8-боб. Солиқ хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш
22.
|
Хизмат кўрсатишга йўна?тирилган солиқ хизматларини ривожлантириш ва солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларни киритиш.
|
Солиқ хизматларини кўрсатиш бўйича мобил иловалар сонини кўпайтириш.
Онлайн назорат-касса аппарати ва виртуал касса тизимини қўллашни таъминлаш бўйича чоралар кўриш.
Бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини (электрон ҳисоб-фактуралар тизимини тўлиқ жорий этиш) рақамлаштириш ва бирхиллаштириш.
|
Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш стратегияси доирасида
|
2020-2021 йиллар
|
Давлат солиқ қўмитаси
| |
9-боб. Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш
|
23.
|
Давлат харидлари соҳасида норматив ва услубий базани такомиллаштириш.
|
Давлат харидларининг танлов ва тендер савдолари орқали амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш
|
2020 йил IV чорак
|
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
Осиё тараққиёт банки ва Франция ривожланиш агентлиги ёрдами
|
24.
|
Электрон давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш.
|
Давлат харидлари бўйича ахборот тизимларига харид қилиш тартиб-таомилларининг электрон шаклда амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уларни модернизация қилиш.
|
Техник талабномалар ишлаб чиқиш
|
2020-2021 йиллар
|
Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Европа тикланиш ва тараққиёт банки
|
25.
|
Давлат харидлари жараёнларида янада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш.
|
Электрон харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг замонавий турларини жорий қилиш орқали давлат харидлари жараёнларида тадбиркорлик субъектлари иштирокини тизимли кўпайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантириб бориш.
|
Молия вазири буйруғи
|
2023-2024 йиллар
|
Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш
|
26.
|
Давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида мониторинг қамровини кенгайтириш
|
Корпоратив буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида корпоратив буюртмачиларнинг харидларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон мониторинг қилишни босқичма-босқич татбиқ этиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш .
|
Норматив-хуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
|
2021 йил
II чорак
|
Молия вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги
|
Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш
|
3-бўлим. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш
|
|