1. Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принциплари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana06.11.2022
Hajmi0,98 Mb.
#861294
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
01-маъруза ҚЖТ асосий тушунчалар

Умумқурилиш ишлари
бажариш усули ёки қўлланилаётган ва ишлов берилаётган 
материалларига кўра ер ишлари, қозиқ ишлари, ғишт-тош ишлари, монтаж, бетон, том ёпмани 
ёпиш, пардозлаш ва бошқа ишларга бўлинади. 
Махсус ишларга
сув таъминоти, канализация, иссиқ сув, вентиляция, 
электромонтаж, технологик конструкцияларни, лифтларни монтаж қилиш, резервуарларни, 
саноат печларини ва ҳ. к. ларни барпо қилиш киради. Бу ишлар ўзига хосдир, шу жумладан 
ҳар бир қурилиш объекти учун шунга ўхшаш ишларнинг ўз номенклатураси мавжуд, шунинг 


учун махсус ишларни асосан ихтисослаштирилган ташкилотлар бажаришади, улар 
қурилишнинг асосий ижрочисига субпудратчи бўлиб ҳисобланади. 
Ёрдамчи ишлар
қурилишни материаллар, яримфабрикатлар, деталлар билан 
таъминлаш учун мўлжалланган ва 
транспорт
ҳамда 
ортиш-тушириш
ишларига ажратилади. 
Қурилиш ишлари мажмуалари ҳам даврлар ёки цикллар бўйича гуруҳланиши мумкин. 
Тайёргарлик даврида
қурилиш майдонида ишларни амалга ошириш учун умумий тайёргарлик 
амалга оширилади, бунга эски биноларни бузиш, режалаш, вақтинчалик йўлларни қуриш, 
қурувчилар учун маиший хоналар қуриш, вақтинча коммуникацияларни ўтказиш киради. 
Ер ости қисмини ёки ноль циклини барпо этиш ишлари таркибига қуйидагилар 
киради: ер ишлари (котлован қазиш, тасмали пойдеворлар ва асосий магистраллардан бинога 
коммуникациялар тортиш учун траншеялар қазиш, уларни тўлдириб чиқиш), йиғма ёки 
монолит темир-бетон конструкциялардан пойдеворлар, ертўла деворлари, ички пардеворлар, 
колонналар, ораёпмаларни барпо этиш, бетон ишларига тайёргарлик ва ҳ. к., гидроизоляцион 
ишлар (полни ва ер ости қисми деворларини изоляциялаш), бинога зарур коммуникацияларни 
киритиш (бинога траншеялар орқали коммуникация қувурларини ўтказиб, уларни бинонинг 
ертўла қисмида тарқатиш). 
Қурилишнинг иккинчи бочқичида (бинонинг ер усти қисмини барпо этишда) одатда: 
йиғма ёки монолит қурилиш конструкцияларни монтаж қилиш ёки барпо қилиш, ташқи ва 
ички деворлар панелларини монтаж қилиш, дераза ва эшик блокларини ўрнатиш, том ёпиш 
ишлари, вентиляция тизимларини қуриш, иссиқ ва совуқ сув қувурларини (стоякларини) 
ўрнатиш бўйича санитария-техник ишларини, газ таъминоти қувурларини ётқизиш (ўрнатиш), 
электр таъминоти тизими қувурларини ва тақсимлагичларни ўрнатиш ва ҳ. к. ишлар 
бажарилади. 
Учинчи якуний босқич пардозлаш цикли деб аталади, бу даврда барча пардозлаш 
ишлари бажарилади: ойна солишларни тугаллаш, плитка ўрнатиш ва сувоқчилик ишлари, 
пардозлаш (деворларни, шипларни, дурадгорлик буюмларини, қувурларни бўяш ва 
пардозлаш), барча турдаги полларни ўрнатиш, санитария-техника асбобларини ва 
электротехник арматурани ўрнатиш.
Қурилиш майдонида бажариладиган жараёнлар ва ишларнинг таснифий схемаси 1.3- 
расмда келтирилган 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish