Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит «Мижознинг асосий депозит ҳисобварағи»
Кредит 22624 — «Савдо корхоналарининг мақсадли маблағлари» тегишли ҳисобварағига кирим қилинади (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шу ҳудудда бош банки ёки филиали бўлмаган банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассасига тегишли бўлган нақд пул бўйича маблағлар қайта санаш кассасида санаб бўлингандан кейин, электрон мемориал ордер шакллантирилиб, вакиллик ҳисобварағидан шу куннинг ўзида электрон тўлов тизими орқали ўтказиб берилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» — нақд пулни қабул қилган тижорат банки (филиали)
Кредит 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» — бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали).
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
15. Маблағ олувчининг банкига электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Кредит«Мижознинг асосий депозит ҳисобварағи»
Кредит 22624 — «Савдо корхоналарининг мақсадли маблағлари» (ҳисобварақнинг тегишли шахсий ҳисобварағига кирим қилинади)
Агар банк томонидан 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағидан мемориал ордер билан бошқа банк мижозларининг асосий депозит ҳисобварағига ёки акцизли товарлар сотувидан пул тушумлари суммаси ўтказилганда, ҳар бир акциз товар тури бўйича савдо тушуми суммасини алоҳида мемориал ордер орқали ўтказилиши шарт.
Пул маблағлари банк айланма кассасига электрон тўлов тизими ёпилгандан кейин кирим қилинган бўлса, бошқа банкдаги мижозларнинг ҳисобварағига пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда ўтказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали)га электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали) — нақд пулни қабул қилган тижорат банки (филиали)
Кредит 29896 — «Бошқа мажбуриятлар» — бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
16. Қайта санаш кассасида аниқланган бошқа банкларнинг ҳисоб-китоб чеклари бўйича тўловларнинг ўтказилишида инициатор (тўлов операциясини бошловчи) банк филиали томонидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилиши лозим:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
17. Бенефициар (тўлов операциясини якунловчи) банкка электрон чек келиб тушганда, дастурий йўл билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади: