1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар


Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)



Download 1,52 Mb.
bet86/287
Sana03.06.2022
Hajmi1,52 Mb.
#632525
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   287
Bog'liq
773-17 13.08.2004

12999 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13000 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
13001 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13005 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддатида қайтарилмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича
кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13001 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 13009 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар», 15201 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар», 15205 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13099 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   287




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish