101. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги илтимоснома прокурор томонидан кўриб чиқилиб неча кун давомида судга юборилиши керак ? а) 3 сутка
б) 5 сутка
в) 7 сутка
г) 10 сутка
д) муддат аниқ белгиланмаган
102. Амнистия акти қўлланиши натижасида қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади? а) Шахс жиноий жавобгарликдан озод этилади.
б) Маҳкум асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилади.
в) Жиноят содир этган шахслардан судланганлик муддатидан илгари олиб ташланади.
г) Маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинади.
д) Барча жавоблар тўғри.
103. Агар шахснинг ҳаракатлари бир хил ҳуқуқий оқибат туғдирувчи бир неча амнистия акти таъсири доирасига тушиб қолса, амнистия актини қўллаш тартиби қандай бўлади ? а) Шахс содир этган оҳирги жиноятдан кейин кучга кирган амнистия актини қўллаш керак.
б) Агар амнистия актларида фақат жазо муддатлари камайтирилиши назарда тутилган бўлса, барча амнистия актлари хронологик кетма кетликда қўлланилади.
в) Фақат дастлабки амнистия актини қўллаш керак.
г) А ва Б жавоблар тўғри.
д) тўғри жавоб йўқ.
104. Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза кимлар томонидан берилиши мумкин ? а) Гумон қилинувчи
б) Айбланувчи
в) Гумон қилинувчи, айбланувчининг ҳимоячиси
г) Терговчи ва прокурор томонидан судга
д) А, Б, С жавоблар тўғри
105. Прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари билан бирга судга тақдим қилинганидан сўнг суд мажлиси неча кундан кечиктирмай ўтказилиши керак? а) 3 суткадан
б) 7 суткадан
в) 10 суткадан
г) Суд томонидан белгиланади
д) Аниқ муддат белгиланмаган
105.Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси дейилганда... а) Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хусусида халқа ҳужжат.
б) Республиканинг бир ёки бир неча давлат, халқаро ташкилот ёхуд халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан халқаро муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир тенг ҳуқуқли ва ихтиёрий келишуви тушунилади (“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси).
в) Давлатларга жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда касбий, техникавий ёрдам кўрсатиш;
г) Бир неча давлат манфаатларига дахлдор бўлган жиноятларга қарши курашни шартномавий-ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлаш-тириш (айрим турдаги жиноятларга қарши кураш борасида давлатларнинг халқаро битимлар асосида ҳамкорлик қилиши).
д) тўғри жавоб йўқ