§ 3. Брокерликфаолиятини тартибга солиш
5. Брокер мижоздан куйидаги маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга хақли:
а) қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича битим тузишда мижознинг тўлов қобилияти;
б) қимматли қоғозларнинг ва уларга бўлган мулк ҳуқуқининг мавжудлиги — уларни сотиш шартномасини тузишда;
в) қимматли қоғозларга учинчи шахслар олдида мажбуриятлар юклатилганлиги ёки ушбу қимматли қоғозлар тақдим этадиган ҳуқуқларнинг амалга оширилиши тўҳтатилиши ёхуд имконсизлигини келтириб чиқарувчи эмитентнинг молиявий-ҳўжалик фаолияти билан боғлиқ мижозга маълум бўлган вазиятларнинг мавжудлиги;
г) мижознинг лаёқати – жисмоний шахснинг ўз ҳаракатлари билан эга бўлиш ва фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни тўлиқ ёки қисман бажариш лаёқати;
д) мижозлар раҳбарларининг ваколатлари — юридик шахсларнинг манфаатларини ифодалаш ва ушбу юридик шахслар учун ҳуқуқий оқибатларга олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширишга қонуний ҳуқуққа эгалиги;
е) брокерлик хизматлари орқали битимни амалга оширишни ҳоҳлаган мижознинг ҳисобварағида турган қимматли қоғозлар учун тўлиқ тўловни.
6. Узайтириш имконияти билан бир йилга тузиладиган шартнома асосида инвестиция воситачиси мижозларга:
мижознинг номидан ва ҳисобидан брокерлик хизматларини;
ўз номидан, лекин мижознинг хисобидан брокерлик хизматларини;
депозитар хизматлар кўрсатади.
Инвестиция воситачиси мижозга депо ҳисобларини электрон шаклда ва бошқа алоқа воситалари орқали очишга, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш бўича буюртмаларни қабул қилишга, шунингдек мижозларга бошқа хизматлар кўрсатишга ҳақли;
Брокер, топшириқни бошқа шахсга ўтказилиши холларидан ташқари (ишониб топшириш), унга берилган топшириқни шахсан бажаради. Брокерларга битимни амалга оширишни ишониб топшириш фақат брокерлар учун амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Брокерлик хизматларини амалга ошириш жараёнида, инвестиция воситачиси мижоз билан тузилган шартномага асосан уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотиб олиши ва сотиши учун ўз мижозларига пул маблағлари ва қимматли қоғозлар кўринишидаги карзни бериши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1108-5, 30.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон — 2019 йил 2 мартдан кучга киради)
71. Брокер мижоз томонидан унга берилган пул маблағларини ўз манфаатлари йўлида ишлатишга ҳақли, агарда бу кўрсатилган маблағлар эвазига унинг топшириқларини бажаришни ёки мижознинг талабига биноан уларни қайтаришни кафолатловчи, мижоз билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса.
72. Брокерга пул маблағларини ўз манфаатлари йўлида ишлатиш хуқуқини берган мижозларнинг пул маблағлари, шундай хуқуқни бермаган мижозларнинг пул маблағлари турган хисобварақ (ҳисобварақлар)дан алоҳида ҳисобварақ (хисобварақлар)да туриши керак. Брокер ўз маблағларини ушбу хисобга ўтказиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни мижозларга қайтариб бериш ва (ёки) мижозларга қарз бериш холлари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Инвестиция воситачиси мижоз-норезидент билан тузилган шартномага асосан, қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)да мижоз-норезидентнинг номидан ва ҳисобидан хорижий валюталарни сотиб олиш (сотиш) учун тижорат банкларига буюртмалар топширишга ҳақли.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1108-5, 30.11.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон — 2019 йил 2 мартдан кучга киради)
8. Мижоз билан тузиладиган шартномада брокер қуйидаги барча шартларни назарда тутиши керак:
а) шартнома тури;
б) хизмат тури — қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, шунигдек, мижознинг талабига кўра брокернинг ваколатига кирадиганган бошқа қўшимча хизматлар;
г) қимматли қоғозлар билан битимлар ва операцияларга доир ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига олиш бўйича мижоз мажбуриятлари;
д) қимматли қоғозларни ўтказиш ва уларни тўлаш муддати ва усули;
е) инвестиция воситачисига воситачилик ҳаққининг миқдори ва уни тўлаш муддатлари;
ж) томонлар жавобгарлиги.
9. Томонлар зарур деб ҳисоблаган шартноманинг бошқа шартлари томонларнинг ихтиерига кўра белгиланади.
10. Мижознинг кўрсатмаси бўйича бир нечта битимларни бажариш ёки бир нечта юридик харакатларни амалга оширишда томонлар пул маблағларини ёки қимматли қоғозларни мижоз томонидан шартнома бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармагунга қадар вақтинчалик брокернинг хисобларида сақлаб туриши шартномада кўрсатилган бўлиши мумкин.
12. Брокер:
а) агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мижозларнинг биринчи талаби бўйича топшириқлар бажарилиш холати хақида барча маълумотларни беришга;
б) агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, битим тузилгандан сўнг дарҳол мижозга, мижоз кўрсатмаси бўйича қимматли қоғозлар олди-сотдисини тасдиқловчи шартнома нусхаларини ёки бошқа хужжатларни юборишга, тузилган битимлар шартлари ҳақида маълумот беришга;
в) агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлмаса, кўрсатмани бажариш учун тузилган битимлар бўйича барча олинганларни мижозга кечиктирмасдан юборишга;
г) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив-хуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ мижозларнинг қимматли қоғозларини ва пул маблағларини сакланишини ва алохида ҳисобини таъминлашга, амалга оширилган операциялар бўйича мижозга ушбу мижоз учун тайёрланган даврий хисобдорликни, мижознинг хисобидаги пул маблағлари ва қимматли қоғозларнинг харакати (комиссия миқдори ва брокернинг бошқа мукофотлар тўғрисидаги маълумотларини ўз ичига олган) кўчирмаларни ва бошқа ҳужжатларни қонунчилик ва тузилган шартномага мувофиқ тақдимга этишга;
д) номинал сақловида бўлган қимматли қоғозлар эгалари — мижозларга қимматли қоғозларга бўлган хуқуқларни амалга ошириш учун, қиматли қоғозлар эмитенти ёки унинг агенти томонидан тақдим этилган, маълумот ва хужжатларни тақдим этишга;
е) хар бир мижознинг пул маблағлари ҳисобини юритиш, шартномада кўрсатилган асосларга мувофиқ ва фақат мижоз кўрсатмаси бўйича битимлар тузиш ва операцияларни амалга ошириш, тузилган битимлар ва қилинган операциялар тўғрисида хисобот беришга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) депозитар тизимдаги ўз мижозлари тўғрисидаги маьлумотларни долзарблаштириш, шунингдек уч йил ва ундан ортиқ вақт мобайнида алоқага эга бўлмаган мижозлар билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш чораларини кўришга мажбур.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1108-5, 30.11.2018 й.) асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон — 2019 йил 2 мартдан кучга киради)