3-§. Молиявий фаолият натижалари тўғрисида ҳисобот
29. Молиявий фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботда бюджет ташкилотининг ҳисобот даври бўйича ҳисобланган даромад (тушум)лар ва ҳақиқий харажатлар ўртасидаги фарқ ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари йиғиндиси акс эттирилади.
30. Молиявий фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботнинг «Даромадлар» устунида 308-шаклдаги «Бош журнал китоби»даги қолдиқлар қуйидаги субсчётлар бўйича акс эттирилади:
бюджетдан молиялаштириш;
тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар;
бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлар;
тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар;
тақсимланиши назарда тутилган тушумлар бўйича ҳисобланган даромадлар;
ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар бўйича ҳисобланган даромадлар;
ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича ҳисобланган даромадлар;
умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар;
бюджет ташкилотлари томонидан стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар;
бюджет ташкилотларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлар.
31. «Даромадлар — жами» қаторида 010, 011, 012, 013, 014, 015, 016, 017, 018, 019, 020-қаторларнинг йиғинди суммаси акс эттирилади.
32. Молиявий фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботнинг «Харажатлар» устунида 308-шаклдаги «Бош журнал китоби»даги қуйидаги субсчётлар бўйича қолдиқлар акс эттирилади:
бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар;
тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар;
таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар;
бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар;
бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар.
33. «Харажатлар — жами» қаторида 030, 031, 032, 033 ва 034-қаторларнинг йиғинди суммаси акс эттирилади.
34. «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» қаторида «630 000 — Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчётининг дебетидаги қолдиқ маблағлар ижобий, аксинча кредитидаги қолдиқ маблағлари эса салбий кўрсатгичда акс эттирилади.
35. «Жорий ҳисобот даврининг молиявий натижалари» қаторида 030 қатордан 040 қатор айирилади ва 050, 060, 070, 080, 090, 100, 110 қаторларни қўшилгандаги натижаси кўрсатилади. Яъни «Даромадлар — жами» қаторидан «Харажатлар — жами» қатори айирилади ҳамда Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари, Марказлашган ҳолда қабул қилинган (берилган) моддий қийматликлар, Беғараз (бепул) қабул қилинган (берилган) моддий қийматликлар, Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар, Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш, Реализация ва харажатлар, Курс фарқи бўйича фойда (зарар) ларнинг қолдиқ суммалари акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |