1. Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши



Download 159 Kb.
bet2/5
Sana19.02.2022
Hajmi159 Kb.
#457931
1   2   3   4   5
Bog'liq
Товар пул муносабатлари

2. Товар ва унинг хусусиятлари.


Товар - пул муносабатларини тушунишда товарнинг мазмунини, унинг хусусиятларини билиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Товар деб бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган айирбошлаш учун яратилган маҳсулотга айтилади. Ёки, бошқача айтганда, товар нафлиликка (истеъмол қийматга) ва алмашува қийматига эга бўлган бозор учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизматлардир.
Демак, товарнинг икки хусусияти бор: биринчидан, у кишининг қандайдир эҳтиёжини қондиради: иккинчидан, у бошқа буюмга айирбошлана оладиган буюмдир. Бошқача айтганда, товар истеъмол қийматга ва алмашув қийматга эга.
Буюмнинг истеъмол қиймати шундан иборатки, у кишилар учун фойдали, нафлидир. У шахсий истеъмол буюми сифатида бевосита ёхуд ишлаб чиқариш воситалари сифатида билвосита кишиларнинг бирон –бир эҳтиёжини қондиради.
Хўш, товарнинг маҳсулотдан фарқи нимада? Товар, энг аввало, ўз истеъмоли учун эмас, балки бошқаларнинг истеъмолчи учун бозорга сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулотдир. Товарнинг натурал –буюм ва ижтимоий –иқтисодий томонлари, хусусиятлари ана шундан келиб чиқади.
Хар бир товар маълум бир нафлиликка эга, лекин бу истеъмол қиймат уни яратувчининг ўз эҳтиёжлари эмас, балки айирбошлаш орқали бошқа кишилар эҳтиёжини қондиради, яъни ижтимоий истеъмол қиймат ҳисобланади. Истеъмол қиймати товарларнинг бошқа товарларга айирбошланиш қобилиятига эга бўлганлиги учунгина, у ўзининг яратувчисини қизиқтиради. Товарнинг шу хусусияти, айирбошланувчанлиги унинг алмашув қиймати номини олади. Товарларни сотишда уларнинг нарх кўрсаткичи алмашув қийматини яққол кўрсатади. Инсон меҳнати билан яратилмаган кўплаб буюмлар масалан, булоқдаги сувлар, ёввойи дарахт мевалари истеъмол қийматига эга бўлади. Лекин улар ҳам доим ҳам товар бўлавермайди. Буюмлар товар бўлиши учун, у айирбошлашга мўлжалланган, маълум меҳнат сарфланган бозорга, сотишга чиқарилган бўлиши зарур.
Алмашув қиймат –бу бирор турдаги истеъмол қийматнинг бошқа турдаги истеъмол қийматга айирбош қилинадиган миқдорий нисбат. Масалан, битта болта 20 кг, галлага айирбош қилинади. Айирбош қилинадиган товарларнинг бу миқдорий нисбатида уларнинг алмашув қиймати ифодаланади.
Алмашув қиймати нимага асосланади? қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари1 ҳисоблайдики, товарлар қийматининг умумий асоси –бу меҳнат, шу сабабли улар маълум миқдорларда бир-бирига тенглаштирилади. Уларнинг фикрича товарларнинг табиий хусусиятларидан бирортаси –огирлиги хажми, шакли ва шу кабилар умумий асос бўла олмайди, фақат меҳнат сарфлари шундай асос ҳисобланади. Алмашишнинг зарур шарти айирбош-ланадиган товарларнинг хар хил истеъмол қийматлари ҳисобланади, лекин хар хил товарларининг истеъмол қиймати сифат жихатидан турлича бўлиши мумкин: меҳнат қиймати назариячилари карашларича миқдорий ўлчамга эга эмас. Миқдор жиҳатдан бараварлаштириш эса улар фикрича ҳамма сифат жихатидан умумий, ягона бирон-бир нарса бўлишини тақазо этади, бундай умумий нарса уларни яратиш учун сарфланган меҳнатдир.
Бу ўринда сўз меҳнатнинг муайян, аниқ турлари тўгрисида бормайди. Бу турлар бир-биридан сифат жихатдан фарқ қилади, бу эса аниқ истеъмол қийматларининг хусусиятларини келтириб чиқаради. Товарлар ўлчовдош бўлишининг боиси шуки, буларнинг ҳаммаси умуман меҳнат маҳсулидир, яъни инсон кучи, мияси, мущаги, асаблари ва хоказолари сарфнинг маҳсулидир. Демак, умуман инсон меҳнати маҳсули сифатида товарлар бир хил ва ўлчовдошдир. Товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат унинг қийматини ташқил қилади. Бу қиймат товар айирбошлаганда кўринади, шунинг учун алмашув қиймати (яъни истеъмол қийматларини айирбошлаш нисбати) қиймат шакли бўлиб, унинг ташқи кўриниши бўлиб хизмат қилади. Товарнинг ўзи эса икки томонининг истеъмол қиймати ва қийматининг узвий бирлигидан иборатдир. Товар қийматининг миқдори, ижтимоий-зарурий вақти деб аталадиган иш вақтида ҳисобланади. Ижтимоий зарурий иш вақти муайян ижтимоий нормал ишлаб чиқариш шароитида ва муайян жамиятдаги меҳнат малакаси ва жадаллашуви даражаси ўртача бўлган шароитда бирон бир товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақтидир. Товар қийматининг миқдорини ҳисоблашда меҳнатнинг оддий ва мураккаб, малакали ва малакасиз, ақлий ёки жисмоний турлари ҳисобга олинади. қийматни ҳисоблашда нисбатан мураккаб меҳнат кўпайтирилган ёки даражага кўтарилган оддий меҳнат сифатида чиқади, шу сабабли оз миқдордаги мураккаб меҳнат кўп миқдордаги оддий меҳнатга тенглаштирилади.
Товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб товар ишлаб чиқарувчи меҳнати табиатининг икки томонламалигидадир. Бир томондан, бу – муайян турдаги аниқ меҳнатдир. Шунинг учун, истеъмол қийматни яратган меҳнат аниқ меҳнат деб ном олган. Иккинчи томондан, меҳнат–аниқ шаклдан қатъий назар умуман сарфланган инсон ишчи кучидир, жами ижтимоий меҳнатнинг бир қисмидир. У ўзининг шу сифатида абстракт меҳнат деб аталади. Бу меҳнат эса товар қийматини яратади. Умуман меҳнат ва ижтимоий меҳнат жамиятнинг тараққиётининг ҳамма босқичларида мавжуд бўлган. Ибтидоий жамиятда ҳам, патриархал оилада ҳам одамлар кучларини сарфлаб, бирон-бир тарзда бир-бирлари учун меҳнат қилганлар. Бироқ бунда қиймат вужудга келмаган, товар яратилмаган. Демак, қийматда оддий ижтимоий меҳнат эмас, балки алоҳида тарихий шароитдаги ижтимоий меҳнат мужассамланади.
Хўш, унинг ўзига хос хусусияти нимада? Бу хусусият шундаки, товар ишлаб чиқариш шароитида меҳнатнинг ижтимоий характери яширинган бўлади. Меҳнат фақат айирбошлаш соҳасида, яъни ўзи амалга ошиб бўлганидан кейин ижтимоий характерни намоён этади. қиймат яратувчи абстракт меҳнат–меҳнатнинг фақат товар ишлаб чиқаришига хос бўлган ва алоҳидалашган товар ишлаб чиқарувчилар муносабатини ифодалайдиган ўзига хос ижтимоий шаклдир.
Бу қоида, ижтимоий меҳнатнинг моддийлашувига қийматга ҳам баб-бараварига таалуқлидир. қиймат товарнинг эмас, балки фақат меҳнатнинг ижтимоий хоссаси бўлиб, табиат ашёларининг бирорта ҳам молекуласи, заррачаси йўқдир. қийматнинг асосида одамлар бир-бирлари учун меҳнат қилишларини билдирувчи ижтимоий меҳнат ётади. Бироқ, алоҳидалашган товар ишлаб чиқарувчилар меҳнати сингари ўзининг ижтимоий характерини фақат меҳнат маҳсулларини айирбошлаш орқали кўрсатади.
Товарлар қийматининг миқдори меҳнат унумдорлигига қараб ўзгаради. Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори билан ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши товар бирлиги қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.
Меҳнат унумдорлигига бир қанча омил таъсир қилади. Бу омиллар меҳнат қуролларининг ривожланиши даражаси ва самарадорлиги, ишчининг малака даражаси, фан ва техниканинг тараққиёти даражаси, фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш даражаси, ишлаб чиқаришнинг тўпланув даражаси, табиий шароитлардир.



Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish