1. Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-боб. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботларини тузиши ва тақдим қилиши



Download 2,88 Mb.
bet3/41
Sana06.03.2023
Hajmi2,88 Mb.
#916853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
3-сон БҲС Бюджет ҳисоботи

2-боб. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботларини тузиши ва тақдим қилиши
1-§. Молиявий ҳисоботларини тузиш ва тақдим қилиш
9. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг йиллик молиявий ҳисоботлари келгуси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига тузилади. Чораклик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилининг 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига тузилади.
10. Бюджет ташкилотлари тармоқ, штат ва контингентлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларига (рўйхат рақами 2837, 2016 йил 8 ноябрь) мувофиқ тузади ва топширади.
11. Бюджет ташкилотлари томонидан топшириладиган йиллик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:
Стандартнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Баланс (1-сон шакл);
Стандартнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Молиявий фаолият натижалари тўғрисида ҳисобот;
Стандартнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл);
Стандартнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот;
Стандартнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Стандартнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда Бюджет ташкилотини чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.
12. Бюджет ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятларини амалга оширса, ушбу фаолиятлари бўйича белгиланган тартибда ва муддатларда молия органларига Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларида (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) белгиланган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 2-сон шаклга мувофиқ тақдим этади.
13. Бюджет ташкилотлари томонидан топшириладиган чораклик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:
Баланс (1-сон шакл);
Молиявий фаолият натижалари тўғрисида ҳисобот;
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл);
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот;
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Бюджет ташкилотини чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.
14. Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисобот шакллари (жамланма ҳисоботлардан ташқари) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган 308-сон шаклдаги «Бош журнал китоби» (бундан буён матнда Бош журнал китоби деб юритилади) ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларидаги маълумотлар асосида тузилади.
15. Бюджет маблағларини олувчилар Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига) чорак (йил) учун Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)ни мазкур Стандартнинг талабларига мувофиқ ҳолда тақдим этади.
16. Молиявий ҳисоботлар шаклларининг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
«Ташкилот» реквизитида ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатилади;
«Бўлим, кичик бўлим, боб» реквизитида ташкилотнинг бюджет таснифига мувофиқ ташкилий ва вазифа жиҳатидан бўлиниши (белгиланиши) кўрсатилади;
«Ҳисобот даври» реквизитида ҳисобот тузилаётган тегишли давр (йил, чорак) кўрсатилади;
«Бюджет тури» реквизитида ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ маблағлар манбаи ва ташкилот тақдим этадиган ҳисобот бўйича бюджетлар даражаси кодлари кўрсатилади;
«Ўлчов бирлиги» реквизитида ҳисобот тузилаётган ўлчов бирлиги келтирилади.

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish