1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


левераж — банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич; Олдинги таҳрирга қаранг. регулятив капитал



Download 203,34 Kb.
bet3/10
Sana18.07.2022
Hajmi203,34 Kb.
#819786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2693 06.07.2015

левераж — банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;
Олдинги таҳрирга қаранг.
регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-6, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари — келгусида тўланиши лозим бўлган солиққа тортиш давридаги фарқига тааллуқли бўлган даромад солиғи суммаси;
муддати узайтирилган солиқ талаблари — келгусида тўланадиган даромад солиғи суммаси;
кредитнинг қайта ҳисоблаш омили — бу балансдан ташқари активларни таваккалчилик даражасини ҳисоблашда уларга нисбатан қўлланиладиган коэффициент (фоиз).
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Мамлакат, банк ёки корхона «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings», «Moody`s Investors Service» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
2–боб. Капиталнинг энг кам даражасига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Банк устав капитали миқдори 100,0 млрд сўмдан кам бўлмаслиги керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бунда банк I даражали капиталининг миқдорини аниқлаш учун банк устав капиталининг миллий валютадаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳисобот ойининг охирги кунига валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш мақсадида белгиланган валюталар курси бўйича аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-2 23.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисидаги талабларни қўйишга ҳақли:
хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган қониқарсиз молиявий ҳолат;
банк фойдасининг қониқарсиз прогнози;
юқори даражадаги банк таваккалчилиги ва балансдан ташқари моддалар мавжудлиги ҳолатлари аниқланганда.
6. Ҳар бир банкнинг регулятив капитали унинг монандлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилиши лозим.
3-боб. Капитал таркиби
7. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.
8. Регулятив капитал таркибига хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар (ташкил қилинадиган жамғармалар/захиралардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари ва бошқалар) билан чекланган капитал элементлари киритилиши мумкин эмас.
9. I даражали капитал регулятив капиталнинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг учдан бир қисмидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди.
10. I даражали капитал I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитални ўз ичига олади.
11. I даражали асосий капитал банк регулятив капиталининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги ва ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари ёки банк акциядорлик жамиятидан бошқа шаклда ташкил этилганда оддий акцияга тенглаштирилган воситалар. Бундай акциялар ёки воситалар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
банк тугатилганда улар бўйича талаблар банкнинг барча талабларидан (депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари, субординар қарз, имтиёзли акциялар ва бошқалар) сўнг қондирилиши;
эгалари банк тугатилганда барча талаблар қондирилгандан сўнг банк ихтиёрида қоладиган активларнинг ўзларига тегишли улушга мувофиқ қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
муддатсиз ва банкни тугатилишидан бошқа ҳолатларда тўлаб берилмаслиги, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қайта сотиб олиш ҳолатлари мустасно;
(11-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
чиқарилишида банк уни қайта сотиб олиш ёки бекор қилиш бўйича ҳаракат қилмаслиги ҳамда қонуний ва шартномавий талаблар бундай ҳолатни келтириб чиқариш хусусиятларига эга бўлмаслиги;
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган бўлиши;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
б) қўшилган капитал — оддий акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) тақсимланмаган фойда (зарар):
(11-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа захиралар (текинга олинган мулклар (30905) ва асосий воситалар ҳамда номоддий активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (30908) бундан мустасно);
(11-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
тўланмаган дивиденд суммасидан ташқари ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари;
(11-банднинг «в» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шўъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади. Бунда ушбу улушлар мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим;
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) девальвация захираси. Бу захира сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағлардан шаклланади.
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
12. I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги;
эгасининг хоҳишига кўра сотиб олинмаслиги;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши;
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан ушбу акциялар бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган бўлиши;
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкинлиги;
улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмаслиги;
банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиниши мумкинлиги;
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
б) қўшилган капитал — имтиёзли акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шўъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур Низомнинг 11-банди «г» кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари.
(12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Банкнинг кредит рейтинги ўзгариши натижасида дивиденд ставкаларининг ўзгаришига олиб келувчи имтиёзли акциялар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандлардаги шартлар бажарилишидан қатъи назар, I даражали капитал ҳисоб-китобига киритилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
14. II даражали капитал қуйидагиларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) жорий йилдаги соф фойдаси;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
б) чегирмалардан сўнг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизидан юқори бўлмаган миқдордаги стандарт кредитларга (активлар) яратиладиган захиралар;
в) чегирмалардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (акциядорлик ва қарз капитали хусусиятларига эга бўлган воситалар). Аралаш турдаги мажбуриятлар, шунингдек I даражали капиталга киритилмаган имтиёзли акциялар, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, II даражали капиталга киритилади:
тўлиқ тўланган;
гаров билан таъминланмаган;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари ва банк бошқа кредиторлари талаблари бажарилгандан сўнг қондириладиган;
акция эгасининг ташаббуси билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан берилган розилигисиз тўланиши мумкин бўлмаган;
банкнинг барча захираларини қоплаши ва банкни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш ҳуқуқини бермайдиган;
агар банк охирги 3 та чорак мобайнида фойда олмаган бўлса ёхуд оддий ёки имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўламаслик тўғрисидаги қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тўлаш муддати эмитент хоҳишига кўра кечиктирилиши мумкин бўлган акциялар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) субординар қарз — бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
гаров таъминотига эга бўлмаслиги;
банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;
бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;
қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши;
муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши.
Субординар қарзни банкнинг II даражали капитали сифатида тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
бошланғич тўлов муддати етиб келгунга қадар 5 йилдан ошган муддатда — тўлиқ ҳажмда;
бошланғич тўлов муддатидан олдинги 5 йил давомида:
1-йилда — субординар қарз қолдиғининг 80 фоизи;
2-йилда — субординар қарз қолдиғининг 60 фоизи;
3-йилда — субординар қарз қолдиғининг 40 фоизи;
4-йилда — субординар қарз қолдиғининг 20 фоизи;
5-йилда — 0.
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
д) активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммасининг 45 фоизи миқдори.
15. Капиталдан чегирмалар капитал монандлиги коэффициентлари ҳисоблангунга қадар I даражали капиталдан чегирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. I даражали асосий капиталдан қуйидагилар чегирилади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
номоддий активлар, бундан банкнинг дастурий таъминотлари мустасно;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари;
бошқа банкларнинг капиталига қилинган инвестициялар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
4-боб. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир актив баланс суммасини унга тегишли бўлган мазкур Низомнинг 1 — 6-иловаларида келтирилган таваккалчилик даражасига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. 2021 йил 1 мартга қадар ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган таваккалчилик даражалари асосида ҳисоб-китоб қилинади.
2021 йил 1 мартдан бошлаб ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда мазкур Низомнинг 3-4-иловаларида келтирилган таваккалчилик даражалари асосида ҳисоб-китоб қилинади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
19. Таваккалчиликка тортилган активлар умумий суммасидан чегирмалар ўз ичига кредитлар ва лизинг ёки бошқа активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захираларни олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(242-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
5-боб. Балансдан ташқари воситалар
25. Таваккалчилик даражаси ҳисобга олинган активлар суммаси ҳисоб-китоб қилинганда, балансдан ташқари барча моддалар ҳисобга олинади, ички бозорда тузилган хосилавий (дереватив) воситалар (форвард, своп, опционлар ва бошқалар) бундан мустасно.
26. Балансдан ташқари моддаларнинг таваккалчилик тоифаси балансдан ташқари модданинг тўланмаган қолдиғи кредитни ҳисоблаш омилига кўпайтирилади ва олинган натижа балансдан ташқари модданинг баланс эквиваленти бўлиб, унга баланс ҳисоб рақамлари қоидаларига мувофиқ тегишли таваккалчилик даражаси белгиланади.
Агар балансдан ташқари модда ёки унинг қисми мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда кафолатланган ёки гаров билан таъминланган бўлса, таваккалчилик даражасини белгилаш контрпартнёрга эмас, балки кафолатчи тури ва кафолат тавсифига боғлиқ бўлади. Паст таваккалчилик омили балансдан ташқари модданинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун мақбул гаров ёки кафолат билан таъминланган ёки кафолатланган маълум бир қисмига қўлланиши мумкин.
27. 100 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари моддаларга қуйидагилар киради:
номидан кафолатлар ёки захира аккредитиви берилган банк мижози битим ва бошқа мажбуриятларга мувофиқ ҳолда учинчи томон мажбуриятларни қоплашга лаёқатсиз бўлса, банкнинг учинчи томонга тўловлар тўғрисидаги юридик жиҳатдан чақириб олинмайдиган мажбуриятларини ўзида акс этган бевосита кредит ўрнини босувчилар, жумладан, умумий кафолатлар, захира аккредитивлари ва бошқа шунга ўхшаш битимлар;
қайта сотиб олиш ҳақидаги келишув ёки белгиланган шартларда активларни банкка қайтариш ҳақидаги келишувга мувофиқ сотилган активлар;
активларни келажакда маълум бир муддатга сотиб олиш мажбурияти.
28. 50 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари моддалар қуйидагилардан иборат:
битим кафолатлари ёки муайян битимга нисбатан аккредитивлар сингари битимлар билан боғлиқ мажбуриятлар. Бу мажбуриятлар, агар унинг номидан мажбуриятлар чиқарилган банк мижози номолиявий тижорат мажбуриятларини амалга ошира олмаган бўлса, банкнинг учинчи шахсга компенсация тўлаш бўйича чақириб олинмайдиган мажбуриятлари ҳисобланади;
бошланғич тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
29. 20 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланиладиган балансдан ташқари моддалар қуйидагилардан иборат:
товарларни етказиб бериш билан таъминланган ҳужжатли аккредитив сингари савдо билан боғлиқ қисқа муддатли ёки ўзини-ўзи тугатувчи мажбуриятлар;
бошланғич тўлов муддати бир йил ва ундан кам бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
6-боб. Ҳосилавий (дереватив) воситалар
30. Банк томонидан форвард келишувлари, своплар, опционлар ва шунга ўхшаш ҳосилавий шартномалар амалга оширилганда, у битимлар тўлиқ номинал қийматида кредит таваккалчилигига учрамайди. Шартнома мажбуриятлари контрагент томонидан бажарилмаганлиги, банк учун пул оқимини алмаштиришнинг потенциал қиймати таваккалчилик ҳисобланади.
31. Ҳосилавий (дереватив) воситанинг баланс эквиваленти ҳисоблаш омилини ҳар бир воситанинг номинал қийматига кўпайтириш орқали қуйидаги жадвалга асосан аниқланади.


Download 203,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish