23212 Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Молия вазирлиги Ғазначилигидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Молия вазирлиги Ғазначилигидан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўловлари учун нақд пулда берилган маблағларнинг ва/ёки фойдаланилмаган маблағларнинг Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисобварағига қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23214 Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмасидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмасидан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўловлари учуи нақд пулда берилган маблағларнинг ва/ёки фойдаланилмаган маблағларнинг Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаси ҳисобварағига қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23216 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонд маблағлари
(III-бўлим 23216-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: Фонднинг қишлоқ хўжалигини замонавий техника билан таъминлаш ва сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни молиялаштириш ва сотиш учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23218 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан ажратилган мақсадли маблағлар
(III-бўлим 23218-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан «Ўзагросервис» АЖ корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига келиб тушган маблағларнинг ҳисоби.
(III-бўлим 23218-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг кредитида Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан келиб тушган маблағларнинг суммалари акс эттирилади.
(III-бўлим 23218-ҳисобварағининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23220 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан олинган мақсадли маблағлар
(III-бўлим 23220-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат буюртмаси ҳисобига контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бўнак тўловлари ва якуний ҳисоб-китоблар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ўрнатилган тартибда харажатларга ўрнатилган нормативлар асосида бошқа товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар)ни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлим 23220-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган аванс тўловларининг суммаси, шунингдек етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб маҳсулотлар тури (пахта хом ашёси, ғалла ва гуруч-шоли) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23222 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонднинг мақсадли маблағлари
(III-бўлим 23222-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига келиб тушган маблағларнинг ҳисоби.
(III-бўлим 23222-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |