1. Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-боб. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари



Download 2,88 Mb.
bet16/41
Sana06.03.2023
Hajmi2,88 Mb.
#916853
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
3-сон БҲС Бюджет ҳисоботи

4-боб. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари
1-§. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилиш тартиби
159. Давлат бюджетининг бюджет ҳисоби (бошқа ҳисобрақамлардаги маблағлар бундан мустасно) тегишли бюджетларнинг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, бюджет тизими бюджетлари ва Бюджет маблағлари жамғармаси бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида юритилади.
160. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Стандартнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот;
Стандартнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда Бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда Молиявий ҳолат тўғрисида баланс ҳисобот (шунингдек, ушбу ҳисоботнинг 1 ва 2-иловалари);
Стандартнинг 14-иловасига мувофиқ шаклда Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 15-иловасига мувофиқ шаклда Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
Бюджет ташкилотларининг тармоқ, штат ва контингентлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот.
161. Давлат бюджети ижросининг балансида ҳисобот давридаги Давлат бюджетининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қолдиқлари тўғрисида маълумотларни, ягона ғазна ҳисоб варағи орқали ўтадиган операциялардан, шунингдек бюджет ташкилотларининг баланс ҳисоботидаги активлар, мажбуриятлар ва соф активлар/капитал кўрсатгичларидан иборат бўлади.
162. Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ ҳисобот даврида ягона ғазна ҳисоб варағига келиб тушган ва ҳисобланган давлат бюджети даромадлари акс эттирилади.
163. Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар, бюджетлараро муносабатларнинг ҳисобот даврида ягона ҳисоб варақдаги касса харажатлари ва ҳақиқий харажатлари акс эттирилади.
164. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, Бюджет ташкилотларининг тармоқ, штат ва контингентлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар тегишли бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни жамлаш орқали тузилади.
165. Туман ва шаҳар молия бўлимлари туманлар ва шаҳарлар бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни:
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг тақдим қилинган молиявий ҳисоботлари;
ягона ғазна ҳисобвараққа келиб тушган давлат бюджети даромадлари;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги ҳисоботлари;
туманлар ва шаҳарларнинг бюджетлараро муносабатлар ижроси юзасидан маълумотлари асосида тузади.
166. Туман ва шаҳар молия бўлинмалари ҳисобот даври учун туманлар ва шаҳарларнинг бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни:
юқори турувчи молия органларига — улар белгилаган муддатларда;
тегишли ҳокимликларга — туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот юқори турувчи молия органларига тақдим этилганидан сўнг уч иш куни ичида тақдим этади.
167. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармалари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни:
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг тақдим қилинган молиявий ҳисоботлари;
туман ва шаҳар молия бўлимлари томонидан тақдим қилинган туманлар ва шаҳарлар бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар;
бюджетлараро муносабатлар ижроси тўғрисидаги маълумотлар асосида тузади.
168. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармалари ҳисобот даври учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Молия вазирлигига тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва тегишли ҳокимликларга — Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Молия вазирлигига тақдим этилганидан сўнг уч иш куни ичида тақдим этади.
169. Молия вазирлиги давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни:
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг тақдим қилинган молиявий ҳисоботлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари тақдим қилган Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари;
бюджетлараро муносабатлар ижроси тўғрисидаги маълумотлар асосида тузади.
170. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади):
Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда;
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача тақдим этади.

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish