Хирургик стоматология ва дентал имплантология кафедраси
Клиник ординаторлар учун кирувчи тестлар (Хирургик стоматология)
1. Поликлиникада ўтказиладиган режали операцияларга киради?
A) тиш илдиз учи резекцияси*
Б) юмшоқ тўқима жарохатига чок қўйиш
В) абсцесс очиш
Г)пастки жаг синишларини тугрилаш
2. Битта стоматологик креслоли операцион хона майдони канча бўлиши керак?
A) 23м 2*
Б) 21 м2
В) 14м2
Г) 20 м2
3. Поликлиникани жаррохлик стоматология бўлимида неча хона бўлиши керак?
А) 5*
Б) 3
В) 4
Г) 7
4. Режалаштирилмаган операцияларга нималар киради?
А) юмшоқ тўқима жарохатига чок қўйиш*
Б) усмасимон хосила олиш
В) тиш илдиз учи резекцияси
Г) биопсия
5.Туберал огриксизлантиришда игна канча чукурлика киритилади:
А).2.5см*
Б).1.см
В).5см
Г).2см
6. Жаррохлик стоматология бўлими бошлиғи иш кунида ўрта тиббиёт ходимига учта стоматологик жой учун махаллий оғриқсизлантирувчи восита тайёрлашга кўрсатма беради. Стерил столда турадиган оғриқсизлантирувчи воситалар қандай концентрацияда бўлиши керак?
А) 0.5%, 1.0 %, 2%*
Б) 1 %, 5%, 2%
В) 0,5%, 1 %. 3%
Г) 0.5%. 3%. 10%
7.Дахан ости тешиги пастки жаг кирасидан канча масофа юкорида жойлашган:
А).12-13мм*
Б).5-6мм
В).7-8мм
Г).9-10мм
8. Пастки жаг алвеоляр усиги вестибуляр томондан сезгини инервация килади:
А). лунж*
Б). Пастки жаг
В).тил
Г).дахан ости
9. Кесувчи инструментлар қандай стерилланади?
А) 1соат давомида Т=180 градусда қуруқ хаво билан стерилизация*
Б) 0.5 соат давомида қайнатиш
В) 2 соат давомида 96 градусли спиртда
Г) 0.5 соат давомида диоцид эритмасида
10. Олти кунлик иш хафтасидаги бир сменада жаррох стоматолог неча бирликда ШМБ ишлаши керак?
А) 21*
Б) 11
В) 25
Г) 15
11. Қайси талаблар операцион хонага тегишли эмас:
А) деразаларда қуёшдан сақловчи пардалар бўлиши*
Б) мойли бўёқлар билан бўялган шифтлар
В) илиқ, иссиқ ва совуқ сув билан таьминланиши
Г) линолеумом билан қопланган пол
12. Биопсия тўқимаси қандай эритмага солинади?
А) нейтрал формалиннинг 10% ли эритмаси*
Б) натрий хлориднинг 0,5 %ли эритмаси
В) формалиннинг 40 % ли эритмаси
Г) спиртнинг70 % ли эритмаси
13. Нормада оғиз неча см гача очилади?
А) 5см*
Б) 3 см
В) 4см
Г) 6см
14. Субьектив текширув усулларига нималар киради?
А) сўров*
Б) рентген
В) пальпация:
Г) аускультация;
15. Дахан сохаси тешигига анестизиясида игнанинг йуналиши:
А).олдинга,пастга ва ичкарига*
Б).оркага,юкорига ва ташкарига
В).оркага,пастка ва ичкарига
Г).олдинга,юкорига ва ташкарига
16. Кайси анестизияда пастки жаг нерви блокланади:
А). торусал*
Б). мандибуляр
В). ментал
Г). туберал
17. Торусал анистизияда игнани санчиш жойи:
А). юкори жаг 8 катта озик тиш юзасидан 0.5 см пастда*
Б). катта озик тишидан 1 см юкорида
В). тишлар жипслашиш юзасида
Г). Пастки жагни катта озик тишлар юзасидан 0.75 см юкорига
18. Саналган усуллардан қайси бири қўшимча текширув усулларига кирмайди?
А) анамнез йиғиш*
Б) ЭОД.
В) пункция.
Г) рентгенография.
19. Беморни оғиз бўшлиғи кўриги нимадан бошланади?
А) оғиз дахлизи шиллиқ қаватини кўригидан*
Б) қизил лаб хошияси кўригидан
В) тил кўригидан
Г) сўлак без чиқарув тешигини текширишдан
20. Беморни текширишдан мақсад:
А) диагноз қўйиш*
Б) беморни умумий холати билан танишиш учун
В) алохида аьзолар холати билан танишиш
Г) бемор психик холатини ўрганиш
21. Бемор кўриги нимадан бошланади?
А) шикоятларни аниқлаш*
Б) паспорт маьлумотларни тўлдириш
В) касаллик ривожланиш тарихини аниқлаш
Г) обьектив белгиларни аниқлаш
22. Оғиз очилишини қайси даражаси норма хисобланади?
А) 5 смга ёки ёнлама II.III.IV уч бармоқ кенглигида*
Б) 3 смга ёки ёнлама II.,III бармоқ кенглигида
В) 2 смга ёки ёнлама II бармоқ кенглигида
Г) 1 смгаёки II уч бармоқ кирмайди
23. Юз-жағ сохаси рентген текширув усулида қуйида саналган қайси бош проекцияси қўлланилмайди?
А) тўғри орқа проекция*
Б) олд проекция
В) ён проекция
Г) аксиал проекция
24. Битта тасвирда хамма тишлар, юқори ва пастки жағ, ЧПЖБ тушадиган рентгенограмма қандай номланади?
А) ортопантомография*
Б) панорам рентгенография
В) обзор ретгенография
Г) орторадиал рентгенография
25. Телерентгенография–бу....
А) ЮЖС обзор рентгенографияси*
Б) кичик фокус масофали рентгенография
В) катта фокус масофали рентгенография
Г) ортопантомография
26. Сўлак безлари ва чиқарув йўллари рентгенологик текширув усули қандай номланади?
А) сиалография*
Б) фистулография
В) сўлак бези пневмографияси
Г) сиалоскопия
27. Оқма йўлларни рентгенологик текширув усули қандай номланади?
А) фистулография*
Б) сиалография
В) пневмография
Г) артрография
28. Уткир периодонтит учун хос эмас:
А). ренгенда узгариш йук*
Б). тиш атрофидаги милкни гиперемияси ва шиши
В).тиш кимирлаши
Г). перкусия огрикли
29. Тишларни инфильтрацион оғриқсизлантиришда қўлланилади:
А) новокаиннинг 1-2% ли эритмаси*
Б) новокаиннинг 0.5% ли эритмаси
В) новокаиннинг 0.25% ли эритмаси
Г) новокаиннинг 3% ли эритмаси
30. Ноинъекцион махаллий оғриқсизлантиришга киради:
А) аппликацион оғриқсизлантириш*
Б) утказувчи оғриқсизлантириш
В) инфильтрацион оғриқсизлантириш
Г) марказий оғриқсизлантириш
31. Торусал оғриқсизлантиришда қуйидаги нервлар блокадаланади:
А) тил*
Б) лаб
В) танглай
Г) дахан ости
32. Беморни юқори жағ чап томон 3,4 тишлари сурункали периодонтит сабали олиниши керак. Қандай махаллий оғриқсизлантириш қўлланилади?
А) инфраорбитал, инфилтрацион*
Б) супраорбитал,инфраорбитал
В) инфилтрацион, мандибуляр
Г) аппликацион, торусал
33. Ўтказувчан оғриқсизлантиришда қўлланиладиган новокаинни бир марталик энг юқори дозаси:
А) 100 мл-1% , 30 мл-2 %*
Б) 150 мл - 1% эритма ва 30 мл -2%
В) 100 ми - I % , 60 мл -2%
Г) 200 мл - 1% . 20 мл - 2 %
34. 2%ли лидокаинни максимал дозаси:
А) 50 мл*
Б) 100 мл
В) 150мл
Г) 30 мл
35. Махаллий оғриқсизлантиришга қарши кўрсатма:
А) беморнинг психик холати қониқарсизлиги ёки лабиллиги*
Б) Травматик операциялар
В) узоқ давом этувчи операциялар
Г) кекса ёш
36. Махаллий оғриқсизлантирувчилар таьсирини узайтирувчи воситаларга киради:
А) адреналин*
Б) аналгин
В) димедрол
Г) седуксин
37. Сурункали периодонтитни хирургик даволашнинг кайси турида коронка ва илдиз кисми резекция килиналди
А).гемисекция*
Б). ампутация
В).резекция
Г).трансплантация
38. Инфильтрацион анестезияда кўп қўлланилади:
А) новокаиннинг1-2% ли эритмаси*
Б)новокаиннинг 0.25% ли эритмаси
В) новокаиннинг0.5% ли эритмаси
Г) кокаиннинг3% ли эритмаси
39 .Уч шохли нерв шохлари:
А) санаб ўтилганларни хаммаси*
Б) сезувчи
В) харакатлантирувчи
Г) симпатик
40. Уч шохли нервни қайси шохи харакатлантирувчи толалардан иборат:
А) n.masseter*
Б) n.parotoideus
В) n.auriВulotеmporalis
Г) n. temporalis meГialis profunГus
41.Уч шохли нервни қайси толаси пастки жағни иннервациялайди:
А) III*
Б) II
В) I
Г) I, II
42. Лунж нерви қайси нерв тармоғи хисобланади?
