§ 1. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
брокер — фонд биржасининг аъзоси бўлган, мижоз топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимлари тузувчи инвестиция воситачиси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1108-5, 30.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон — 2019 йил 2 мартдан кучга киради)
дилер — фонд биржасининг аъзоси бўлган ўз номидан ва ўз ҳисобидан биржа битимлари тузувчи инвестиция воситачиси;
мижоз — қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг хизматларидан фойдаланувчи депонент ёки бошқа шахс;
манфаатлар тўқнашуви – инвестиция воситачиси ва (ёки) мехнат ёки фуқаролик-хуқуқий шартномаси асосида ўз фаолиятини олиб борувчи унинг ишчилари (бундан кейин — ишчилар), ва инвестиция воситачиси мижозининг ўртасидаги инвестиция воситачиси ва (ёки) унинг ишчиларининг мижозга зарар келтирувчи ва мижоз учун салбий оқибатларга олиб келувчи харакатлари (харакатсизлиги) натижасидаги мулкий ва бошқа манфаатларининг тўқнашуви;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 февралдаги 2019-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1108-6, 06.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1108-6/2718-сон)
11. Банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга тижорат банклари ва суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш хуқуқига эга. Бунда, тижорат банклари ва суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.