12705 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат корхона, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 12704 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар», 12709 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 15101 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар», 15104 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар», 15105 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 — «Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12709 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган давлат корхона, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, мақоми бўйича кредитлар деб аталадиган овердрафт ва бошқа операциялар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 12704 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 12705 — «Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва давлат корхона, ташкилот, муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |