Меҳнат унумдорлиги - иқтисодий омил сифатида
Режа:
1.Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш йўналишлари ва вазифалари.
2. Меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатларини аниқлаш
3. Меҳнат унумдорлигини ўсиши бўйича режа бажарилишини таҳлили
4.Меҳнат унумдорлигининг умумлаштирувчи, хусусий ва
ёрдамчи кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш.
1.Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш йўналишлари ва вазифалари.
Меҳнат унумдорлиги – корхона фаолияти самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичдир. Меҳнат унумдорлигини таҳлил қилишнинг асосий мақсади – унинг ўсиш имкониятларини, яъни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлашдан иборат.
Таҳлил жараёнида қуйидагилар аниқланади:
Меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатлари;
Меҳнат унумдорлигини ўсиши бўйича ички ишлаб чиқариш режаларини бажарилиш даражасини;
Турли омилларнинг меҳнат унумдорлигига таъсир даражасини;
Меҳнат унумдорлигини ишлаб чиқарилган маҳсулот хажмига таъсири.
Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш ички ишлаб чиқариш имкониятларини аниқлашга йўналтирилган. Аниқланган имкониятлардан фойдаланиш натижасида меҳнат унумдорлигини ўсиши қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Ишловчилар сонининг мутлақ камайиши
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошиши;
Талабга эга бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқаришни тўхтатиш.
Меҳнат унумдорлиги ўсишининг ички ишлаб чиқариш имкониятларини аниқлаш корхонанинг базис даврдаги фаолиятини ўрганишдан бошланади.
Меҳнат унумдорлигини пасайиш сабабларидан бири ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник ривожланиш режасини бажарилмаслигидир. Шунинг учун ташкилий-техник чора-тадбирлар режасининг бажарилишини жорий қилинган чора-тадбирлар сони, ишлаб чиқариш харажатлари хажми, ҳар бир тадбирдан ҳақиқатдаги олинган иқтисодий самара бўйича баҳолаш муҳимдир.
Бундай режа бажарилишини таҳлил қилиш учун жорий қилинганлик ҳақидаги актлардан фойдаланилиб, уларда чора-тадбирлар мазмуни, ишлаб чиқариш ҳаражатлари, жорий қилиш муддатлари, иқтисодий самара кўрсатилган бўлади.
Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини таҳлил қилишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
меҳнат унумдорлигининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларини режа ва базис кўрсаткичларидан фарқ қилиш сабабларини аниқлаш;
у ёки бу четланишларга сабаб бўлган ҳар бир омилни фойдани ўсиши ёки камайишига таъсир қилиш даражасини аниқлаш;
амалга оширилган ташкилий техник чора-тадбирларнинг ҳақиқатдаги самарадорлигини белгилаш;
ишловчиларни ва меҳнат сарфини қисқартиришнинг фойдаланилмаган имкониятларини аниқлаш;
умуман корхона ва унинг бўлинмалари бўйича меҳнат унумдорлиги ҳолатини баҳолаш;
корхона фойдасини ошириш учун аниқланган резервлардан фойдаланиш бўйича ташкилий техник чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Таҳлил учун ахборот базаси бўлиб меҳнат бўйича меҳнат бўйича йиллик ва даврий ҳисоботлар (статистик ва бухгалтерия ҳисоботлари, кадрлар бўлими маълумотлари ва бошқалар) ҳизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |