1-§. ХОДИМЛАР СОНИ, ҲАРАКАТИ ВА ҲАҚИҚАТДА ИШЛАНГАН ИШ ВАҚТИ
7. 109-сатр бўйича. Ташқи ўриндошларнинг ўртача сони тўла иш вақти ишламаган ходимларнинг ўртача сонини аниқлаш тартибига мувофиқ меҳнат кодексида кўрсатилган иш вақти муддатига мутаносиб равишда аниқланади. Ташқи ўриндошлар учун жами бир ойлик иш вақти давомийлиги аниқланади ва йиғиндиси Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ белгиланган иш вақтининг нормал муддатига бўлинади.
8. 110 - сатр бўйича. Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ ишлаётган ходимларнинг ўртача ойлик сонини аниқлаш бирор давр учун ўртача ходимлар сонини ҳисоблаш методологиясига асосан амалга оширилади. Кўрсатилган ходимлар ишга қабул қилишда шартлашилган муддатнинг ишланмайдиган кунлари билан бирга ҳар бир календарь кун учун бутун бирликда ҳисобга олинади.
Йил бошидан бошлаб то ҳисобот ойига қадар бўлган давр учун фуқоролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача сони, йил бошидан бошлаб ҳисобот ойига қадар олинган давр учун ўтган жами ойлар учун ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва олинган суммани йил бошидан буён бўлган ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
9. 113-сатр бўйича. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра суғурталовчига (суғурта ташкилотига) тўланган сумма кўрсатилади. Ушбу сатрни тўлдиришда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелдаги “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-210-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги” 177-сонли Қароридан фойдаланиш зарур.
10. 114-сатр бўйича. Касаначи ходимлар ҳар бир календарь кун учун бутун бирликда ҳисобга олинади ва бир ойнинг ҳар бир куни бўйича қўшилиб, олинган сумма ўша ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.
11. 116-118 сатрларда . Ишланган киши-соат сонига ходимлар томонидан ишдан ташқари, байрам ва дам олиш кунларида сарфланган, шу ташкилотда асосий иш фаолиятидан ташқари ўриндошлик ишида, ҳамда хизмат сафарида сарфланган вақтни қўшган ҳолда ҳақиқатда меҳнатга сарфланган соатлар киритилади.
Ишланган киши-соат сонига қуйидагилар киритилмайди: маъмурият ташаббуси билан йиллик, қўшимча ва ўқув таътилида бўлган даври, касаллик даври, ички сменалик туриб қолиш даври, аёлларнинг бола эмизиш учун ишда қўшимча танаффуслар даври, қонунчиликда белгиланган қисқартирилган иш вақти давомийлигига эга бўлган ходимлар тоифасининг қисқартирилган иш вақти даври, бошқа ҳолларда иш ҳақи сақланганлиги ва сақланмаганлигидан қатъий назар ходимнинг иш жойида бўлмаган даври.
ҳақ тўланган ишланмаган иш вақти (ташқи ўриндошларсиз) кўрсаткичига ишловчи ходимларнинг йиллик ва қўшимча меҳнат таътили, ўқув таътили, маъмурият ташаббуси билан берилган таътил, сменадаги бўш қолиш ва бошқа (касаллигидан ташқари) иш ҳақи сақланган ҳолда вақтинчалик иш жойида бўлмаган вақтлари (киши-соат) киритилади.
Иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ иш ҳақи сақланмаган таътил вақти, бекор туриб қолинган вақт, прогул ва бошқа ҳақ тўланмаган ишланмаган вақт (киши-соат) кўрсатилади.
12. 119-сатрда мазкур корхона, ташкилотда меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган йил бошидан тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасида ишловчи ходимлар сони кўрсатилади. Агар ходим ҳисобот даврида бир неча бор тўлиқсиз иш вақтига ўтказилган бўлса, 213-214-сатрларда бир марта кўрсатилади. Агар ходим жорий йилнинг бирор бир ҳисобот даврида ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам тўлиқсиз иш кунига ўтказилган бўлса йил охиригача 1 та ходим сифатида кўрсатилади.
13. 120-сатр 1 – бобнинг 2-бандига мувофиқ тўлдирилади.
14. 121-124-сатрлар бўйича. Ишчи кучи ҳаракати кўрсаткичлари мазкур корхона, ташкилотда меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар бўйича йил бошидан тўлдирилади. Қабул қилинган ва кетган ходимлар сонига қуйидагилар кирмайди: ташқи ўриндошлар; фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида иш бажарувчи ходимлар; ташкилотлар билан махсус шартномаларга биноан ишчи кучи етказиб бериш мақсадида ташкилотга ишга жалб этилганлар.
15. 125-сатр бўйича. Ходимларнинг ўртача сони қуйидагиларни қўшиш йўли билан аниқланади:
а) меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг йиллик ўртача сони;
б) ташқи ўриндошларнинг йиллик ўртача сони;
в) фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг йиллик ўртача сони.
16. 126-сатрда корхона ёки ташкилот раҳбарининг жинси кўрсатилади (эркак-1, аёл-2). Агар раҳбар жойи бўш бўлган тақдирда ушбу сатрда раҳбар лавозимини ижро этувчи ёки имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс жинси кўрсатилади.
17. 101-сатр 1-устун, 109-110, 120 ва 125 сатрлар бўйича батафсил ҳисоб-китоб Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги (2017 йил 17 февралда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2858-сон билан рўйхатга олинган, 2017 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 1-мб сонли ва Меҳнат вазирлигининг 3-к/к сонли қарори билан тасдиқланган) Низомда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |