6. Мулк-талаб
Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-истамас ушбу фаолият биан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан оладиган даромаднинг иккита таркибий қисмни ўз ичига олади: чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўлов.
7. Мулк-акция.
Жамиятнинг кўп сонли иштирокчилари нафақат унинг хўжалик фаолияти натижалари учун жавобгарликнинг, балки бошқарувчилар томонидан иштирокчилар ишончининг суиистеъмол қилиниши имкониятининг ҳам тақсимланишини юзага келтиради.
5. Мулкий хуқуқлар тақсимотининг таҳлили
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жамоалар, уларнинг бирлашмалари; жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар; фуқароларнинг оилавий ва ўзга бирлашмалари; маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари; халқ депутатларининг барча бўғиндаги Кенгашлари ҳамда улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари; бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар; бошқа давлатларнинг юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Мулкий ҳуқуқ субъекти
Мулкий ҳуқуқ объекти
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
- иморатлар ва иншоотлар, турар жой ва квартиралар;
- маҳсулотлар, маҳсулот ва хизмат кўрсатиш белгилари, саноат намуналари;
- ихтиролар, фойдали моделлар, селекция ютуқлари;
- асбоб-ускуналар, моддий ва маънавий маданият буюмлари;
- пуллар, қимматли қоғозлар;
- инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти ва бошқа мол-мулклар.
- мулкка эгалик қилиш;
- мулкдан фойдаланиш;
- мулкни тасарруф этиш.
Мулкий ҳуқуқ турлари
Мулкий ҳуқуқнинг амалга ошириш қоидалари
- мулкдор мулкдан қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкин;
- мулкдор ўзига қарашли мол-мулкнинг мулкий ҳуқуқни фақат ўзи бошқа шахсларга беришга ҳақли;
- мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкин.
- мулкдор ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақли;
- фуқаролар меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан қатьий назар мулкдор ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда эгаллаб олинган мол-мулкини талаб қилиб қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
- мулкий ҳуқуқнинг амалга оширилиши атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, жисмоний, юридик шахсларнинг ва давлатнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак.
Мулкий ҳуқуқнинг ҳимоя қилиниши
- мулкий ҳуқуқни ҳимоя қилиш суд ёки хўжалик суди томонидан амалга оширилади;
- гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, мулкдан тўла хўжалик юритиш, уни оператив бошқариш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки қонунда (шартномада) кўзда тутилган бошқа ҳолларда, мол-мулкка эгалик қилувчи шахсга ҳам тааллуқлидир. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
- мулкдорга қарашли мол-мулкни олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан ёки давлат идорасининг мулкдор мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган бошқа қарори муносабати билан мулкдорнинг ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга фақат қонунчилигида белгиланган ҳолларда ва тартибдагина йўл қўйилади. Бунда мулк ҳуқуқи тўхтатилиши оқибатида етказилган зарар мулкдорга батамом тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |