдорий ўлчкамларга асосланади, шу боис объектнинг келажакдаги ҳолатини миқдорий жиҳатдан ҳам тавсифлашга имкон беради. Прогноз аниқ амалий назария даражасида башоратлашни назарда тутади. Шундай қилиб, прогноз гипотезадан ноаниқлик даражаси паст ҳамда юқори даражали ҳаққонийлиги билан фарқ қилади. Шу билан бирга прогнознинг тадқиқот қилинаётган объекти, ҳодиса билан бўлган тўғридан-тўғри алоқаси мавжуд эмас: прогноз эҳтимоллик тавсифига эга..
Режа аниқ муайян мақсадларни қўйиш ва тадқиқ этилаётган объектнинг аниқ ҳодисаларини башоратлашни кўзда тутади. Унда белгиланган вазифаларга мувофиқ тарзда ривожланишнинг йўллари ва воситалари қайд этилади, қабул қилинган бошқарув қарорлари асосланади. Унинг энг асосий фарқ қилувчи жиҳати - топшириқнинг аниқлиги ва кўрсатмали эканлигидадир. Шундай қилиб, режада башоратлаш янада аниқ ҳолда намоён бўлади. Прогноз каби режа ҳам аниқ амалий назария натижа ва ютуқларга асосланади.
Халқаро иқтисодиёт
Бутун мамлакат иқтисодиёти
Минтақалар
Тармоқлар
Иқтисодиётнинг биринчи даражали бўғинлари
Иқтисодий прогнозлар тизими
Ташқи иқтисодий
Экологик ва бошқалар
Ижтимоий
Истеъмол
Фан ва техника
Молия, даромад ва нархлар
Капитал ва капитал қўйилмалар қурилиши
Ишлаб чиқариш
Ресурслар
Демографик