10-боб. Бюджет устуворлигини таъминлаш
27.
|
Бюджет қамровининг тўлиқлиги таъминлаш
|
Консолидациялашган бюджет таркибига бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари жамғармаларининг киришини назарда тутадиган меъёрий талабларни ўрнатиш, шунингдек, бюджет ҳисоботларида (жумладан, Давлат молияси статистикани юритиш форматларида) уларни акс эттириш учун бирхиллаштирилган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш.
2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғарма-сининг даромад ва харажатларини жамланган ҳолда, консолидациялашган ҳисоботини тақдим этиш ҳамда давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариладиган ташқи қарз ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.
|
Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисобот
|
2020 йил IV чорак
2021 йил I чорак
|
Молия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар
|
Вазирлик ва идораларнинг иқтисодий блок ходимларини ўқитиш
|
28.
|
Давлат сектори корхоналарининг ваколат чегараларини қайта кўриб чиқиш.
|
Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда давлат корхоналарининг функция ва вазифаларини таҳлил қилиш.
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартиришга қаратган ҳолда давлат корхоналари фаолиятини таркибий ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш
|
2020 йил IV чорак
|
Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари
|
Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш
|
29.
|
Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларни қайта тақсимлаш.
|
Ўрта муддатли бюджетлаштиришга тўлиқ ўтишга тайёргарлик кўриш жараёнида бюджет ташкилотларининг ва давлат бошқарувининг қуйи органлари жавобгарлигини ва мажбуриятларини кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги ва тармоқ вазирликларининг бюджет ва молияни бошқариш соҳасидаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш.
|
Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш
|
2021 йил II чорак
|
Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари
|
Жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва таклиф ишлаб чиқиш бўйича халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш
|
30.
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети жараёни иштирокчиларининг ҳисобдорлигини ошириш.
|
Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда давлат корхоналари томонидан бюджет маблағлари, давлат активлари ва давлат ресурсларидан фойдаланганлик юзасидан ҳисобот бериш тартибини қайта кўриб чиқиш.
|
Таҳлилий ҳисобот ҳамда натижаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш
|
2021 йил
май
|
Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари
|
Халқаро валюта жамғармаси навбатдаги миссияси даврида муҳокама қилиш ва тавсияларни олиш
|
|