А) пастки жағ*
Б) юқори жағ
В) тил
Г) ёноқ
43.Кўз ости нервининг куз ёригидан чикиш вактида қайси тола ажралади?
А) ички бурун шохи*
Б) ёноқ
В) пастки лаб шохи
Г) куз бурчаги шохи
44. Пастки жағ нервини шохлари:
А) чайнов нерви*
Б) ёноқ нерви
В) бурунни юқори орқа шохи
Г) куз ёш нерви
45.Жаг периоститини ривожланиш сабаби деб хисобланади
А). уткир парадонтит*
Б). пульпит
В). альвеоляр усигини фибромаси
Г). сурункали гайморитни уткирлашуви
46. Юқори орқа алвеоляр нерв иннервация зоналарини аниқланг:
А) 6,7,8 тишлар сохаси*
Б) 3,4,5.6,7 тишлар сохаси
В) 5,6,7,8 тишлар сохаси
Г) 7 ва 8 тишлар сохаси
47. Танглай нерви қайси тишлар сохасидаги шиллиқ қаватни иннервациялайди?
А) катта ва кичик озик тишлар ва козик тишнинг ярмигача*
Б) юқори кичик озик тишлар
В) катта ва кичик озик тишлар
Г) бир томонлама хамма юқори тишлар
48. Лунж нерви лунж шиллиқ қаватининг қайси тишлар сохасигача иннервациялайди?
А) 5 ва 7тишлар чегараси*
Б) козик тишлар
В) 4 ва 5 пастки тишлар чегараси
Г) кичик озик тишлар сохаси
49. Юқори ўрта алвеоляр нерв иннервациялайди:
А) кичик озик тишлар ва уларнинг вестибуляр юзаси шиллиқ қавати*
Б) катта ва кичик озик тишлар
В) кичик озик тишлар
Г) катта озик тишлар ва уларнинг вестибуляр юза шиллиқ қавати
50. Кўз ости нерви кўз косасига қаердан киради?
А) кўз ости ёригидан*
Б) кўз усти ёригидан
В) ёноқ кўз тешиги
Г) кўз ости тешиги
51. Кичик танглай нервининг харакатлантирувчи толалари қайси мушакни иннервациялайди?
А) юмшоқ танглайни кўтарувчи*
Б) жағ тил ости
В) икки қоринчали
Г) юмшоқ танглайни тортувчи
52. Куйидаги нервларнинг кайси бири ЧПЖБ сезувчи толаларни беради?
А) чайнов нерви*
Б) лунж нерви
В) қулоқ-чакканерви
Г) чакка нерви
53. Туберал оғриқсизлантиришда қайси нервлар оғриқсизланади?
А) юқори орқа алвеоляр нерв*
Б) пастки орқа алвеоляр нерв
В) юқори олдинги алвеоляр нерв
Г) юқори ўрта алвеоляр нерв
54. Инфраорбитал оғриқсизлантиришда қайси нервлар оғриқсизланади?
А) юқори олдинги алвеоляр нерв*
Б) пастки орқа алвеоляр нерв
В) юқори орқа алвеоляр нерв
Г) юқори ўрта алвеоляр нерв
55. Буш шприц билан тукимани суриб олиш ва морфологик текшируви канака биопсия
А) аспирацион*
Б) инцизион
В) Пункцион(трепан биопсия)
Г) эксцизион
56. Юқори 7 тишни олишда қандай оғриқсизлантириш ўтказилади?
А) тубералва палатинал*
Б) инфраорбитал ва инцизивал
В) марказий ва палатинал
Г) палатинал
57. Инцизивал оғриқсизлантиришда қайси нервлар оғриқсизланади?
А) бурун танглай*
Б) танглай
В) кўз ости нервининг периферик толалари
Г) пастки алвеоляр нерв
58. Туберал анестезияда қайси тишлар оғриқсизланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |