1. Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши


қийматнинг меҳнат назарияси ва қўшилган



Download 159 Kb.
bet3/5
Sana19.02.2022
Hajmi159 Kb.
#457931
1   2   3   4   5
Bog'liq
Товар пул муносабатлари

3. қийматнинг меҳнат назарияси ва қўшилган

миқдор нафлилиги назариялари.


Иқтисодиёт назарияси фанида товар қийматининг негизини нима ташкил қилади деган саволга жавоб беришда икки хил йўналиш бўлиб, улар ўртасида доимий равишда тортишувлар ва мунозаралар бўлиб келмоқда. Биз қуйида шу икки хил йўналишдаги назарияларнинг мазмунини ўқувчига ҳавола қиламиз.


қийматнинг меҳнат назарияси. Юқорида таъкидланганимиздек, бу назария тарафдорлари қарашича, товарларни айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга оширилади. қийматнинг миқдори эса, ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари билан, яъни ижтимоий зарурий иш вақти билан ўлчанади.
Ижтимоий зарурий иш вақти –ишлаб чиқаришнинг мавжуд ижтимоий нормал шароитида ва шу жамиятда меҳнат махорати ва жадаллашувининг ўртача даражасида бирон истеъмол қийматини тайёрлаш учун талаб қилинадиган иш вақтидир.
Ижтимоий нормал (ёки типик) ишлаб чиқариш шароити муайян турдаги товарларнинг аксарият кисми яратиладиан шароитдир. Бу одатда ўртача шароит, фақат шу шароитда ўртача махоратга эга бўлган ва ўртача жадаллик билан ишлайдиган ишлаб чиқарувчи бир соатлик меҳнат мобайнида бир ижтимоий нормал шароитга мос келмаса (ундан яхшироқ ёки ёмонроқ бўлса), ёхуд ходимнинг маҳорати ва меҳнатининг жадаллиги жамиятда қарор топган ўртача даражада яхшироқ ёки пастроқ бўлса, бу ҳолда бир соатлик меҳнат мобайнида яратган қиймат тегишлича кўпроқ ёки озроқ бўлади.
қийматнинг меҳнат назариясига кўра ижтимоий зарур иш вақти ўзига хос ижтимоий меҳнат меъёри ролни уйнайди. Бу меъёр бозорда аниқланади ва товар ишлаб чиқарувчилар унга амал қилишлари зарурдир. қерагидан ортиқча меҳнат сарфлари қиймат яратмайди, яъни жамият томонидан эътироф этилмайди, рад этилади. Бозорда муайян турдаги товарларнинг асосий массасини ишлаб чиқариш учун зарур бўлганидан амалдаги ортиқча меҳнат сарфларига ҳеч ким ҳақ тўламайди.
Товар қийматида оддий меҳнат ифодаланади. Оддий меҳнат деганда махсус тайёргарлик талаб қилмайдиган меҳнат тушунилади. У турли мамлакатларда ва турли давлатларда бир хил эмас. Лекин қиймат намоён бўладиган хар бир муайян бозорда (у хоҳ ички, хоҳ ташқи бозор бўлсин) оддий меҳнат аввалдан мавжуд меҳнатдир. У шундай бошлангич негизки, малакаси жиҳатидан унга тенглаштирилади. Бинобарин, мураккаб меҳнат даражасига кўтарилган ёки кўпайтирилган оддий меҳнат сифатида намоён бўлади. Мураккаб меҳнатни оддий меҳнатга тенглаштириш бозорда индивидуал сарфларни ижтимоий зарур сарфларига тенглаштириш билан бирга содир бўлади.
Истеъмол қийматининг, янги нафлиликнинг ўзи қандай ўлчанади? Дона, тонна, метр ва хоказолар каби ўлчов бирликлари муайян турдаги маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари бир-биридан кўп фарқ қилмаган, талаб эса барқарор бўлган шароитдагина қўлланилиши мумкин. Бундай тафовутлар ўса борган сари мазкур ўлчовлар яроқсиз бўлиб қолади. Бир тонна руда, агар ундаги қуруқ жинснинг солиштирма огирлиги анча фарқ қилса, бошқасига эквивалент бўлмайди, огирлиги бир хил, лекин турли маркадаги цементнинг тури ҳам бир-биридан фарқ қилади ва хоказо. Шу ва шунга ўхшаш ҳолларда товарлар муайян турининг асосий истеъмол хоссаларини ифодаловчи бошқа ўлчов керак бўлади. Бунда маҳсулот сифати унинг табиий хусусиятидан иборат бўлмайди. Маҳсулот истеъмол қийматининг у қондирадиган эҳтиёжга мос келиш даражаси муҳим аҳамиятга эга. Яъни маҳсулотнинг наф келтириш даражаси –унинг инсон, жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш лаёқати қиймати миқдорига баб –баравар тақсимланади.
қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари –товар ишлаб чиқариш шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни, ижтимоий меҳнатни тақсимлаш ва рагбатлантиришни тартибга солувчи, объектив қиймат қонунини мавжуд бўлишини тан олади. Улар фикрига кўра, бу қонунга биноан товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга оширилади.
Ижтимоий зарурий сарфларнинг юқорида келтирилган тарифларидан келиб чиқсак, қиймат қонуни индивидуал меҳнат сарфи ижтимоий зарур меҳнат сарфидан кўпроқ бўлган ишлаб чиқарувчиларни, яъни шу вақт ичида кўп миқдорларда истеъмол қийматларининг кўпроқ фойдали самаранинг кўп тайёрланиши ёки янада кўпроқ меҳнат унумдорлигини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчиларни рагбатлантиради. Меҳнат унумдорлиги ижтимоий нормал меҳнат унумдорлигидан кам бўлган ишлаб чиқарувчиларни қиймат қонуни жазолайди. Бу билан иқтисодий шароитлар товар ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга ёки бошқа хил товарларни чиқариш учун ўтишга рагбатлантиради. Акс ҳолда улар бозордан сиқиб чиқарилиш, хонавайрон бўлиш хавфи остида колишлар мумкин.
қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларни уларнинг индивидуал меҳнат сарфлари билан ижтимоий зарур меҳнат сарфлари ўтрасидаги нисбат боглиқ ҳолда табакалаштиради, сарфларни камайтиришни рагбатлантиради ва меҳнатнинг ишлаб чиқариш соҳалари буйича тақсимланишини тартибга солиб туради. қиймат қонуни баҳолар қонуни сифатида кўринади. Баҳолар асосида қиймат ётади. Унинг вазифаси баҳолар қиймат билан тенг бўлганда ҳам, улар фарқ қилганда ҳам амалга ошаверади. Масалан, энг юксак меҳнат унумдорлигига эришган ишлаб чиқарувчилар ўз товарларини ижтимоий зарур сарфларидан камроқ лекин айрим индивидуал сарфларидан юқори баҳоларга сотишлари ва юқори фойда олишлари мумкин. Лекин уларнинг ахволини кўпроқ кафолатланган деб бўлмайди. Агар улар техник ва ташкилий янгиликларни қўлламасалар, кўпроқ самара берадиган ишлаб чиқариш усулларини қидириб топмасалар, улар бир мунча вақтдан кейин ўз устунликларидан ажралиб қоладилар.
қиймат қонунинг тартибга солиб турувчи механизми ракобат кураши натижасида бозор баҳоларининг стихияли равишда тебраниб туришидан, уларнинг ижтимоий қийматдан фарқ қилиб туришидан иборат. Товар баҳосининг ижтимоий қийматидан четга чиқиш шарт-шароитлари куйидагилардан иборат деб ҳисобланади:
Талаб = таклиф бўлса баҳо = қиймат
Талаб > таклиф бўлса баҳо > қиймат
Талаб < таклиф бўлса баҳо < қиймат
Шундай қилиб, товарлар баҳосининг улар қийматидан фарқ қилиши товар ишлаб чиқарувчиларнинг хохиши билан содир бўлмай, балки объектив қиймат қонунининг кучи таъсири остида бўлади.
қиймат қонуни ресурсларнинг турли ишлаб чиқариш соҳалари ўтрасида тақсимланишини тартибга солиб туриш вазифасини бажараётганда ҳам баҳолар динамикаси муҳим рол уйнайди. Агар у ёки бу аниқ товар ижтимоий эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлганидан камроқ ишлаб чиқарилса, бу талабнинг таклифдан ошиб кетишига сабаб бўлади. Товар баҳоси ошиб кетади. Баҳолар, шу билан бирга даромадлар камаяди, бу тармокдаги ишлаб чиқариш ресурслари даромад юқори бўлган бошқа тармокларга ўтиб кетади. қийматнинг меҳнат назарияси моделларида қиймат қонунига асосланган ишлаб чиқариш нисбатлари тартибга солувчи бозор механизми ана шундай.
қўшилган миқдор нафлилиги назарияси. Юқорида қараб чиққанимиздек, қийматнинг меҳнат назариясига кўра, меҳнат сарфларининг ижтимоий зарурий даражаси фақат бозорда, айирбошлашда юзага чиқади. қиймат фақат бозорда алмашув қиймат кўринишида ўзининг ифодаланиш шаклини олади. қисқача айтганда, қиймат ишлаб чиқаришда яратилади, бозорда эса намоён бўлади. Шу ерда қўшилган миқдор нафлилиги назариётчилари карашлари билан карама-каршилик пайдо бўлади. Унинг моҳияти нимадан иборат? Агар товар бозорда сотиб олинса, бу кимдир товар ишлаб чиқаришига кетадиган сарфларни ижтимоий зарури меҳнат сарфлари сифатида баҳолаши сабаби эмас, балки мазкур товар харидор учун фойдали самарага эга бўлиши сабабли руй беради, харидор бу товарни кадрлайди.
қишилар томонидан жуда хилма-хил моддий ва маънавий неъматлар (ҳамда хизматлар) уларни ишлаб чиқаришга ижтимоий зарурий меҳнат сарфланганлиги учун эмас, балки ушбу неъматлар нафлиликка эга бўлиши сабабли кадрланади ва у ёки бу товарни ишлаб чиқаришга меҳнат сарфлари фақат шу сабабли амалага ошириладики, кишилар маълум фойдалиликларга эҳтиёж сезади. У ёки бу меҳнат сарфларининг ижтимоий зарурлиги ким томонидан ёки нима биалн аниқланади? Оддий қилиб бозор томонидан! –деб айтиш сўзсиз тўгри, лекин бу тўлиқ эмас ва жуда умумий жавоб. қейинги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси тарафдорлари фикрларига кўра, фақат товарнинг фойдалилигига, меҳнат сарфларига ижтимоий зарурий деб номланадиган характер бериши мумкин.
қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари жуда яхши тушунадики, неъматларнинг ижтимоий нафлилигисиз, истеъмол қийматларисиз тоавр категориясининг мавжуд бўлиши умуман мумкин эмас.
қейинги қўшилган миқдор (товар) нафлилиги назарияси билан қийматнинг меҳнат назариясининг бир-бирига тўгри келмаслиги турли хил истеъмол қийматларини ёки нафлилиларни ҳисобга олиш муаммоси билан боглиқ. Бу масала қўйилишининг ўзи биринчи карашда беъмани кўриниши мумкин. Нима фойдали олмами ёки танбур? Соглом акл доирасида бу саволга жавоб бориш мумкин эмаслиги кейинги қўшилган миқдор нафлилик назарияси хатолигига энг ишончли исбот деб ҳисобланади. Албатта, савол бундай мавҳум қўйилганда унга жавоб бериш керак эмас. Амма хўжалик карорларини ишлаб чиқишда хар бир аниқ ҳолда тадбиркор томонидан ёки шахсий истеъмол қилиш жараёнида фойдали самарали таккослаш доимо руй беради. Масалан, агар инсон огир касал бўлиб витамин етишмасилигидан кийналса, нима фойдали олмами ёки танбур, деган саволга жавоб бериши шак-шубхасиз аниқ. Ёки ер кимирлаш натижасида кўплаб турар жойлар бузилган бўлса, махаллий хокимият ўз бюджети сарфларини мухокама қилишда, кайси фойдалироқ –турар жойларни кайта тиклашми ёки опера театри қуришими? –деган саволга жавоб топишда қийналмайди. Хар доим хўжалик карорлари кабул қилиш талаб қилинганда, умуман эҳтиёжларни таккосламасдан, у ёки бу моддий ва маънавий неъматларнинг фойдали самарасига баҳо бермасдан ҳеч қандай иқтисодий фаолият мумкин бўлмаган бўларди.
қейинги қўшилган миқдор фойдалилиги назарияси тарафдорлари, фойдалиликнинг икки турини ажратиб кўрсатиш зарур деб ҳисоблайди. а) абстракт ёки тугма фойдалилик, яъни неъматларнинг кишилар бирон-бир эҳтиёжларни қондириш лаёқати; б) аниқ фойдалилик, бу неъмат мазкур нусхаси фойдалилигининг субъектив баҳосини билдиради. Бу субъектив баҳо икки омилга боглиқ; мазкур неъматнинг мавжуд заҳираси ва унга бўлган эҳтиёжнинг тўйинганлик даражаси.
қейинги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси тарафдорлари субъектив фойдалилик миқдорини ҳисоблашда Г.Госен қонунидан фойдаланади (немис иқтисодчиси, 1810-1858 йй). Бу қонунга биноан, эҳтиёж қондирилиб борилиши билан «тўйинганлик даражаси» ўсади, аниқ қўшилган миқдор нафлилиги эса тушади («зарурий эҳтиёж» даражаси). Бу мазкур эҳтиёжни қондирувчи ҳар бир навбатдаги қўшимча неъмат олдингисига қараганда камроқ нафлиликка эга бўлишини билдиради, неъматлар заҳираси чекланган бўлганда эса унинг «зарурий эҳтиёжини» қондирувчи кейинги нусхаси мавжуд бўлади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, мазкур турдаги неъмат қиймати, энг зарур эҳтиёжни қондирувчи кейинги нусханинг нафлилиги билан аниқланади.
қейинги қўшилган миқдор нафлилиги муаммосини ўрмонда яшовчи чол эга бўлган беш қоп галла мисолида тасвирлаш мумкин. Бу галла қопларининг фойдалилиги камайиб борувчи тартибда жойлашади: биринчи қоп энг зарур озиқ–овқат эҳтиёжларини қондириш учун истеъмол қилинади, иккинчиси – овқатланишни яхшилаш учун, учинчиси –уй паррандаларини боқиш, тўртинчиси – пиво тайёрлаш учун, бешинчиси –эрмак учун (тўтиқушни овқатлантиришга).
қандайдир бир қоп галладан маҳрум бўлган чол амалда тўтиқушни овқатлантиришдан, яъни унга зарур бўлган эҳтиёжини қондиришдан воз кечган бўлур эди. Шу сабабли, хусусан, у беш қоп галладан ҳар бирининг нафлилигини аниқлаб беради.
Демак, ҳар бир неъматнинг охирги қўшилган бирлиги, яъни унча муҳим бўлмаган эҳтиёжни қодирувчи бирлигининг нафлилиги камайиб бориш ҳарактерга эгадир.
қиймат ва баҳо назариясида янги йўналишни бошлаб берган киши, машҳур инглиз иқтисодчиси М.А.Маршалл ҳисобланади. қўшилган миқдор нафлилиги назариясининг бир томонлилигини у қийматни фақат нафлилик билан тушунтиришда кўрди. А.Маршалл кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариясини талаб ва таклиф назарияси ҳамда ишлаб чиқариш ҳаражатлари назарияси билан боглашга ҳаракат қилди.
А.Маршаллнинг товар қиймати нима билан аниқланишини билишда қўшилган миқдор нафлилиги ва ишлаб чиқариш ҳаражатларини синтез қилиш (умумлаштириш) зарурлиги ҳақидаги фикри жуда машҳур. Неоклассик-ларнинг қиймат ва баҳонинг бир негизли (монистик) назариясини яратишга уриншдан чекиниш хусусан А.Маршалл ишлари билан боглиқ. Неоклассикларнинг қоидалари қийматнинг ягона манбаи, баҳонинг ягона асоси ва бозор хўжалигида жамият даромадларининг ягона манбаи топилиши зарурлигини билдиради. Бундай ягона манба, масалан, қ.Маркс назариясида меҳнат, маржоналистларда қўшилган миқдор нафлилиги катгорияси ҳисобланади. А.Маршалл назариясида эса қиймат ва баҳо ҳам талаб (қўшилган миқдор нафлилиги) ва ҳам таклиф (товар ишлаб чиқариш ҳаражатлари) томонида ётувчи бозор кучлари ўзаро таъсири орқали аниқланади.
А.Маршалл фикрича, товар қиймати тенг даражада кейинги қўшилган миқдор нафлилиги ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади. Шундай қилиб, А.Маршаллдан бошлаб иқтисодиёт назариясида қийматнинг туб асосини қидириб топишдан чекиниш ва функционал таҳлилга, яъни бир вақтда баҳолар ва талаб–таклифларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга ўтилди.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish