|
Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
|
bet | 82/287 | Sana | 03.06.2022 | Hajmi | 1,52 Mb. | | #632525 |
| Bog'liq 773-17 13.08.2004
12803 Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит берилган санадан бошлаб 1 йилгача муддатга тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган кредитларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12805 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган, муддатида сўндирилмаган қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган, қайта таснифланган ва мазкур ҳисобвараққа 12801 — «Жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар», 12802 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар», 12803 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар», 12809 — «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 14401 — «Жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар», 14402 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар», 14403 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар», 14405 — «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб- қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ўтказилган муддатида тўланмаган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан сўндирилган, бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредитлар ва/ёки захира ҳисобварақлари ҳисобидан 12899 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан эҳтимолий зарарларга ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|